Факсимил аппаратда ишлаш
Факсимил хабарни (факсни) қабул қилиш, узатиш ва ҳужжатни нусхалашни оддий ва кенг тарқалган Xerox
7210 факсимил аппарати мисолида кўриб чиқамиз.
Факсимил ахборотни қабул қилиш
Агар факсимил аппарат уланган ва қоғоз билан таъминланган бўлса, у ҳолда у келган факсни автоматик режимда
сизнинг хеч қандай аралашувингизсиз қабул қилади. Сизнинг қиладиган ишингиз факсни рулондан кесиб олиш ѐки
аппарат кесувчи қурилма билан жихозланган бўлса, ундан чиққан факсни олиш бўлади.
Агар факсимил аппарат ўчирилган бўлса, сизга эса телефон бўйича қўнғироқ қилиб факсни қабул қилишни сўралса,
у ҳолда қоғоз борлигини текшириш ва аппаратни улаш лозим (СТАРТ кнопкасини босиш керак).
Факсимил ахборотни узатиш
Энг аввало узатиладиган ҳужжатни эътибор билан тайѐрлаш лозим.
Узатилаѐтган ҳужжат ўлчамини сизнинг узатаѐтган аппаратингиз ва қабул қилаѐтган факсаппарат имкониятлари
билан мослаштириш керак.
Агар ҳужжат ўлчами аппаратингиз имкониятларидан каттароқ бўлса, уни масштабли нусхалаш йўли билан
кичрайтириш, ѐки қисмларга бўлиш ва ҳар бир қисмни алоҳида нусхалаш керак ѐки оддийгина қилиб алоҳида
қисмларга бўлиш, кейин эса қисмлар бўйича узатиш керак.
Хусусан, Xerox 7210 телефакси кенглиги 216 мм гача ва узунлиги 1500 мм гача бўлган ҳужжатларни узатиш
имконини беради.
Қабул қилаѐтган факсаппарат имкониятлари билан қабул қилинаѐтган ҳужжатнинг максимал узунлигини
мослаштириш керак: баъзи бир типдаги аппаратларда бу узунлик чеклангандир ва агар бундай аппаратга жуда ҳам
узун ҳужжат узатсангиз, у ҳолда ҳужжат тўлиқ қабул килинмайди. Стандарт А4 ўлчамли ҳужжатлар (210х297 мм)
амалда исталган телефаксда қабул қилинади, шунинг учун ҳужжатларни айнан шундай стандарт ўлчамда узатишга
ҳаракат қилинг.
Қоғоз сифатига ҳам эътибор бериш талаб этилади: ғижимланган қоғоз, жуда қалин ѐки аксинча, жуда юпқа қоғоз
ҳужжатнинг тиқилиб қолиши ѐки эзилишига олиб келиши мумкин. Узатилаѐтган ҳужжатда бегона нарсалар:
қискичлар, чангаклар, кнопкалар ва ш.ў., бор-йўқлигини диққат билан текшириш тавсия этилади, улар фақат
ҳужжатнигина эмас, балки факсимил аппаратнинг ўзини ҳам бузиб қўйиши мумкин.
Узатишга тайѐрланган ҳужжатни матнини пастга қаратиб кириш ариқчасига қўйиш ва йўналтиргични ҳужжат
кенглиги бўйича созлаш керак. Кўпчилик факсаппаратлар 5-10 та ва ундан кўп варағни автоузаткичига эга, шунинг
учун тайѐрланган ҳужжатларни унчалик кўп бўлмаган тўпламини бирданига қўйиш мумкин. Xerox 7210 аппаратида
узатувчи ариқчага бирданига 5 варақни қўйиш мумкин.
Узатиш сифати режимларини ўрнатиш тавсия этилади:
- агар ҳужжат жуда ҳам оч рангда бўлса, LIGHT кнопкасини босиш керак;
- ажратиш қобилиятининг танланган режими кнопкасини босиш керак, бунда юқори сифатли режимларни танлашни
суистеъмол қилмаслик керак, негаки улар катта узатиш вақтини талаб этади; одатда стандарт режимлари билан
чегараланиш етарлидир, кичик деталларга эга бўлган ҳужжатлар учун эса fine режими кифоя.
Факс юборишни истаган абонент билан телефон орқали боғланинг ва унга бу ҳақда маълумот беринг. Трубкада факс
хабарини пайдо бўлишини кутиб, СТАРТ кнопкасини босинг ва телефон трубкасини жойига қўйинг.
Агар абонентингизнинг факсаппарати уланганлигига ишонсангиз, телефон трубкасини кўтармасдан унинг телефон
номерини териб, СТАРТ кнопкасини босишингиз мумкин.
Агар абонент номери тезкор териш клавишасида эслаб қолинган бўлса, у ҳолда бу клавишани босиб, қабул
қилаѐтган теле-факс номерини киритишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |