Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

АМАЛИЙ ТОПШИРИҚЛАР: 
1-масала. 
Қуйидаги элементлар асосида МАТида ахборот ҳаракатининг 
босқичларини блок-чизмада тиклаб беринг.
Элементлар: 

маркетинг тадқиқот тизими; 

ечиладиган вазифалар, объектлар ва бошқариш даражалари бўйича 
ахборотларни систематизатсиялаш; 

ташқи ахборот тизими; 

тадқиқот натижаларни таҳлили; 

фирмани ташқи ва ички маркетинг муҳити; 

маркетинг ахборотларни тўплаш мақсадида коммуникатсия; 

кириб келятган ахборот окимларни систематизатсиялаш; 

таҳлил, режалаштириш, ташкил этиш ва маркетинг карорларни 
назорати; 

ахборотлар таҳлили ва қайта ишлпаш тизими; 

маркетинг тадқиқотлар жараёнини бошқариш; 

истеъмолчилар учун коммуникатсион тизими; 

ички ахборот тизими.
Қайси таклиф этилган элементлардан чизмада фойдаланилмаган? 


2-масала. 
Қуйидаги элементлар асосида кузатиш усули оркали ахборот тўплаш 
жараёнини чизма сифатида кўрсатиб беринг 
Элементлар: 

Кузатув шаклини танлаш; 

Кадрларни танлаш ва кузатувчиларни тайёрлаш; 

Кузатиш объекти ва предмети, вазифалар, мақсадларни белгилаш; 

Кузатув бланк шаклини ишлаб чиқиш; 

Дала шароитида кузатувни ташкил этиш, кузатув назорати; 

Ижрочилар учун талабларни ишлаб чиқиш; 

Кузатиш вақтни ва жойини танлаш; 

Кузатиш таркибини ишлаб чиқиш; 

Техник ҳужжатларни ва асбоб-ускуналарни тайёрлаш; 

Маркетинг ахборотларни тўплаш мақсадида коммуникатсия; 

Ҳисобот тайёрлаш. 
Кейс: Ғарбий Европадаги маркетинг ахборотлар тизимлари 
Бошқа мамлакатларга нисбатан АҚШда МАТнинг барча 3 та қуйи 
тузилмаларининг ахборот имкониятлари кенг даражада фойдаланилади. 
Ички кузатув тизимида корхонанинг турли маркадаги товарларнинг 
ҳаридорларга таъсирини ва савдо ҳажмини кузатишда сканерловчи 
курилмалар кенг қўлланилмоқда. Ташқи муҳитни кузатишда рўйхат
шаклидаги ахборотлар кўпроқ маълумот беради ҳамда аҳоли гуруҳларини ва 
уларни таксимланишини ҳудудлар бўйича максимал деталлар билан 
аниқлайди. АҚШ маркетинг тадқиқотларини турли соҳаларида тармоқланиб 
кетган фирмалар тизими туфайли маҳсулотларни синовдан ўтказиш, бозор 
таҳлили, сўровлар учун жудаям юқори имкониятларга эга.
Талаб 
қилинган 
турдаги 
ахборот 
учун 
зарур 
бўладиган 
инфраструктурага ҳар доим ҳам эга бўлмаганлиги учун дунёнинг бошқа 
ҳудудлари АҚШнинг ахборот имкониятлари билан тенглаша олмайди. 
Масалан: ҳаридорлар хулқ-атворини ўрганиш учун Шарқий Европада 
телефон сўровларини ўтказаётган фирма бу оилаларнинг кўпчилиги 
телефонга эга эмаслигини ҳисобга олиши керак, бу эса ишончсиз натижалар 
демакдир. Малайзиядаги демографик тенденсиялар ҳақида маълумот 
олмокчи бўлган фирмалар шуни тушуниши керакки, аҳоли рўйхат 
маълумотлари хақиқатга тўғри келмайди. Бразилияда чакана савдони 
кузатмокчи бўлган фирмалар у ерда сканер курилмаларидан кенг 
фойдаланилмаслигини тушуниши керак. Демак асосий эътибор дўконларга 
қаратилиши керак.
АҚШни ахборот имкониятлари соҳасида қувиб етган ягона ҳудуд 
Ғарбий Европадир. Юқори даражада ривожланганлик Ғарбий Европадаги 
тадқиқотлар инфраструктураси ҳар доим АҚШ билан мос келишига сабаб 


бўлди. Европа Ҳамжамиятининг 1992 йилдаги иқтисодий интегратсияси 
ахборот имкониятларини яхшиланишига олиб келди. Олдин компаниялар ҳар 
йилги мавсўмда фақат бир мамлакат ҳақидаги маълумотларни йиғиб ўз 
ахборотлар эҳтиёжларини чеклаган эдилар. Энди компаниялар ўз 
эътиборларини Ғарбий Европадаги бозорлардан бирига қаратганда, улар бир 
қанча мамлакатларга мўлжалланган интегратсиялаган ахборот тизимларини 
ишлаб чиқишлари керак. Умумевропа ахборот тизимлари талаблари 
МАТнинг ҳар уччала қуйи тузилмаларини ривожланишига олиб келди. 
Биринчидан кўпгина давлатлар дўконларида маълумотларни сканерлашга 
асосланган ҳолда ички ахборот тизими ривожланяпти. Бир тадқиқот фирмаси 
Германия, Англия, Франсиядаги компания маълумотларини сканерлаш 
хизматларини таклиф этмоқда. Бунинг натижасида сканерлаш тизимини 
қамров даражасига қараб Европа Ҳамжамиятининг бошқа давлатларида ҳам 
ишлатиш мумкин. Иккинчидан давлатларда ваъда қилинаётган аҳолини 
рўйхатдан ўтказишни стандартлаштириш туфайли фирма ўрта қатламни 
кузатишдаги имкониятларини яхшилаш 
мумкин. Хозирча 
давлат 
манбаларидан олинаётган ахборотлар сифати кескин фарқ қилади: Франсия, 
Германия ва Скандинавия давлатларида аъло даражада, Италия, Испания ва 
Португалияда қониқарсиз. Бутун Ғарбий Европада маълумотлар йиғиш 
принсипларини бир хил стандартлашган ўлчовда қўлланиши бу фарқларни 
келажакда тугатади. Балки умумевропа бўйича рўйхатга олиш ўтказилар. 
Мукаммаллашиш МАТнинг учинчи қуйи тузилмаси-маркетинг 
тадқиқотларида ҳам кузатилмоқда. Ғарбий Европадаги турли марка ва 
гуруҳдаги товарларга ҳаридорлар муносабатини билишда ўтказилаётган 
сўровларда бу тизимни стандартлаштириш учун бир хил саволлардан 
фойдаланиляпти. Олдинги ҳар бир давлатдаги турлича сўров техникаси 
бутун ҳудуд бўйича маълумотларни жамлашга халақит берган. 
МАТнинг тадқиқот элементларини стандартлаштиришдаги асосий 
кийинчиликлардан бири тилдир. Турли давлатлардан стандартлаштирилган 
ахборот йиғиш учун энди тадқиқот фирмалари турли хил тилда лекин бир 
хил шаклда сўров ўтказадиган интервюверлар гуруҳи ва марказлашган 
телефон тармоқларига эга бўлишяпти. Шунинг учун кўп компаниялар олдин 
инглиз франсуз тилларидаги сўровномаларни тузишади. Бу эса маҳаллий 
мутахассислар томонидан ўз давлат тилларига таржима қилинади, сўнг 
таржималардаги фарқни топиш мақсадида яна қайта франсуз, инглиз 
тилларига 
таржима 
қилинади. 
Европа 
Ҳамжамиятида 
МАТни 
стандартлаштириш анча қийин масала бўлади. Лекин бу жараён хозирда 
содир бўлмоқда ва Европа компаниялари имкониятларини яхшиламоқда. 
Саволлар:
1. Ғарбий Европадаги стандартлашган маркетинг тадқиқот тизимларини 
ишлаб чиқишга нима туртки бўлди?
2. Қандай яхши ўзгаришлар содир бўлди? 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish