Мўминжон САЙДАЛИЕВ
21
Никоҳнинг учта асосий шарти бор: 1. “Ийжоб ва
қабул”, яъни бирининг оғзаки таклифи ва иккинчи
томоннинг бу таклифни қабул қилиши. Ийжоб ва
қабул очиқ сўзлар билан изҳор қили ниши керак.
Яъни: куёв “Жуфту ҳалолликка қабул қилдим”,
келин эса “Жуфту ҳалолликка бағишладим”, дей-
ди. 2. Никоҳ чоғида камида икки эркак гувоҳнинг
ҳозир бўлиши шарт, гу воҳларсиз қилинган ни коҳ
ҳисобга ўтмайди. 3. Маҳр
белгиланиши, яъни
эр томонидан хотинга бериладиган совғанинг
миқдори ёки нималиги аниқлаб олиниши ке-
рак. Минг афсус ки, ҳозирги пайтда айрим инсон-
лар никоҳнинг асоси бўлган мана шу учта шартни
унутиб қўй моқдалар.
Никоҳда қандай инсонлар гувоҳ бўлиши, улар-
нинг шарти ҳақида ҳам озроқ ўйлаб олсак, гувоҳ-
лиги қабул бўлиши
учун улар адолатли инсон-
лар бўлиши шарт қилинган. Гувоҳликка келаёт-
ган ёшларимиз шу масъулиятни тўлиқ биладими?
Ёки улар фақат имзо чекиш учун келмоқдами? Шу
боис куёв жўра билан бирга ёши катта ва куёв га
яқин қариндошлардан ва камида икки киши бў-
лиши янада яхши бўлар эди. Шу билан бирга, ке-
лин томонидан ҳам 18, 19 ёшли қизлар билан бир-
га кўпни кўрган ёши катта онахонлар гувоҳ сифа-
тида бирга иштирок этиши мақсадга мувофиқдир.
Маҳр масаласида ҳам нафақат ёшлар, балки ёши
катталарнинг ҳам тўлиқ тушунчага эга эмаслиги,
афсуски, ҳақиқат. Маҳр ҳақида илмга эга куёвла-
римиз ҳам шу борада озгина хасислик қилаётгани
билиниб қолади. Гоҳида никоҳдан ке йин бериш
шарти билан никоҳлари ўқилгандан ке йин ҳам
маҳрни бермай, унинг ўрнига ҳар куни маст ҳолда
келиб хотинини талоқ қилаётган, эртасига бу иши-
га пушаймон бўлиб, илмли инсонларнинг олдига
Ёшларни оилага тайёрлаш
22
фатво сўраб келаётган ёшларнинг кўпайиб кетаёт-
гани ачинарли ҳолдир.
Никоҳнинг юқорида келтирилган шартлари қо-
либ, биринчи қиладиган ишимиз қуда тарафнинг
бойлиги ва мансаби ҳақида ўйлайдиган, совчи-
ликда шариат қонунлари ва ҳукмлари бир ёқ да
қолиб, тоғорачи айрим аёлларнинг ҳар
хил урф-
одатлари ва исрофгарчиликлари, тўйни номдор
тўйхонада қилиш, машҳур санъаткорларни тўйга
чақириш, қиммат таклифномалар ёздириш ва
қанча-қанча исрофлардан иборат тўйларимиз кў-
пайиб кетмоқда. Лекин никоҳ нима, унинг асосий
учта шарти тўлиқ бажарилдими, маҳр берилдими
каби масалалар эъти бордан четда қолиб, ўша пул-
нинг 10–15
баравари тасвирга, суратга олиш ва
бошқа замонавий урфларга сарфланмоқда. Минг
афсуски, шунча исрофгарчилик ва хўжакўрсин ила
ўтган зиёфат ва тўйларимиз икки ёшнинг бахт ли
оила қуришига кафолат бўлмай қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: