Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
124
Зотан, Ислом давлати кенг сарҳадларга ёйилар экан, шундай муаммолар чиқиши табиий ҳол 
эди. Фикрлаш тарзи, урф-одати, анъаналари, маданияти бир-биридан фарқ қилувчи элатлар 
ўзларига етказилган Исломни Ҳазрати Умар, Ҳазрати Али каби чуқур англамас эдилар, 
уларнинг тушунчасига ўзлари яшаётган муҳит ҳам таъсирини ўтказарди. Ҳар кимни Ҳазрати 
Умардек диндор ва тақводор деб қабул қилиш, саҳобалардан кутилган ишларни эндигина 
мусулмон бўлганлардан кутиш тўғри. Арабларнинг ўзидаёқ динга турлича ёндошадиганлар 
бўлганидек, ажамлар орасидан ҳам шундайлар чиқиши аниқ эди... 
Ҳозир қилиниши зарур бўлган иш ўша Сабиғ исмли одамни топиш, уни сўроқ қилиб 
таъзирини бериб қўйиш эди. 
Ҳазрати Умар даставвал хурмо шохидан калтак ясаб олдилар ва ёнларига суяб қўйдилар. 
Кейин эшик очилиб, бир киши ичкари кирди. Салом бергач: 
— 
Мен Аллоҳнинг кули Сабиғман, — деди. 
— 
Мен Аллоҳнинг бандаси Умар ибн Ҳаттобман. 
— 
Сиздан бир саволимга жавоб олиш учун келдим, мўминлар амири! 
— 
Сўра, билганимиз қадар жавоб берамиз. 
— 
Аллоҳ Қуръонда "Раҳмон Арш устига истиво қилди", деган. Шу оятда нима назарда 
тутилган? 
— 
Одамини топиб сўрадинг-ку! — дедилар Ҳазрати Умар ва қўл узатиб бояги калтакни 
олдилар. Сабиғ кутилмаганда кетма-кет бир неча зарба еди. Ҳазрати Умар уни урарканлар: "Сен 
мўминлар орасида фитна-фасод чикариб, уларнинг пок эътиқодларига шубҳа 
аралаштирмоқчимисан?!" дердилар. 
Сабиғ бу сафар найранги ўтмаслигини англади. У берган саволига жавоб ҳам кутмай, 
калтакдан қутулиш пайига тушди. 
— 
Худо ҳаққи, мўминлар амири, етади. Ишонсангиз, ҳамма нарсани унутдим. Нимани 
сўраганим ҳам эсимдан чиқиб кетди. 
Ҳазрати Умар унга етарли сабоқ берганларига ишонч ҳосил қилгач, тўхтадилар. 
— 
Ўша саволни яна бир бер-чи! 
— 
Йўқ, валлоҳи, йўқ. Энди бунақа нарса сўрамайман. 
— 
Яхши, боравер! Лекин яна шу ҳақда оғиз очганингни эшитиб қолсам... 
— 
Хотиржам бўлинг, мўминлар амири, эшитмайсиз! ("Қуртубий тафсири") 
Ҳақикатдан ҳам, Сабиғ олган илк сабоғидан тўғри хулоса чиқариб, ҳаётининг охирига қадар 
бировни бу каби саволлар билан безовта қилмади. У "амирул мўмиин Умар" деганда ичини 
титроқ босиб, хурмо шохи калтаги эсига тушиб, етарли дарс олганини хотирлар эди. 
Сабиғнинг бундан кейинги ҳаёти ибратли кечди, десак хато қилмаган бўламиз. Лекин иш шу 
ерда Сабиғнинг ўзи билан битмаслиги аниқ эди. Келажакда беҳисоб сабиғлар чиқиб, одамлар 
орасига қанчадан-қанча фитна-фасодлар ёяди, ҳаммаёқни вайрон қилади, аммо улар қаршисида 
хурмо шохини тутиб адабини берадиган умарлар бўлмайди. 
Оз ейишга одатланган амир 
Ҳазрати Умар бир хутбаларида шундай дедилар: — Менинг Аллоҳ берган мол-дунё 
олдидаги ҳолатим етимнинг молига қараб қолган одамнинг аҳволига ўхшайди. Шу сабаб, агар 
тасарруфимда ўзим ва оиламга етадиган маблағим бўлса, етимнинг молидан олиш ҳақида 
ўйламайман. Мабодо, муҳтож бўлиб қолсам, эҳтиёжим қадар оламан. Кейинчалик қўлим 
узайиб, бойлик орттирсам, еганим ҳаққини тўлаб қўйишни истайман. ("Табақот") 
Бошқа бир хутбаларида эса қуйидагиларни сўзлаган эдилар: — Байтулмолдан менга ҳалол 
бўлгани, халифа бўлишдан аввал ўзимнинг молимдан қанча сарф қилган бўлсам, шунчадир. 
Ўшанда Ҳазрати Умар хутба қилар эканлар, Анас ибн Молик, Абу Усмон Нақдий ва 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish