www.ziyouz.com kutubxonasi
88
кетдилар. Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар).
Шундай қилиб, Биз у (неъматларни) бошқа қавмга мерос қилиб бердик!» (Духон сураси, 25-28-
оятлар)
Кейин фатҳни насиб эттани учун Аллоҳга шукрона қилиб, саккиз ракъат намоз ўқиди.
(«
Тарихи Табарий»)
Шундай қилиб, Форс пойтахти Мадоин бўм-бўш кўчалари билан мусулмонларни қарши
олди, фатҳ ниҳоясига етди. Саройда оҳакдан ясалган бир нечта инсон ва ҳайвон ҳайкаллари бор
эди. Саъд уларга тегмади. Улар намозларини қаср қилмасдан ўқидилар. Яна бу ҳафта анчадан
бери ўқилмаган жума намозини ҳам ўқидилар. 16 ҳижрий йилнинг сафар ойи эди. Сарой айвони
масжид қилинди. Бўш қолган уйларга мусулмонлар жойлашдилар. Жалула, Мусул, Такрит
шаҳарлари фатҳ этилгунига қадар Саъд Мадоинда туриб, кейин ортга қайтмоқчи эди. («Тарихи
Табарий»)
Яздажирд ва Мадоин аҳли фақат енгил нарсаларнигина олиб кетган бўлиб, ортларида кўзни
қамаштирувчи кўпгина мол-мулк қолган эди. Қочганларни таъқиб этган аскарлар етиб олиб,
қўлларидаги молларини тортиб олдилар ва ғанимат молига қўшдилар.
Қаъқа олиб келган ғанимат моллари орасида бир нечта ҳукмдор ва қўмондонларнинг
қиличлари бор эди. Саъд унга Баҳромнинг совутини берди ва ўзи истаган қилични танлаб
олишни таклиф қилди. Қаъқа Ҳирақлнинг қиличини олди.
Абу Убайда ўша кунги хотираларини ёдга олар экан, ушбу воқеани айтиб берган эди: «Мен
танимайдиган одам бир туяга юк бўладиган мол билан келди ва уни ғаниматга жавобгар одам
қўлига топширди. Ўша ерда ҳозир бўлганлар ёқаларини ушлаб:
—
Ҳали бунақасини кўрмаган эдик, — дедилар. Кимдир:
—
Ўзингга ҳам нимадир олганмисан? — деб сўради.
Бу гапдан бояги одамнинг жаҳли чиқди-да:
—
Агар Худодан қўрқмаганимда, уни сизга олиб келмаган бўлардим, — деди.
—
Кимсан? Исминг нима?
—
Айтмайман. Мақсадим сиздан мақтов ва олқиш эшитиш эмас. Менга Раббим берадигани
етади. Шунинг учун Унга ҳамд айтаман.
У шу гапларни айтиб чиқиб кетди. Биз бундан қаттиқ таъсирландик. Билдирмай изидан
эргашдик. Шериклари ёнига боргач, унинг кимлигини сўрадик.
—
У Омир ибн Абду Қайс, — дейишди. («Тарихи Табарий»)
Омир ибн Абду Қайс иймон, амал ва ихлос йўлини махкам тутган инсон эди.
Ҳали кунлардан бир куни Ҳазрати Усмоннинг ҳузурига келиб, халқ номидан халққа
ёқмаётган нарсаларни айтиб беради. Бундан Ҳазрати Усмоннинг жаҳли чиққб:
—
Вакил қилинган шу одам Аллоҳ ҳақида билимга эга деб ўйламайман. Қани айт-чи,
Раббинг қаерда? — деб сўрайди.
Омир Вал-Фажр сурасининг: «Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб
тургувчидир», оятини ўқиб:
—
Шу он Аллоҳ сизни ҳам, мени ҳам кузатиб, назорат қилиб турибди, — дейди. Ҳазрати
Усмон ташқи кўринишга қараб, бу одамга нотўғри баҳо берганига хижолат бўлиб қолади.
* * *
Саъд ибн Абу Ваққос лашкарнинг одоб-ахлоқ ва тарбиясидан кўнгли тўқ эди. Зеро, бу
қўшин мақтовга лойиқ эди. «Агар Бадр аҳли учун аввал кечган ҳукм бўлмасайди, бу қўшин
унисидан устунроқ деган бўлардим. Бадр қатнашчиларидан баъзилари нолойиқ иш
қилганларини кўрдим, лекин бу қўшинда ундайлар йўқ», деган эди Саъд.
Ровийлар Жобир ибн Абдуллоҳнинг шундай деганини ривоят қиладилар: «Ягона Аллоҳ
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |