Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
54
TA’LIM VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI/ ОБРАЗОВАНИЕ И
ИНФОРМАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ
Биринчи қисмда, талабаларга юқори ҳароратли жисмлар ва паст ҳароратли жисмлар
ўзаро контактда бўлганда юқори ҳароратли жисм совийди, ўз навбатида паст ҳароратли
жисм эса исийди ва бу жараён жисмларнинг шаклига ва ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда
содир бўлади.
Тажрибалар шуни тасдиқлайдики, вақт ўтиши натижасида ўзаро контактда бўлган
жисмлар иссиқлик мувозанати ҳолатига ўтади, яъни жисмларнинг ички энергияси ва бошқа
параметрлари ўзгармас бўлганда бир жисмдан иккинчи жисмга энергия узатилиши
тўхтайди. Ушбу мувозанатли ҳолатдан жисм ўз–ўзидан чиқа олмайди.
Агар иккита жисм ҳар қайсиси алоҳида учинчи жисм билан ўзаро иссиқлик мувозанати
ҳолатида бўлса, у ҳолда бу иккала жисм ҳам ўзаро иссиқлик мувозанати ҳолатида бўлади,
яъни учаласининг ҳам ҳарорати бир хил бўлади.
Юқоридаги тажриба натижаларига асосан шуни тасдиқлаш мумкинки, жисмнинг
ҳолати фақат ташқи шароитга боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки жисмнинг ички хоссаларига
ҳам, яъни аниқланган иссиқлик даражаси совуқ, иссиқ ва қизиган ҳолатларига ҳам боғлиқ
бўлиши мумкин. Бундай иссиқлик хоссасига жисмнинг ҳарорати дейилади.
Агар икки жисм ўзаро контактда бўлиб, энергия биридан иккинчисига узатилмаса
уларнинг ҳарорати бир хил бўлади, аксинча энергия биридан иккинчисига узатиладиган
бўлса, ҳароратлари турлича бўлади.
Шундай қилиб, ҳарорат деб аталувчи жисм хоссаси тажриба асосида аниқланади.
Ҳар қандай изоляцияланган термодинамик тизим вақт ўтиши билан тизимдаги барча
жисмлар иссиқлик мувозанати ҳолатига ўтади. Бу эса иссиқлик назариясининг тажрибага
асосланган хулосасидир. Иссиқлик мувозанати қонунининг мазмунини ташкил этувчи бу
хулоса термодинамиканинг I ва II қонунлари каби муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин бу
хулосалар қониқарли эмас, чунки ҳароратини ўлчаш усулларини аниқлаб бермайди.
Физик катталикларни аниқлашда (узунлик, масса, юза, ҳажм кабилар) биз уларнинг
эталонларига таққослаш орқали бирликлари асосида аниқлаймиз. Ҳароратнинг эса эталони
йўқ. Унинг учун ҳам жисмнинг ҳарорати жисмнинг массаси, узунлиги, ҳажми, энергияси
каби хоссаларидан фарқ қилади. Масалан, жисм ҳажми унинг қисмлари ҳажмларининг
йиғиндисига тенгдир. Лекин жисмнинг ҳарорати унинг бўлаклари ҳароратларининг
йиғиндисига тенг бўлмайди.
Бундан шундай хулоса чиқадики, ҳарорат эталон билан ўзаро таққослаш натижасида
ўлчанмайди, балки жисмлар хоссаларининг маълум бўлган ўзаро боғланишлари орқали
аниқланади.
Ҳаммамизга маълумки, киши танасининг ҳарорати термометр билан ўлчанади.
Термометрларда асосан симоб ёки спирт ишлатилади. Бу термометрик жисмлар
ҳажмларининг ўзгариши ҳарорат ўзгаришига тўғри пропорционалдир, яъни термометрик
жисм ҳажмининг ўзгаришига қараб, киши танаси ҳароратининг ўзгаришини аниқлаш
мумкин. Чунки ҳамма жисмлар қизиши натижасида кенгаяди, совиши натижасида эса
тораяди. Термометрик жисмнинг икки ҳолатдаги ҳажмини белгилаб олиш натижасида
ҳароратлар шкаласини ҳосил қилиш мумкин. Масалан: сувнинг қайнаш ҳароратини 100 S
0
деб, сувнинг музлаш ёки музнинг эриш ҳароратини ўзгармас 1 атм. босимда 0 S
0
деб
белгилаймиз ва ушбу ҳароратлардаги маълум миқдорда (шиша найчаларга солинган)
термометрик жисм (симоб ёки спирт) нинг ҳажми ўзгаришини аниқлаймиз. Натижада 0 S
0
дан бошлаб, 100 S
0
гача ўзгарувчи термометрик жисм ҳажмининг ўзгариш шкаласи ҳосил
Do'stlaringiz bilan baham: |