O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭШКАК ЭШИШ СПОРТИ — ака-
демик эшкак эшиш, байдарка ва кано-
эда эшкак эшиш спорт турларининг 
қисқартирилган умумий номи. Яна қ. 
Академик қайиқлар. 
ЭШКАКБУРУНЛИЛАР — осётрси-
монлар (бакрабалиқлар) туркумига ман-
суб балиқлар оиласи. Териси яланғоч ёки 
майда суяк тангачалар билан қопланган. 
Тумшуғи кенг, ясси ва узун, эшкакси-
мон ёки қиличсимон шаклда. Жағларида 
жуда кўп майда тишлари бор. 2 уруғи, 
ҳар қайси уруғида 1 тадан тури маълум. 
Америка эшкакбуруни Шим. Америка 


www.ziyouz.com кутубхонаси
277
материгида, жумладан Миссисипи ва 
АҚШнинг жан. дарёларида, Эри кўлида 
тарқалган. Уз. 2 м гача, вазни 75 кг гача. 
Бентосдаги чувалчанглар, ҳашаротлар, 
қисқичбақасимонлар ва сув ўтлар билан 
озиқланади. Март — июнда кўпаяди. 
Сони камайиб кетган. Халқаро Қизил 
китобга киритилган. 17 (ёки 10) та уруғи 
ва 400 дан ортиқ тури бор. Марказий ва 
Жанубий Африка, Мадагаскар, Жанубий 
Шарқий Осиё ва Зонд о.ларида тарқалган. 
Кўпчилиги дарахтда ҳаёт кечиради. 
Ҳақиқий Э.б. уруғи 130 га яқин турни ўз 
ичига олади; айрим турлари (мас, Ява ва 
Суматра о.ларидаги учар бақалар) 12 м 
гача узоқликка парвоз қилади. 
Э Ш К А К О Ё Қ Л И 
ҚИСҚИЧБАҚАЛАР (Сорероба) — 
қисқичбақасимонлар синфига мансуб 
умуртқасиз ҳайвонлар туркуми (баъ-
зан кенжа синфи). Уз. 0,1 мм — 3 см, 
айрим паразит турлари 30 см гача. 
Гавдаси мураккаб бош (унга 1кўкрак 
бўғими ҳам киради), 5 бўғимли кўкрак 
ва 4 бўғимли қоринга бўлинади. Қорин 
бўлимида оёқдари бўлмайди; бу бўлим 
айри ўсимтали тельсон билан тугайди. 
Фақат науплиус кўзчаси бор. Антенну-
лалари узун бўлиб, сезги органи, сузиш 
ва сувда муаллақ туриш вазифасини ба-
жаради. Э. сузганда кўкрак оёклар эшкак 
ролини ўйнайди (номи шундан). Тана 
юзаси орқали нафас олади. Э. балиқлар 
ва уларнинг чавоқлари, мўйловли кит-
лар ва бошқалар сув ҳайвонлари учун 
озиқ. Бир қанча турлари сув ҳайвонлари, 
кўпроқ балиқларда паразитлик қилади. 
Тана шакли яшаш тарзига боғлиқ. Сув 
қаърида яшайдиган Э.қ. танаси суй-
ри шаклда бўлиб, жуда узун тукли 
ўсимталарга эга; сув тубида яшайдиган 
Э.қ. танаси ясси, тана ўсимталари калта; 
паразит турларининг танаси яшаш тарзи 
таъсирида регрессив ўзгариб, кучли мор-
фофизиологик дегенерацияга учрайди 
(саккулина). Айрим турлари одам орга-
низмида паразитлик қилувчи тасмаси-
мон ва тўгарак чувалчангларнинг оралиқ 
хўжайини (мас, чучук сувларда яшайди-
ган циклоплар танасида кенг тасмаси-
мон чувалчанг ва ришта личинкалари 
учрайди). 6000 дан ортиқ тури маълум. 
Чучук сув ва денгизларда планктоннинг 
асосий қисмини ташкил этади. Чучув сув 
ҳавзаларида, жумладан Ўзбекистонда 
циклоплар, денгизларда калануслар кенг 
тарқалган.
ЭШОН — суфийлик оқимларида ди-
ний раҳнамолар унвони. Одатда, Э.лар 
дарвишлик, суфийлик оқимларининг 
бирига мансуб бўлган. Исмоилий-
лар фирқаси диндорлар жамоасининг 
раҳбари ҳам Э. деб аталган. Ўрта аср-
ларда суфий раҳнамоларига мурожа-
ат қилишда уларнинг исмлари ўрнида 
Э., баъзан «пир» сўзлари қўшиб ишла-
тилган. Э.ларга муридларни суфийлик 
йўлига ўргатувчи (муршид) сифатида 
қараб келинган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish