Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Фаоллик марказларини ташкил этиш ва раҳбарлик



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/58
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#211855
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Bog'liq
4.1-

4.2.Фаоллик марказларини ташкил этиш ва раҳбарлик 
Гуруҳлардаги марказлар шундай тарзда яратилиши керакки, у болага 
мустақил танлаш имконини берсин. Ҳар бир гуруҳда 6 та марказлар бўлиб, 
уларнинг ҳар бирида изланиш ва ўйинлар учун етарли миқдордаги 
материаллар сақланади.
Қурилиш ва конструкциялаш марказида турли хил ва шаклдаги қурилиш 
элементлари мавжуд бўлиб, болалар улардан ўз фантазиясига таянган холдa 
иншоотлар бунёд этадилар: мисол учун кўрган тарихий обидалари, уйлар,
гаражлар, ферма ва шу кабилар. Қурилиш билан машғул бўлган болалар бу 
ерда жуда кўп нарсаларни ўзлаштириб оладилар. У болаларнинг математик 
қобилиятларини ривожлантиришга, ижтимоий кўникмаларни эгаллашга 
ёрдамлашади, муаммоларни хал этиш тажрибасини 
беради. Бу ерда, шунингдек, ижодий ёндашишни намоён этиш ва 
бажариладиган ишга диққатни жалб этишни ўрганиш мумкин. Ушбу 
марказга тарбиячилар ва болалар хохиш-истагига кўра кўплаб турли 
нарсаларни – ўйинчоқ машиналар, юк машиналари, самолётлар, газлама 
бўлакларини қўшиб қўйиш мумкин. 
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш
марказида
болаларда ҳақиқий 
ҳaётдан олинган кичик naμia кўринишларини ўйнашга хохиш-истак уйғотиш 


35 
учун албатта керакли кийимлар ва бошқа нарсалар бўлиши зарур. Булар 
уларда атрофда нималар содир бўлаётганини англаш, уларни ажрата олиш 
ҳамда ҳaётда ўз ўринларини тушуниб етишларига ёрдам беради. 
Тил ва нутқ марказида китоблар ва эшитиш ҳамдa ёзиш учун ўқув 
қуроллари мавжуд бўлади. Бу тинч бурчак бўлиб, унда болалар китобларни 
қараб чиқишлари, бир-бирларига ўқиб беришлари мумкин. Шунингдек, бу 
ерда тарбиячи ёки кўнгилли ёрдамчи болаларга китобни овоз чиқариб ўқиб 
бериши мумкин. Унда болаларга китобчаларни ўз қўллари билан ясаш, 
мавзу(сюжет)ларни ўйлаб топиш ва ижро этиш, ҳикоялар эшитиш таклиф 
этилади. 
Илм-фан ва табиат марказида бошқотирма ва конструктор каби болалар 
йиғиши ва бўлакларга ажратиши мумкин бўлган нарсалар бўлиши лозим. Бу 
ерда, шунингдек, болаларнинг бир хилда таққослашлари, турлича 
таснифлашлари, санашлари учун ёрдам берадиган ўйинлар ҳам бўлиши 
керак. Ушбу марказда болаларнинг табиат ҳодисалари ҳақида билиб олган 
тушунчалари ва кўчадан топилган нарсалар билан машғул бўлишлари учун 
фойдаланилади.
Санъат маркази болаларнинг ўз ижодий қобилиятларини синовдан 
ўтказиш ва амалга оширишга рағбатлантиради, уларга янги материаллар 
билан танишишдан қониқиш олиш имкониятларини беради, болаларнинг 
сезиш қобилиятини бойитади. Бу ерда бўёқ, қоғоз, қайчи, бўрчалар, 
қаламлар, газлама бўлаклари ва кесиш ҳамдa елимлаш учун турли қийқимлар 
мавжуд. Шунингдек, табиий материаллар – ёғоч, барг, қум-тупроқни ҳам 
қўшиб қўйиш фойдадан холи эмас. Ушбу марказдаги машғулотлар ижодий 
қобилият, сўз орқали ва сўзсиз мулоқот, умумий ва нозик ҳаракатланиш, 
ақлий қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган. 
Мусиқадан ва ритмика маркази бутун кун давомида машғулотларни 
бирлаштириш учун фойдаланиш мумкин. Куйлаш, ҳарaкатлар, қарсак чалиш, 
ўйинлар, мусиқа асбоблари чалиш ва ёзилган куй-қўшиқларни тинглаш ҳар 
қандай дастурни яхшигина тўлдиради. Мусиқавий машғулотлар зеҳнни 
чархлайди, ритмга, санашга ўргатади ва нутқни ривожлантиради; умумий ва 
нозик ҳарaкатланишни (моторикани) ривожлантиради ва ижодий қобилиятни 
намойиш этишга имкон беради. 
Педагогларнинг вазифаси – болаларнинг мулоқотга киришишга бўлган 
қизиқувчанлигини рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва болаларнинг 
ўзгарувчан эҳтиёжларига қараб, ўз вақтида керакли шароитларни 
мослаштирган хамдa уларни кузатишдан иборат. Индивидуал ёки кичик 
гуруҳлар учун топшириқлар ота-оналар билан суҳбатлашгандан сўнг, 
қайсидир кўникмаларга алоҳидa эътибор бериш учун ишлаб чиқилади. Ота-


36 
оналар ва оиланинг бошқа аъзолари машғулотларга келар эканлар, улар ўз 
фарзандларида 
иштиёқнинг 
ортиб 
бораётганлигини, 
интилишнинг 
ўсаётганлигин ҳис этадилар ва таълим жараёни қандай кетаётганлигини, 
келажакда билимли, ижодкор кишилар бўлиш учун болалар қандай ўзаро 
мулоқот қилаётганликлари, келишаётганликлари, изланаётганликлари, 
танлаётганликлари ва билим ҳамдa кўникмаларни эгаллаётганликларининг 
гувоҳи бўладилар. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish