www.ziyouz.com kutubxonasi
177
—
Қанчадан-қанча мусулмон дўстларимни ўлдириб, қўшиқ хиргойи қилганларингни эсла!
—
дедилар. Сўнг у зотнинг қўллари таёққа чўзилди. Абу Шажара гарданига тўсатдан тушган
таёқ зарбидан ўзини йўқотиб кўйди. Дастлабки зарбанинг ортидан иккинчи ва учинчиси ҳам
тушди.
—
Мана сенга! Мана! Сен шунга лойиқсан! Кетма-кет тушаётган зарбалар остида ётиб
қолгандан кўра, қочиб қолган афзал эди. Абу Шажара амаллаб сирғалиб чиқиб, думини тугди.
Ҳазрати Умар суюкли акалари Зайднинг қотили Абу Марямга ҳеч нарса қилмаган, фақат:
"
Сени кўришни истамайман", дейиш билан чекланган эдилар.
Абу Марям:
—
Ёқтирмаганингиз учун мен мусулмонларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум
бўламанми? — деб сўраганида, Ҳазрати Умар:
—
Йўқ. Оддий мусулмонга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар сенга ҳам берилади. Уларга бурч
бўлган нарса сенга ҳам бурч ҳисобланади, — деб жавоб бердилар.
Абу Марямнинг илмий салоҳияти ошгач, уни Куфа қозилигига тайинлаган ҳам Ҳазрати
Умар эдилар.
Ҳазрати Умар Абу Шажарадан ҳам кўра, Абу Марямни ёмон кўрардилар. У киши жондан
ортиқ кўрган акаларининг қотилини Абу Шажарани жазолагандек жазоласалар бўлмасми?
Турли усулда қийнаб, жонидан тўйдирсалар бўларди-ку! Ҳа, албатта, буларни қилсалар
бўларди. Лекин бундан фақат нафсларини қондириш учун интиқом олган бўлардилар. Бунақа
иш эса одил Умарга асло ярашмайди!
Абу Шажарани эса, ўзлари учун эмас, ўнлаб қон йиғлаган одамлар учун саваладилар. Агар у
Исломни қабул қилмаганида, Ҳазрати Умарга уни ўлдиришларига ҳеч ким халақит қилолмас
эди. Биров Ҳазрати Умарни Абу Шажарага қилган муомалалари учун айбламади.
Бир масала ечими
Ҳазрати Умар бир кун Каъб ибн Савр Асадий билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар,
ҳузурларига бир аёл кирди. Салом-аликдан сўнгра аёл гап бошлади:
—
Мўминлар амири, турмуш ўртоғим кундузлари рўза тутади, кечаларни ҳам ибодат билан
ўтказади. Унинг бу ишларидан шикоят қилишдан хижолатдаман. Зеро, у Аллоҳга қуллик
киляпти. Бундай инсондан шикоят қилиш яхши иш эмас.
Ҳазрат Умар:
—
Яхши эр экан, — дедилар.
Аёл бундай жавоб кутмаган эди. У айтганларини яна бир бор такрорлади. Ҳазрати Умар бу
сафар ҳам аёлнинг эрини мақтаб қўйдилар. Шу тобда Каъб уларнинг суҳбатига қўшилди:
—
Менимча, бу аёл эридан шикоят қиляпти, мўминлар амири. У эрининг ётоқдан узоқлашиб
кетганини айтмоқчи.
Каъбнинг гапларидан аёлнинг юзи қизариб, кўзлари ерга қадалди.
Ҳазрат Умар:
—
Модомики, сен бу аёлнинг нима демоқчилигини англаган экансан, ҳукмни ҳам ўзинг
чиқар! — дедилар.
—
Аёлнинг эрини топиб келтиринглар, — деди Каъб.
Эри келди. Каъб ундан исмини ва кимлигини сўраб олгандан кейин айтди:
—
Хотининг сендан шикоят қилиб келди.
Ҳалиги одам шошиб қолди:
—
Нимадан? Еб-ичишданми ёки кийим-кечакданми? Мен уни ҳеч нарсага муҳтож
қилмадим.
У инсон эҳтиёжи фақат еб-ичиш ва кийинишдан иборат деб ўйлаб, у ёғини ўйламаган эди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |