Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
82
— 
Мени Умар ибн Ҳаттоб билан учраштиришга сўз берингиз. У менинг устимдан чиқарган 
ҳукмга розиман. 
Хурмузоннинг таклифи қабул этилди. Қўлларини боғлаб, Анас ибн Молик билан Ахнаф ибн 
Қайс иштирокидаги аскарлар гуруҳи билан Мадинага жўнатилди. Мадинага яқинлашганларида 
Хурмузонга ёқут билан безалган тож ва ҳукмдорлик пайтидагидек шоҳона либослар 
кийдирилди. Кўпчилик мусулмонлар Хурмузонни умрларида кўрмаган кийимда кўриб, ҳайрат 
билан кузатарди. 
* * * 
Хурмузон ҳаяжонланарди. Ҳозир Форсни яксон қилган мамлакат раҳбари билан учрашади. 
Шаҳар четидаги маҳаллалардан марказга қараб илгариларкан, ҳамма ёқ бир хил эди. 
Одамлар Ҳазрати Умарнинг масжидда эканини айтишди. Юра-юра ғиштли, усти хурмо 
шохлари билан епилган пастак бино олдида тўхташди. Бу бино ҳам бошқаларидан фарқ, 
қилмасди. Ичкарига киришди. Ерга шағал ёткизилган, зич қилиб ўрнатилган тирговуч-устунлар 
томни тутиб турарди. Бу ерда биргина одам ухлаб ётар, бошқа ҳеч ким йўқ эди. Қаерга келиб 
қолганини ҳалигача англамаган Хурмузон чидолмади. 
— 
Халифа шу ерда деб айтмабмидингиз?! 
— 
Мана бу одам халифамиздир. 
«
Мен билан ҳазиллашяпсиз, шекилли?» Бу Хурмузон кўзларида зуҳур этган савол эди. 
Лекин одамларнинг ўзларини тутишларида ҳазил аломати йўқ. Ҳамма кийиб юрадиган 
ридонинг биттасини белдан пастга, биттасини елкага ташлаб олиб ухларди. Қисқа қилиб 
айтганда, ташқаридан қараган одам бу кишини мўминлар амири, демасди. 
— 
Хизматкорлар, қўриқчилар қани? 
— 
У кишининг хизматкорлари, эшикбонлари, қўриқчилари йўқ. 
— 
Халифанинг ҳузурида эканимизга ишончингиз комилми? 
— 
Ҳа, халифамиз шу киши.
Хурмузон беихтиёр деди: 
— 
Худди бир пайғамбарга ўхшайди. 
— 
Йўқ, у пайғамбар эмас. Унинг йўлини тутган халифа. Бу гап-сўзлардан Ҳазрати Умар 
уйғониб кетди. Қаршисидаги султон либосини кийиб олган одамга қараб туриб: 
— 
Хурмузонми? — деб сўради. 
— 
Ҳа. 
— 
Бу ва унга ўхшаганларни тиз чўктирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, — деди. 
Кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан Хурмузон эгнидаги кийимлар ечиб олиниб, ҳамма 
кийиб юрган либослар берилди. 
— 
Хурмузон, келишувларни бузиш қандай оқибатга олиб келишини кўрдингми? 
Муғийра ибн Шўъба Ҳазрати Умарнинг гапларини қўлидан келганича Хурмузонга таржима 
қилди. Хурмузон совуққонлик билан: 
— 
Умар, жоҳилият пайтида Аллоҳ сиз билан бизнинг ўртамизда эди. У бирор тарафга ён 
босмасди. Ўшанда бизни сиз билан якка қолдирган ва биз ғолиб чиққан эдик. Ҳозир У сиз билан 
бирга. Шунинг натижасида сизлар бизни мағлубиятга учратдинглар. 
— 
Хўп, икки марта келишувни бузишингта нима сабаб бўлди? Узрли баҳонанг борми? 
— 
Сув ичсам майлими? 
Ҳазрати Умарнинг ишораси билан пиёлада сув келтиришди. Хурмузон умрида бунақа пиёла 
кўрмаган эди. 
— 
Сувсизликдан чанқаб ўлсам ҳам, бунақа пиёладан сув ичмайман. 
Бошқа пиёлада сув олиб келдилар. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish