Мундарижа банк иши



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

2. Адабиётлар шарҳи. 
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятлар изчил 
яхшиланмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли 
рухсатномалар олиш ва кўплаб хизматлар тартиб қоидалари соддалаштирилди. 
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 – августдаги қарорига мувофиқ Иқтисодиёт ва 
саноат вазирлиги ҳузуридаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш 
агентлиги ташкил этилди (Қарор, 2019). Бундай тизимли – амалий чоралар натижасида 
МОЛИЯ ВА БАНК ИШИ
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ 
ЖУРНАЛИ 
IV СОН. ИЮЛЬ - АВГУСТ, 2019 


100 www.journal.bfa.uz 
жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 70 000 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил 
этилди. Бу ўтган йилининг шу даврига нисбатан 2 барорбар кўпдир. Мамлакатимиз 
Президенти кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат 
бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган 
видеоселектор йиғилишида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. “Ҳар куни 
изланишдамиз. Тадбиркорга қандай кўмак берайлик? Тадбиркорга нима қилайлик? 
Тадбиркор эмин-эркин, ҳалол, пок, адолатли ишласин. Ҳудудларда тадбиркорлик 
соҳасида ишлатилмаётган резерв имкониятлар ҳали жуда кўп. Ҳаммамиз тадбиркорга 
хизмат қилишимиз керак бўлган замон келди, шунда натижа бўлади. Йил якунигача ҳар 
бир туманда 2 карра кўпайтиришимиз керак, ўрта ва кичик бизнесни сонини, 
шароитини, имкониятини, пул тушумини ва ҳоказоларни. Шунда биз келгуси йилга 
замин яратамиз. Ўрта ва кичик бизнес эртанги бизга куч-кудрат берадиган, бизни 
боқадиган ташкилотлар шулар бўлади”(
Мирзиёев, 2019
). 
Давлатимиз раҳбари кичик бизнес ва тадбиркорликни янада юқори даражага 
кўтариш, яъни иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланган инвестицияларни фаол 
ўзлаштириш, ҳудудлардаги бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, мавжуд 
фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига 
самарали фойдаланишга ажратиш бу ҳозирги давлат сиёсатидаги муҳим масала 
эканлигини таъкидлаб ўтди. 
Мавзуга оид адабиётларни шарҳини ўрганиш жараёнида бир нечта хорижий ва 
ўзбек 
иқтисодчи 
олимлари 
томонидан 
кичик 
бизнес 
ва 
тадбиркорликга 
инвестицияларни жалб этиш бўйича фикр мулоҳазаларини кўриб чиқдик. 
Тадбиркорлик фаолиятини илмий асосда австриялик иқтисодчи Шумпетер (1982) 
биринчи бўлиб ўзининг 1912 йилда чоп этган «Теория экономического развития» 
асарида асослаб берган. У тадбиркорликни ривожлантириш концепциясини яратган. 
Унинг фикрича, тадбиркорлар тадбиркорлик бизнесини ривожлантириш учун янги 
иқтисодий имкониятларини аниқлаш, яъни ишлаб чиқариш технологияларига, хом 
ашёнинг янги манбаларига асосланган ҳолда бозор талабларига мувофиқ, 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали ислоҳотларини амалга оширишларидан иборат 
бўлиши керак деб ҳисоблаган. Уни қуйидаги шартлар билан ифодалаган: – 
иқтисодчилар учун янги номаълум бўлган сифатли ва манфаатли ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш, мавжуд саноат тармоғи билан боғлиқ бўлган илмий кашфиётларга, янги 
ишлаб чиқариш усулларига асосланиш, тижорат соҳасида талаб мавжуд бўлган 
товарларни ишлаб чиқариш, саноат тармоғида янги истеъмол бозорларини очиш 
имкониятлари кўп бўлган саноат тармоқларини ривожлантириш, саноат тармоғи 
товарларни сотиш бозори бор-йўқлигидан қатъий назар уни эгаллаш, янги хом ашё ёки 
ярим тайёр маҳсулот ҳолатидаги манбаларнинг мавжудлиги инобатга олинмаганлиги 
ёки ўзлаштиришнинг қийинлигини эътиборга олиш ва зарур бўлган ўзгаришларни 
амалга оширишдан иборатдир. 
Россиялик иқтисодчи олим Борисов (1996) тадбиркорликка қуйидагича таъриф 
бериб ўтган. «Тадбиркор бу ташаббускор шахс бўлиб, бойлик яратиш учун зарур бўлган 
ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланади. Тадбиркор якка мулк эгаси, ширкат 
пайларига эга бўлган шахслардир». 
Колесников (2014) ўз адабиётларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожланишининг замонавий босқичида ўз маблағлари етишмаслиги ва қарз 
маблағларини жалб қилишдаги қийинчиликлар уларнинг фаолияти самарадорлини 
пасайтиришга олиб келади. Кичик бизнесни кредитлашнинг бир қатор муаммоларини 
кўрсатиб ўтиш мумкин: 
- кредитли молиялаштиришнинг мақсадлилиги ва мавжудлигига нисбатан 
тадбиркорларнинг талабини етарли ривожланмаганлиги; 
- қарздорларга нисбатан банк талабларининг шафоффлиги даражасини пастлиги 
ва ликвидликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, кредит беришнинг махсус 
технологияларини ишлаб чиқиш зарурияти; 
- ҳуқуқий базани такомиллаштирилмаганлиги; 
- кичик бизнесда солиқ тўловларини минималлаштириш учун икки хилдаги 
бухгалтерия ҳисоботини мавжудлиги. 
Костыкованинг 
(2015) 
фикрича, 
банк 
кредитлашини 
кўриб 
чиқишда, 
ҳудудлардаги тижорат банкларининг кичик бизнесни инвестицион кредитлаш 
потенциалини баҳолаш, мазкур банкларнинг кредитлашни янада ривожлантириш учун 


101 www.journal.bfa.uz 
ресурслар базасини етишмаслиги сабаб бўлишини кўрсатиб берган. Банкларни 
кредитлаш тенденцияларини аниқлаш учун аҳоли ва корхоналардан жалб қилинган 
депозитлар тўғрисидаги маълумотлар ва жойлаштирилган ресурслар бўйича 
корреляцион таҳлил ўтказилган. 
Амалга оширилган таҳлил натижаларига кўра, кичик бизнесни банк томонидан 
кредитлашнинг қуйидаги тенденцияларни ажратиб кўрсатилган: 
- йирик банкларни скоринг кредитлаш фонида қисқа муддатли кредитлашни 
кенгайтириш; 
- ишлаб чиқаришдаги йўқотишларда савдо ташкилотларини кредитлаш;
- кредит 
маҳсулотларни 
шартларини 
диверсификациялашни 
пасайтириш; 
автоматлашган скоринг тизимини такомиллаштириш ёрдами билан кичик бизнесни 
кредитлашдаги рискларни бошқариш бўйича банкларнинг стратегиясини ўзгариши; 
- кичик 
бизнес кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликни ўсиш 
суръатларини пасайтириш; 
- иқтисодиётдаги стагнация ва банклар ҳамда бизнесни янги инвестицион 
лойиҳаларни ишлаб чиқишга қизиқишларини камайиши туфайли, кичик бизнес 
томонидан узоқ муддатли кредитларга бўлган талабни пасайиши. 
Қоралиев ва Яхшибоевлар (2006) ҳаммуаллифлигида ёзилган “Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни молиявий таъминлаш механизми” мавзусидаги монографияда 
кичик бизнес субъектлари фаолиятини лизинг асосида ва бюджетдан ташқари 
фондларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни амалиётини такомиллаштириш 
масалаларига эътибор қаратишган. 
Маматов (2010) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 
микромолиялаш амалиётини такомиллаштириш ва микромолиявий хизматлар бозорини 
ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиққан. Уларнинг 
асосийлари қуйидагилардан иборат: 
1. Микромолиялаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларига 
таяниб, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- гуруҳ кафолати асосида микромолиялаш амалиётини изчил ривожлантириш, 
кичик бизнес инновация лойиҳаларини венчурли молиялаштиришни йўлга қўйиш; 
- “Кичик бизнес кафолат фонди”ни ташкил этиш; 
- “Ўзбекистон микромолиялаш маркази”ни ташкил этиш ва микромолиялашнинг 
ҳуқуқий асосини такомиллаштириш. 
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий 
хизматларга бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда, микромолиявий хизматлар 
кўрсатувчи ташкилотлар сонини ошириб бориш, асосий эътиборни уларнинг республика 
ҳудудлари бўйича мутаносиб жойлашувига қаратиш зарур. 
Ирисовнинг (2011) “Ўзбекистон Республикасида микромолиявий хизматлар бозори 
фаолиятини такомиллаштириш йўллари” номли илмий ишида микромолиявий хизматлар 
бозорини ривожлантиришга қаратилган қуйидаги амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб 
чиқилган: 
1. Республикамиз тижорат банкларининг микрокредитларидан фойдаланувчи 
кичик бизнес субъектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш тизимини 
такомиллаштириш мақсадида: 
– бир вақтнинг ўзида жорий ликвидлилик коэффициентлари ва айланиш 
коэффициентларидан фойдаланишни жорий қилиш лозим; 
– айланиш коэффициентларидан фойдаланишда ҳар бир тармоқ бўйича айланиш 
коэффициентларининг меъёрий даражасини узлуксиз маълум қилиб боришни 
таъминлаш зарур; 
– тармоқ рискининг кичик бизнес субъектининг микрокредитлар ва микролизинг 
бўйича кредит тўловига лаёқатлилигига таъсирини баҳолашни республикамиз тижорат 
банклари амалиётига жорий қилиш лозим. 
2. Микромолиявий хизматларга эҳтиёжи бор аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини 
таъминлаган ҳолда, мамлакатнинг чекка минтақаларида нобанк кредит ташкилотлари 
тармоғини кўпайтириш керак. Зеро, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 
хўжалик юритувчи субъектларни ортиқча харажат қилиб, вилоят марказига ёки 
пойтахтга келишларига зарурат туғилмайди. 
3. Тижорат банклари ва нобанк кредит муассасаларидан микрокредит ва 
микролизинг олган кичик бизнес субъектларининг кредит йиғма жилдини 


102 www.journal.bfa.uz 
шакллантириш ва унга ҳуқуқий мақом бериш лозим. Бунинг натижасида 
микрокредитлаш ва микролизинг хизмати кўрсатиш жараёнидаги кредит риски 
даражаси пасаяди. 
4. Тижорат банклари ва нобанк кредит муассасалари томонидан бериладиган 
микрокредитларнинг гаров таъминотига қўйиладиган талабларни тенг қилиш ва ушбу 
талабларни Марказий банк томонидан белгиланишини жорий қилиш лозим. 
5. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларида фаолият 
кўрсатаётган ва маҳсулотларини экспорт қилаётган кичик бизнес субъектларига 
тижорат банклари томонидан берилаётган микрокредитларнинг имтиёзли фоиз ставкаси 
билан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўртасидаги фарқни давлат 
бюджети томонидан субсидиялашни жорий қилиш лозим. 
Рахманов (2011) ўзининг олиб борган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда 
республикамизда 
микромолиявий 
хизматлар 
амалиётини 
такомиллаштиришга 
қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқилган: 
1. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларига кўрсатилаётган микролизинг ва микрокредит хизмати ҳажмини ошириш 
мақсадида уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш зарур. Бунинг учун: 
– республика Марказий банкининг тижорат банкларининг бир йилгача муддатга 
жалб қилинган муддатли депозитларига нисбатан белгиланган мажбурий захира 
ставкалари 50 фоизга пасайтирилиши (50% миқдорида пасайтириш натижасида 
қоладиган пул маблағларини микрокредит сифатида бериш шарти билан) лозим;
– 
микромолиялаш 
ташкилотларининг 
тижорат 
банкларидаги 
муддатли 
депозитларига нисбатан Марказий банкнинг мажбурий захира талабномаси 
қўлланмаслиги лозим. 
2. Республикамиз тижорат банкларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 
50 фоизидан ошиб кетмаган ставкада берилган микрокредитлар ва микролизингдан 
оладиган даромадларини фойда солиғидан озод қилиш лозим. 
3. Мамлакатимизда нодавлат нотижорат микрокредит ташкилотлари фаолиятини 
ривожлантириш мақсадида микрокредит ташкилотларини тижорат банклари томонидан 
кредитлаш амалиётини жорий қилиш лозим. Бунинг учун нотижорат микрокредит 
ташкилотларининг юридик шахс сифатидаги мақомини аниқлаб олиш лозим. Ҳозирга 
қадар мамлакатимизда нотижорат микрокредит ташкилотларининг юридик шахс 
сифатидаги мақоми аниқ эмас. 
4. Республикамиз тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш 
жараёнида юзага келадиган кредит риски даражасини камайтириш мақсадида тижорат 
банклари томонидан иқтисодиётнинг устувор тармоқларида фаолият кўрсатаётган 
кичик бизнес субъектларига берилаётган имтиёзли кредитларнинг фоиз ставкаси билан 
кредитларнинг бозор ставкаси ўртасидаги фарқ Давлат бюджетининг маблағлари 
ҳисобидан субсидиялаштирилиши лозим. 
5. Республикамиз тижорат банкларининг микромолиявий хизматлардан олинган 
даромадларини солиқдан озод қилиниши натижасида ҳосил бўлган маблағларни тўлиқ 
уларнинг капиталлашиш даражасини оширишга йўналтириш лозим. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish