O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet318/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭШИТИШ АППАРАТЛАРИ — то-
вушни кучайтириб берадиган асбоблар. 
Эшитиш пасайганда, карликда ишла-
тилади (қ. Карлик). Ҳоз. замон Э.а. то-
вушни қучайтириб беришга асосланган. 
Э.а. микрофон, товуш кучайтиргич ва 
телефондан иборат. Товушни бевоси-
та суяк орқали ўтказиб бериш учун 
қулоқ орқасига телефон ёки товушни 
ҳаво орқали ўтказиб бериш учун ташқи 
эшитув йўлига махсус мослама тиқиб 
қўйилади. Эшитув аъзосининг товуш 
қабул қилувчи ёки товушни ўтказиб 
берувчи қисми зарарланганига қараб, 
унга лойиқ Э.а. буюрилади. Э.а.нинг 
қўзойнакка ўхшаш, шунингдек, чўнтакда 
турадиган хиллари бор. Э.а.дан фойда-
ланганда кўпинча эшитиш, хусусан, нутқ 
бир қадар яхшиланади.
Бу аппарат нутқнигина эмас, балки 
бинодаги бошқа товушларни ҳам қўшиб 
қучайтиради. Шунинг учун қулоғи оғир 
бемор ўзи учун янги бўлиб туюлган то-
вуш шароитига бирданига қўника ол-
майди. Э.а.га ўрганган киши нутқни бе-
гона товушлардан ажратиб, яхши қабул 
қилади, баланд товушларга чидами ор-
тади. Бемор тавсия этилган бир нечта 
машқларни бажарганидан кейингина 
Э.а.дан фойдаланиши мумкин. Машқ 
аввал тинч хонада ёлғиз бир киши би-
лан, кейин шовқинли ерда, сўнгра эса 
кўпчилик орасида гаплашиб ўтказилади. 
Э.а. техник жиҳатдан носоз бўлиб, 
нутққа бегона шовқинлар қўшилиб кетса 
ёки қитирласа, бунда бемор тез толиқади, 
қулоғи шанғиллайди, боши оғрийди. Э.а. 
оториноларинголог (ЛОР) врач тавсияси 
билан махсус эшитув протези тайёрлаш 
здларида танланади.
ЭШИТИШ ОРГАНЛАРИ, эшитиш 
аъзолари — одам ва ҳайвонлар сезги ор-
ганлари. Асосий қисми товушни қабул 
қилишга ихтисослашган рецепторлар 
ҳисобланади. Умуртқасиз ҳайвонлар ора-
сида ҳақиқий Э.о. фақат ҳашаротларда 
ривожланган; кўпинча илк сезги, яъни 
тимпанал 
(тўғриканотлилар, 
чала 
қаттиққанотлилар, капалаклар), баъзан 


www.ziyouz.com кутубхонаси
276
хордотонал, жонстон ва бошқалар ор-
ганлардан иборат. Тимпанал органлар 
оёқларда, қорин ёки кўкракда бўлиб, 
улар трахеялар ёки ҳаво бўшлиқлари би-
лан боғланган кутикуляр (қ. Кутикула), 
яъни ногора пардадан унга бириккан ёки 
трахеялар билан боғланган хордотонал 
сенсиллалардан иборат. Жонстон орган 
эса чивинлар мўйловининг 2бўғимида 
жойлашган. Юксак ривожланган судра-
либ юрувчилар (мас, тимсоҳлар)да илк 
бор ноғора парда билан қопланган мах-
сус тери бурмалари шаклидаги ташқи 
қулоқ пайдо бўлади. У ноғора пардани 
ҳимоя қилиб туради. Ташқи қулоқ ай-
рим қушларда ҳам бўлади. Қуруқликда 
яшайдиган ҳайвонларнинг сувда яшашга 
ўтиши билан ташқи қулоқ (китсимонлар, 
куракоёқлилф); айрим ҳолларда эса ўрта 
қулоқ ҳам редукцияга учрайди (дельфин-
лар). Яна қ. Қулоқ, Эшитиш. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish