Ma'ruza matni doc


-савол: Зоология фанининг мақсади, вазифалари, бошқа



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
zoologiya

1.2-савол: Зоология фанининг мақсади, вазифалари, бошқа 
биологик фанлар билан боғлиқлиги. 
 
Зоологиянинг мақсади: Талабаларга эволюцион назария асосида 
ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллигини, ҳайвонларнинг турли систематик 
гурухларининг келиб чиқишини, жуғрофик тарқалишини, тузилишини, 
ривожланиш хусусиятларини, экологиясини ўргатишдир. Барча ўқув 
материаллари эса шакл ва функция бирлиги, боғлиқлик (корреляция),
мослашиш (адаптация) каби умумбиологик қонунлар асосида ёритилади. Бу 
қонунларни туб моҳиятини билиш эса бўлажак бакалавр – ветеринария врачи, 
қоракўлчилик, зоотехния, ветеринария ва зоотехния бўйича касбий таълим 
олувчи педагог мутахассисликларига жуда зарур бўлиб ҳисобланади. Турли 
касалликларга чидамли янги ҳайвон зотларини яратишда, ҳайвонларнинг 
паразитлар касалликларини келиб чиқишини аниқлашда, уларга қарши тўғри 
чора-тадбирлар қўллашда улар учун зоология энг муҳим фундаментал фандир. 
Шунингдек, зоология билимлари асосида талабалар ҳайвонот дунёсининг 
ҳозирги ҳолатини, унинг биоценетик ва хўжалик аҳамиятларини тўғри баҳолай 
билишга эришадилар. 
Зоологияни ўрганишнинг асосий вазифалари: талабанинг онгига 
умумбиологик қонуниятларини сингдириш, уларни ҳайвонот дунёсининг 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


систематикасини мустақил таҳлил қилишга эриштириш, ҳар бир ҳайвон 
гуруҳининг эволюциясини билишга, муҳим паразит ҳайвонларнинг ривожланиш 
хусусиятларини тўғри 
тасаввур
қилиш ва унинг асосида улар чақирадиган 
касалликларнинг олдини олиш чоралари устида фикр юритишга чорлаш, 
ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиб, уни генетик фонд ва хонакилаштириш 
реверви сифатида ҳимоя қилишга ўргатиш. 
Зоология билимларини 
чуқур эгаллаш эмбриология, анатомия, 
физиология, генетика, экология каби фанларни ўзлаштиришга боғлиқ. Шу билан 
бирга зоология билимлари паразитология (ветеринария протозоологияси, 
ветеринария 
арахнологияси, 
ветеринария 
энтомологияси, 
ветеринария 
гельминтологияси қисмлари), ветеринария асослари (қишлоқ хўжалик 
ҳайвонларининг инвазион касалликлари қисми), чорвачилик (паррандачилик, 
қоракўлчилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик) табиатни муҳофаза қилиш 
каби биологик, клиник, зоотехния ва қоракўлшунослик циклларига оид фанлар 
пойдевор ҳисобланади ва талабаларни ижодий ёндошган ҳолда уларни чуқурроқ 
ўзлаштиришга хизмат қилади. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish