«ОДОБЛИ БОЛА» ЎЙИНИ
Қр ёғаверди-ёғаверди, ахийри қўрғончамиздаги жамики
уйлару боғлардаги дарахтлар, биз ўйнайдиган майдончаларгача -
ҳамма-ҳаммаси оппоқ қор остида қолди. Энажоним дераза
олдига ўлтириб олиб қанғиллаб ашула айтиб, чок тиккани-
тиккан. Бобожоним бўлса ўзининг оёғини ўзи уқалаб нуқул уҳ
тортади. Ўйинчоқларимни бир марта ўйнадим, кейин зерикиб,
ҳаммасини тепиб ташладим.
- Энажон, зерикиб кетяпман, - дедим йиғламсираб.
- Ёнимга ўтир, эртак айтиб бераман, - юпатмоқчи
бўлди энам.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
59
59
- Эртак эшитгим келмаяпти.
- Бор бўлмаса, кўчага чиқиб ўртоқларинг билан бирпас ўйнаб
кел.
- Ўртоқларимга чиқмайман, Муродхоннинг бувиси лабини
мана бунақа қилиб буриб, ҳа, азамат, сандалларингнинг ўти ўчиб
қолибди-да, исингани чиқибсан-да, дейди.
- Бўлмаса Ҳайитвойларникига кир.
- Ҳечам-да, уларникида бола кўп, сандалларида жой
етишмайди-да, кейин суриб-суриб мени чеккага чиқариб
қўйишади.
- Менга қара, онаси, - деб гап қўшиб қолди бобожоним, -
Раҳмонберди ўғлимни зериктириб қўймайлик, ўртоқларини
чақириб келсин, биронта ўйин ўйлаб топармиз.
- Рост айтяпсизми, бобожон? - дедим сакраб ўрнимдан туриб.
- Рост айтяпман.
- Ўзингиз ҳам ўйнайсизми?
- Ўйнайман.
- Энам-чи?
- Уям ўйнайди.
- «Одобли бола» ўйнаймизми?
- Бўпти.
- Ёнғоқдан кўп берасиз-а?
- Кўп бераман.
Оҳ, қандай яхши бўлди-я! Маза қиламиз энди. Бобожоним
ўзи яхши-да, энам ҳам, мен ҳам яхшиман, ҳаммамиз яхшимиз.
Одобли бола ўйини - зўр ўйин. Ким одобли бўлса, ўша ёнғоқни
кўпютади. Ўрик ҳам, майиз ҳам ютади. Ҳўл қор ёғиб, шамол
келаётган куни Аҳмадқул бобомникида ўйнаган эдик, мен
ҳаммасидан зўр чиққанман, бир халта ёнғоқ ютганман, чўнтагим
майизга тўлиб кетган. Фақат ёнғоқни кўп емаслик керак.
Энажоним, қўй, бас қил энди десаям, ишингизни қилинг,
ўзимнинг ёнғоғим, деб чақиб еявердим, охири томоғим оғриб
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
60
60
қолди. Эрталаб туриб эна десам, индамайди. Кейин билсам,
овозим чиқмай қолган экан. Энди ютсам, кўп емайман, иккита-
иккитадан нонга қўшиб ейман... Эй, қандай яхши бўлди-я!
Энажонимнинг тикиб турган чокини отиб ташлаб, бўйнига
осилиб олдим. Бирга чиқиб айтамиз, болалар менга ишонмайди,
эналари иссиқ сандалда жимгина ётсанг-чи, деб уришиб беради,
бирга чиқасиз, деб ҳовлига судрай бошладим.
- Вой, энагинанг ўргилсин-ей,-деб қўйди охири энажоним.
Ҳаммасини айтдик, кўча бошидаги Ғулом
бобоникигача бордик. Уйимиз болага тўлиб кетай деди.
Биласизку, чорҳари уйимиз жудаям катта. Энажоним
ҳаммасининг
тагига
менинг
тўйимга
атаб
тиккан
якандозларидан тўшаб:
- Хуш келибсизлар, меҳмонлар! - деди.
Ҳайитвой ўйин бошланиб қолса, тағин кеч қолмайин деб
қўрқиб этигини кийишга чидамай, бобосининг маҳсисининг
устидан киядиган катта калишини кийиб чиққан экан, ичи қорга
тўлиб қопти. Санамбуви уч ёшли Роҳила деган қўғирчоққа
ўхшаган сингилчаси бор эдику, ўшаниям эргаштириб чиқибди.
Дилижон отасининг қулоқли телпагини кийиб чиққан экан, бети
кўринмай, ҳеч кимга ўхшамай ўтирибди.
Бобожоним, ҳар бирига алоҳида-алоҳида тикилиб, бу
кимнинг боласи, бу кимнинг набираси, деб сўраб чиқди.
Энажоним ғалвирни тўлдириб ёнғоқ, мирсанжали ўригимиздан
олиб чиқиб, бобомнинг олдига қўйди-да:
- Ҳой, отаси, бошламайсизми? - деб қистади.
- Хўш, ўғил-қизларим, жажжи меҳмончаларим, - деди
бобожоним, - одобли бола ўйинини биласизларми ўзи?
- Биламиз, ҳаммамиз биламиз, - дедик чувиллашиб.
- Кимдан бошлаймиз бўИмаса?
- Мендан, - сакраб ўрнидан турди Абдуҳалим.
- Сен кимнинг набираси бўласан?
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
61
61
- Раимқори бобонинг.
- Бобонг кўринмайди, тинчликми?
- Қўқонга майиз сотгани кетган, энам кўтарганига сотиб
дарров қайтиб келинг, савдолашиб вақтни ўтказманг, деганди,
бобом ишингни қил, ўзим биламан, деб кетган.
- Лекин бобонг майизни яхши қуритади-да... Хўш, қани айт-
чи, ўғлим, одобли бола қанақа бўлади?
- Одобли бола... эсли бўлади, - шошилиб қолди Абдуҳалим.
-Яна?
- Йиқилиб тушганда йиғлаб ўтирмайди, дарров ўрнидан
туриб кетаверади.
- Яхши, яна қанақа бўлади?
- Яна, укаси йиқилганда ўрнидан турғизиб, йиғлама,
укажоним, йиғлама, деб елкасини силаб қўяди.
- Хўш, яна қанақа бўлади?
- Акасини сизлаб гапиради, яна катталар иш буюрганда «хўп
бўлади», деб қўлини мана бундай қилиб кўкрагига қўйиб туради.
- Баракалла, ўғлим, яна қанақа бўлади?
- Яна, ота-онасига гап қайтармайди, молларга озор бермайди,
бир марта она эчкимизни минмоқчи боиганимда бувим, «одобли
бола ундай қилмайди», деган.
- Баракалла, хўп, яна қандай бўлади?
- Қушларни ўлдирмайди... Бир марта тутнинг кавагидан
чумчуқнинг боласини олаётганимда, энам, «одобсиз, нима
қиляпсан, туш дарров» деган.
- Баракалла, ўғлим, қаноат ҳосил қилдим, сен кўп одобли
экансан.
Биз ҳаммамиз ўрнимиздан туриб гуриллатиб қарсак чалиб
юбордик, Абдуҳалимнинг ўзи ҳаммамиздан кўпроқ чалди. Энам
унга тўртта ёнғоқ, тўртта ўрик узатди. Ўртоғим, жуда кўп
ютаман, деб ўйлаб уйларидан атайлаб бўз халта кўтариб кепти.
Ёнғоқ билан ўрикни ўшанга солиб, ёнида ўтирган шеригига
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
62
62
лабларини чапиллатиб мақтаниб ҳам қўйди.
- Хўш, энди навбат кимники? - сўради бобожоним.
- Ҳалидан буён мен тикка турибман-ку, - аразлагандай қилиб
деди Дилижон.
- E-ҳа, эътибор бермабман. Юнусвойнинг набирасимидинг?
- Вой, ҳозир сўрадингиз-ку?!
-Ҳа, айтгандинг-а... Қани бошлабўлмаса, ўғлим.
- Кўп айтсам, кўп берасизми?
- Кўп бераман.
- Одобли бола... одобли бола бобоси ишлаётганда олдига
«ассалому алайкум», деб боради, - Дилижон қўлини кўксига
қўйиб, қанақа салом беришини ҳам кўрсатди.
- Яхши, - деб қўйди бобожоним.
- Ундан кейин, бобоси ишлаётганда олдига бориб, кетмонни
менга беринг, мен чопишиб юбораман, дейди.
- Бу гапинг ҳам яхши, давом этавер.
- Бобоси қўл юваётганда обдастани олиб, келинг, бобожон,
мен қуйиб юбораман, дейди. Кейин кечқурун, бобожон,
оёғингизни уқалаб қўяйми, дейди... Кейин, бобоси ҳовуздан сув
олиб келаётганда, менга беринг, чарчаб қоласиз, дейди.
- Баракалла, ўғлим, кўп одобли экансан, - деб мақтади
бобожоним, - одобни фақат бобонгдан ўрганибсанда, ота- онанг
ўргатмабди-да.
- Вой, улар қишлоққа кўчиб кетишган-ку, - шошилиб деди
Дилижон.
- Ҳа, айтгандай, сен Юнусвой билан қолгансан, а? Баракалла,
эсимдан чиқай дебди.
- Энди ёнғоқни беринг, - икков қўлини баробар узатиб деди
Дилижон. - Берсангиз, энам ўргатган одобни ҳам айтиб бераман,
энам сен ҳаммадан одоблисан, деган.
- Хўп, қани эшитайлик-чи, энанг нималарни ўргатган экан.
- Одобли бола ётаётганида ўнг томонини босиб ётади...
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
63
63
Кейин яна тураётганида ҳам ўнг томони билан туради... Кейин
яна уйга кираётганида ўнг оёғини мана бундай қилиб босиб
киради... кейин яна уйдан чиқаётганида ҳам ўнг оёғини босиб
чиқади.
Ҳаммамиз тасир-тусирига олиб қарсак чалиб юбордик.
Дилижон кўп айтиб ёнғоқни кўп олиб қўймасин, деб ўғлимда
ҳали гап кўпга ўхшайди, деганди, яна қарсак чалдик. Тўғри-да,
ҳамма ёнғоқни у олар экану, ўрикни еб ўтираверар экану, биз
қараб турарканмиз-да? Ҳечам- да. Энажоним, бўлмаса майли,
энди меҳмон қизларимга ҳам навбат беринглар зерикиб
қолишмасин, деганди, Санамбуви опасининг тиззасида ўтирган
Роҳила ўрнидан туриб:
- Энам менга камзул тикиб юборган, - деб эгнидаги
камзулчасини кўз-кўз қила бошлади.
- Вой, бирам чиройли эканки, - мақтаб қўйди энам.
- Мана, тугмалари ҳам бор, - яна мақтанди Роҳила.
- Ўҳ-ҳў, буниси ҳам зўр экан, йилтираб турибди-я, бобоси,
қаранг, қизимизнинг қўлида мунчоқлари ҳам бор экан.
Энажоним
Роҳилани
тортиб,
тиззасига
ўтқазди-да,
пешонасидан ўпиб, асал қизим, қаймоқ қизим, деб эркалади.
- Қани, оппоғим, айт-чи, одобли қиз қанақа бўлади? - деб
сўради.
- Билмайман, - деди Роҳила бошини сарак-сарак қилиб.
- Вой, Мастонбуви энанг ҳеч нарса ўргатмаганми? Вой,
шўрим қурсин.
- Ўргатган.
- Ўргатган бўлса, қани айт-чи, қизим.
- Айтсам, Санамбуви опам биқинимни чимдиб олади.
- Чимдимайди, Санамхон эсли қиз, одобли қиз.
Роҳила энамнинг тиззасидан туриб, қўлларини ёнбош
тушириб:
Do'stlaringiz bilan baham: |