икки омилнинг ўзгариши хам ёшнинг воситали таъсирини инобатга олади.
Kўплаб омилларнинг талабга бир вақтдаги таъсирини, уларнинг серқирра
таъсирчанлигини ҳисобга олишда иқтисодий-математик услублар қўл келади.
Иқтисодий-математик услублар куп омилли регрессив тенгламалардан
иборат булиб, асосий кўрсаткичнинг турли омиллар таъсирида ўзгаришини
ва боғлиқлиги ифодалайди. Иқтисодий-математик услублар қаторига
чизиқли, квадрат, даражали, логарифмик ва бошқа турдаги тенгламалар
тизими кириб, улар омиллар ҳисобини ва таъсирини ҳисоблашда
қўлланилади. Бундай турдаги тенгламаларни тузиб чиқиш, унинг воситасида
башорат қилиш ва бир йўла уни асослаб бериш бир мунча мураккабдир.
Таркибий моделлаштириш эса башорат қилишда бир-бирига боғлиқ
бўлган товарлар кўламида кўпрок, қўлланилади. Ушбу моделларкинг асосий
белгаси бу талабга таъсир этувчи белгилар муайян гуpyҳлapra ажратилган
ҳолда статистик жадвалда акс эттирилишидир. Масалан, асосий А
маҳсулотни яратишда қатнашадиган А1, А2, А3 … Аn каби бутловчи ёки хом
ашёларнинг келтирилиши учун зарурий вақт ҳисоби ва х,.қ Талабни башорат
қилишда оммавий хизмат кўрсатиш моделлари ҳам кенг кўлланилади. Ушбу
моделларнинг моҳияти шундан иборатки, истеъмол ёки хизматдан
фойдаланувчи вақт бирлигида бир неча шахобчага мурожат қилиши ва
уларнинг хизматидан кам вақт сарфлаб ўз эҳтиёжини қондириши лозим.
Масалан, А фирма йирик шаҳарда узига қарашли савдо шаҳобчаларини
барпо этмоқчи. У ўз шаҳобчаларини кенг ва кўп миқдорда ташкил
этолмайди. Лекин, у истеъмолчилар учун кам навбатда туриш талаб
қиладиган шаҳобчалар тизимини тузишдан аввал, истеъмолчилардан
тушадиган буюртмалар, уларнинг жадаллигини ҳисобга олиши лозим. Айнан
шундай тарздаги масалаларни ҳал қилишда ва хизмат турларига бўлган
талабни башорат қилишда оммавий хизмат кўрсатиш моделлари кўп
қўлланилади.
Айрим турдаги товарларга бўлган талабнинг бозордаги ҳолати
хусусида етарлича ахборот бўлмаган ҳолларда ҳамда янги товарлар бозорида
талабнинг шаклланишини башорат қилишда эксперт услуби қўлланилади.
Ушбу услубнинг моҳияти шундан иборатки, экспертлар бозорнинг
ривожланиш истиқболлари ҳақида ўзларининг шахсий тажрибалари (ҳисоб-
китоблари),
муаммони
кўра
билиш
кўникмаларига
асосланиб
мулоҳазаларини айтадилар ва бу маълумотлар умумлаштирилади. Бу борада
янги товарга бўлган талабни башорат қилишда унинг сифат белгилари
бўйича (истеъмол хусусияти, қадоқланиши, нархи ва ҳ.қ) мутахассислар
фикри ўрганилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: