Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
191
Ҳазрати Умар ҳар йили ҳажга борардилар. Шу баҳона одамларни бир жойда кўрар, муаммо 
ва шикоятларини тинглар эдилар. Ҳаж мавсумида барча волий ва ҳокимлар ҳам Маккага етиб 
келишлари лозим эди. Бу ҳар бир ҳаж мавсумига тегишли буйруқ эди. 
Ҳар сафар махсус одамлар ҳожилар орасида юриб, баланд овозда: 
— 
Амирул мўминин шикоятларингизни тингламоқчи, деб адолат ўрнатилиши учун 
одамларни халифанинг ҳузурларига чорлашарди. 
Ҳазрати Умар бир куни тўпланган одамларга қарата шундай дедилар: 
— 
Эй инсонлар! Мен одамларимни сизларга яхшилик ва савобга йўл кўрсатсинлар, ҳақ-
ҳуқуқларингизни ҳимоя килсинлар, деб юборганман. Сизларни урсинлар, ҳуқуқларингизни 
поймол қилсинлар ёки ўлдирсинлар, деб юборганим йўқ. Орангизда волийидан шикояти борлар 
чиқиб гапирсин, талабини қондирамиз. 
Бир одам олдинга чиқди: 
— 
Сиз юборган волий ноҳақдан юз қамчи урди.
Ҳазрати Умар волийга юзландилар: 
— 
Демак, сен уни юз дарра урдириб, савалатдинг. Сабаб?
Волий индаёлмай қолди. Шикоятчи ҳақ бўлиб чиқди. Ҳазрати Умар қўлларидаги асони унга 
узатдилар:
— 
Ҳаққингни ол! 
Ҳазрати Умарнинг гапларида ҳазил аломатлари кўринмасди. Буни Амр ибн Ос жуда яхши 
тушунарди. Ўғли бир қибтийни уриб, Мисрдан Мадинага чақирилган, қилган иши учун жавоб 
берган эди. Устига-устак Амр ўғли қандай жазоланганлигининг гувоҳи бўлган эди. Бу сафар 
ҳам шундай бўлиши турган гап. У Ҳазрати Умарнинг олдларига чиқди: 
— 
Мўминлар амири, волийларингизга бу муомала оғир келади. Ундан ташқари сиздан 
кейин ҳам бу одат тусига кириши мумкин. 
Ҳазрати Умар Амрнинг гапига эътибор бермадилар:
— 
Мен Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам шахсан ўзларидан қасос олишга амр 
берганларига гувоҳ бўлганман. Бир волий учун бошқача чора қўллолмайман, — дедилар. 
Ҳалиги одамга бошла, деган ишларини қилдилар. 
Амр ишни шундай қолдиришни истамади. 
— 
Хўп, биз бу одамни рози қилсак ва у ҳаққидан воз кечса, унга нима дейсиз? 
— 
У ўзи рози бўлиб, ҳаққидан кечса, майли. 
Амрга шунинг ўзи кифоя эди. У даъвогарга яқинлашди. 
— 
Ҳар бир қамчи учун қанча пул хоҳлайсан? 
"
Савдо" икки юз динор билан битди. Даъвогар Ҳазрати Умарнинг олдларига келиб: 
— 
Ҳаққимни олдим, мўминлар амири, — деди. 
* * * 
Тавоф пайтида Ҳазрати Умар бир аёлнинг ноласини эшитиб қолдилар. У: "Аёллар борки, 
лабларига муздек сув тутилади, кўзларидан қувонч порлайди. Аёллар борки, унга балчиқ сув 
беришади. Агар у Аллоҳдан қўрқмаганида, уйидан қочиб кетарди, дерди. 
Ҳазрати Умар ёнларидаги одамга: 
— 
Шу аёлни кетидан кузатиб юр. Тавоф қилиб бўлгач, ёнимга олиб кел, — дедилар. 
Бир оздан кейин аёл Ҳазрати Умарнинг ҳузурларига келди. 
— 
Тавоф қилаётиб шеър айтаётганингни эшитдим. Дуо қилиш керакмасми ўша пайт? 
— 
Сиз ҳақсиз, мўминлар амири. Бу Аллоҳнинг уйидир, дуо қилиш лозим. Лекин инсонни 
гапиртирадиган унинг дарди-ку, бундан кўз юмиб бўлмайди. 
Ҳазрати Умар янглишмаган эди. Бу аёл шеърни кайфу сафо учун эмас, дарду аламдан айтган 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish