Мундарижа банк иши


БАНК ДЕПОЗИТ БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШДА



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

БАНК ДЕПОЗИТ БАЗАСИНИ КЕНГАЙТИРИШДА 
ДЕПОЗИТ СИЁСАТИНИНГ РОЛИ 
 
Раҳимов А.М. 
Тошкент молия институти
 
Аннотация. Мақолада тижорат банклари депозит сиёсатининг асосий 
йўналишлари ҳамда уни шакллантириш жараёнлари ва тамойиллари назарий-амалий 
жиҳатдан атрофлича ўрганилган. Шунингдек, тижорат банклари депозит базасини 
кенгайтиришда депозит сиёсатининг ролини ошириш юзасидан таклифлар берилган. 
 
Таянч сўзлар. Тижорат банки, депозит, депозит сиёсати, аҳоли омонатлари, банк 
ресурслари, жалб қилинган маблағлар. 
 
1. Кириш. 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида республикамиз 
банк тизими бир қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Мазкур ҳолатни ҳукуматимиз 
томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларда банк тизимига бўлган эътибор 
юқорилиги билан эътироф этишимиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “…молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш…”га 
алоҳида эътибор берилган бўлиб, бунда республикамизни ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларини амалга ошириш жараёнида иқтисодиётни ривожлантириш банкларнинг 
молиявий барқарорлиги ошиши ҳамда улар томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш 
негизида тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини 
таъминлаш имконини оширади (Фармон, 2017). 
Маълумки, банкларда молиявий воситачилик функциясини бажариш учун 
балансининг пассив қисмида ўз маблағларининг улуши бошқа ташкилотларга нисбатан 
анча паст кўрсаткични ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида, банк активларининг асосий 
қисми банк мижозларидан жалб қилинган пул маблағлари ҳамда кредиторлардан 
олинган ресурс маблағлари ҳисобига шаклланганлигидан далолат беради. 
Кредит куйилмаларининг белгиланган меъёрлардан сезиларли миқдорда ошиши, 
активлар ва пассивлар таркиблари ўртасидаги мутаносибликнинг сезиларли ўзгариши, 
банк пассивларининг, жумладан, банк мижозларидан жалб қилинган маблағларнинг 
хатар даражаси ошганлигидан далолат беради ва, энг муҳими, банк фаолияти 
омонатчилар ва кредиторларнинг маблағларига, уларнинг ишончига жуда боғлиқлиги 
билан изохланади (Bollard, 2003). 
Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда тижорат банкларининг депозит сиёсати 
самарадорлигини янада оошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш масалаларига 
алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Тижорат банклари депозит сиёсати самарадорлигини 
таъминлаш бевосита уларнинг молиявий жиҳатдан барқарор ресурс базасини 
шакллантириш имкониятини беради. Шу боис, тижорат банклари депозит сиёсати 
уларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, банкларнинг актив операциялари 
натижасида 
шакллантирилаётган 
даромадлари 
ҳажми 
ушбу 
сиёсатнинг 
самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Бу эса, банкларнинг депозит сиёсатини 
доимий равишда такомиллаштириб бориш долзарблигини тақозо қилади. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish