Ҳусни хулқ
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу): “Расулул-
лоҳ дан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамлар-
ни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида
сўралди. Бас, у зот: “Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни
хулқ”, дедилар. У зотдан яна одамларни кўпроқ
дўзахга киритадиган нарса ҳақида сўралди. Бас, у
зот: “Оғиз ва фарж”, дедилар.
Аллоҳга тақво қилиш нима эканини ва уни адо
этиш билан банда олий даражаларга етишиши-
ни ҳаммамиз яхши биламиз. Банда ўзининг ҳус-
ни хулқи билан ҳам Аллоҳга тақво қилиш билан
эришган олий даражаларга эришиши мумкин.
Аллоҳга тақво қилишга ҳусни хулқ ҳам қў шил-
са, қанчалар улуғ иш бўлар эди. Зотан, бу икки нар-
са бир-бири билан чамбарчас боғлангандир.
Банда ўзининг оғзидан чиққан бир оғиз сўз ор-
қали улкан саодатга эришгани каби, катта бад-
бахтликка йўлиқиши ҳам мумкин. Шунинг учун
тилга эҳтиёт бўлиш керак. Шунингдек, банда фар-
Ёшларни оилага тайёрлаш
10
жини ҳаромдан тиймаса, дўзахи бўлиши турган
гап. Бу борада ҳам ўта ҳушёр бўлмоқ зарур.
Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қили нади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен-
га маҳбубларингиз ва қиёмат кунида мажлис жи-
ҳа тидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиз дир.
Менга ёмон кўринганларингиз ва қиёмат куни-
да мендан узоқларингиз сергап-эзма ларингиз, ах-
лоқсиз сўзларни сўзлов чиларингиз ва мутафай қиҳ-
лардир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расу луллоҳ,
сергап ва ахлоқсиз сўзларни айтувчини билдик.
Аммо мутафайқиҳлар деганингиз ким?”, дейиш-
ганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Мутакаббирлар”, дедилар (Имом Термизий).
Ҳаё
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаё
имон дандир”, дедилар.
Яна бир ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): “Ҳаё ва камгаплик имоннинг ик ки шох-
часидир. Уят сўзлар ва сергаплик эса мунофиқлик-
нинг икки шохчасидир”, дедилар. Бошқа бир ҳа-
дисда эса: “Ҳар бир диннинг хулқлари бордир. Ис-
ломнинг хулқи эса ҳаёдир”, деганлар.
Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу): Набий (сол-
лаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менга жаннатга энг
аввал кирадиган уч киши маълум қилинди: шаҳид,
иффатли бўлиб иффатини сақлаб Аллоҳ нинг ибо-
датини яхши қилган ва мавлоларига насиҳат
қилган банда”, дедилар (Имом Термизий).
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳу): Расулуллоҳ
(сол лал лоҳу алайҳи ва саллам): “Ота-оналарин-
гизга яхшилик қилинг, болаларингиз сизга яхши-
лик қилади. Ўзингиз иффатли бўлинг, аёлларингиз
иффатли бўлади”, дедилар (Табароний).
Мўминжон САЙДАЛИЕВ
Do'stlaringiz bilan baham: |