x
e
– экспоненциал функция
Exp(0);
exp(1)
1;
2,71828
3
ln
x
ln
– натурал логарифм
Ln(1);
ln(2,71828)
0;
1
4
Log
b
a
log
– логарифм
Log(32;2)
log(27;3)
5;
3
5
log10
x
lg
– ўнли логарифм
Log10(100);
log10(0,001)
2;
-3
6
Знак
Sgn(x) – ишора
Знак(-3);
знак(5)
-1;
1
7
Корень
x
– квадрат илдиз
корень(25);
корень(0)
5;
0
8
произвед
∏
i
a
– кўпайтма
произвед(2;4;5) произвед(1;7) 100
7
9
Степень
n
a
– даража
степень(3;2) степень(8;1/3)
9;
2
10
Сумм
∑
i
a
– йиғинди
сумм(3;2)
сумм(b2:b9)
5
2. Йиғинди учун функциялар
Рядсумм
Қатор йиғиндиси
∑
i
a
Суммакв
Квадратлар йиғиндиси
∑
2
i
a
суммквразн
Айирмалар квадратлари йиғиндиси
∑
−
2
)
(
i
i
b
a
суммразнкв
Квадратлар айирмалари йиғиндиси
∑
−
2
2
i
i
b
a
суммсуммкв
Квадратлар йиғиндилари йиғиндиси
∑
+
2
2
i
i
b
a
суммесли
Шартни бажарадиган катакчалар йиғиндиси
∑
>0
i
a
i
a
3. Матрицавий функциялар
1.
мобр
тескари матрица
2.
мопред
матрица детерминанти
3.
мумнож
матрицалар кўпайтмаси
4. Тасодифий сонлар
1.
случмежду
2.
слчис
5. Тригонометрик функциялар
1.
acos
арккосинус
2.
acosh
гиперболик арккосинус
3.
asin
арксинус
4.
asinh
гиперболик арксинус
73
5.
atan
арктангенс
6.
atan2
текисликдаги нуқтадаги арктангенс
7.
atanh
гиперболик арктангенс
8.
cos
косинус
9.
cosh
гиперболик косинус
10.
sin
синус
11.
sinh
гиперболик синус
12.
tan
тангенс
13.
tanh
гиперболик тангенс
14.
градусы
градус ўлчови
15.
пи 3,14
16.
радианы радиан ўлчови
6. Факториаллар учун функциялар
1.
двфактр
2.
мультином
3.
фактр
4.
числокомб
7. Яхлитлаш функциялар
1.
нечет
2.
окрвверх
3.
окрвниз
4.
округл
5.
округлвверх
6.
округлвниз
7.
округлт
8.
остат
9.
отобр
10.
целое
11.
чётн
12.
римское
2.3. Мантиқий функциялар
. Excelда олтита мантиқий функция аниқланган. Улар ЛОЖЬ,
ИСТИНА, НЕ, И, ИЛИ, ЕСЛИ лар бўлиб, уларнинг барчаси, охиргисидан ташқари, қиймат сифатида
мантиқий катталикни қайтарадилар. Дастлабки иккита функциянинг аргументи йўқ, учинчи
функциянинг битта аргументи бор. Тўртинчи ва бешинчи функцияларнинг битта ёки бир нечта
аргументи бўлиши мумкин. Охирги функциянинг ҳар доим учта аргументи бўлади.
ЛОЖЬ() функция ҳар доим қиймати сифатида ЛОЖЬ мантиқий ўзгармасни қайтаради.
ИСТИНА () функция ҳар доим қиймати сифатида ИСТИНА мантиқий ўзгармасни қайтаради.
НЕ() функциянинг ягона аргументи мантиқий катталик бўлиб, унинг қиймати аргументининг
акси бўлади.
И() функциянинг қиймати фақат барча аргументларининг қийматлари рост (истина) бўлганда
рост(истина) бўлади, бошқа барча ҳолларда эса ёлғон (ложь) бўлади. Бу функциянинг икки
аргументли ҳол учун қийматлари (ростлик) жадвали қуйида келтирилган.
74
ИЛИ() функциянинг қиймати фақат барча аргументларининг қийматлари ёлғон (ложь)
ўлганда ёлғон (ложь) бўлади, бошқа барча ҳолларда эса рост (истина) бўлади. Бу функциянинг икки
аргументли ҳол учун қийматлари (ростлик) жадвали қуйида келтирилган.
Если функциясининг синтаксиси (тўғри ёзилиши) қуйидагича:
Если(мантиқий ифода;рост учун ифода; ёлғон учун ифода).
Бу функциянинг учта аргументи бўлиб, улардан биринчиси мантиқий ифода. Дастлаб бу
ифоданинг қиймати ҳисобланади, агар унинг қиймати рост бўлса, иккинчи аргументдаги ифоданинг
қиймати ҳисобланади ва у функциянинг қиймати сифатида қайтарилади. Агар мантиқий ифоданинг
қиймати ёлғон бўлса, у ҳолда учинчи аргументдаги ифоданинг қиймати топилиб, у функциянинг
қиймати сифатида қайтарилади.
Масалан, B1 катакчага киритилган
=Если(A1>0; A1;-A1)
формула A1 даги соннинг абсолют
қийматини қайтаради, яъни агар бу сон мусбат бўлса, унинг ўзини, акс ҳолда бу сонни -1 га
кўпайтириб, ҳосил бўлган мусбат сонни функциянинг қиймати сифатида қайтаради. Шунга ўхшаш,
C1 катакчага киритилган =Если(A=0;0;A1/B1) формула A1даги қиймат нол бўлса нолни, акс ҳолда бу
соннинг ишорасини (–1 ёки 1ни) қайтаради. Бу формулалардан фойдаланиб, қуйидаги мисолда abs(x)
ва sgn(x) функцияларнинг қийматларини ҳисоблаймиз.
Бу функция ҳам бошқалари каби ичма-ич жойлашиши мумкин. Масалан, B3 катакчага
талабанинг информатика фанидан тўплаган рейтинг баллари киритилган бўлсин. C3 катакчага
талабанинг информатикадан олган баҳосини киритиш учун битта если функцияси етарли эмас, чунки
баҳонинг тўрт хил варианти: 2, 3, 4, 5 лар мавжуд. Бундай ҳолларда ичма-ич жойлашган если
функцияларидан фойдаланишга тўғри келади: =ЕСЛИ(B3>85; 5;ЕСЛИ(B3>70;4; ЕСЛИ(B3>55;3;2))).
Бу формула дастлаб B3 катакчага киритилган рейтинг балининг 85 дан юқорилигини
текширади. Агар бу бал 85 дан юқори бўлса, талабага 5 баҳо қўйилади. Акс ҳолда, яъни талабанинг
бали 85 дан юқори бўлмаса, бу балнинг 70 дан катталиги текширилади ва бал 70 дан юқори бўлса (бу
бал 85дан катта эмас), талабага 4 баҳо қўйилади. Акс ҳолда талабанинг рейтинг бали 70 гача бўлади
ва бу балнинг 55 дан катталиги текширилади. Агар бал 55 дан катта бўлса, талабага 3 баҳо қўйилади,
акс ҳолда эса талабанинг баҳоси 2 бўлади.
75
Юқоридаги формула ўрнига =ЕСЛИ(B3>70;ЕСЛИ(B3>85;5;4);ЕСЛИ(B3>55;3;2)) формуладан
ҳам фойдаланиш мумкин. Бу формулада ташқи функцияда иккинчи ва учинчи аргументларнинг
иккаласининг қийматларини ҳисоблашда яна ЕСЛИ функциясидан фойдаланилаяпти.
2.4.
Функциялар
устаси
. Функцияларнинг кўплиги улардан фойдаланишда бир қатор
қийинчиликлар туғдириши мумкин. Бу функцияларнинг номини ва тўғри ёзилишини эслаб қолиш
жуда қийин. Excelда функциялардан фойдаланишни осонлаштириш учун махсус имконият мавжуд
бўлиб, у Мастер функций (Функциялар устаси) деб аталади. Функциялар устаси ёрдамида формулага
мавжуд функциялардан кераклисини киритиш мумкин. Бу икки қадамда амалга оширилади. Биринчи
қадамда керакли функция танлаб олинади. Иккинчи қадамда эса танлаб олинган функциянинг
аргументлари киритилади.
Функциялар устасини бир неча усулда чақириш мумкин.
1) Асосий менюнинг Вставка (Жойлаш) бўлимининг Функция бандини танлаш билан
(
F10→Вставка (Жойлаш) →Функция
).
2)
Стандарт
ускуналар панелида жойлашган
Автосумма
(
Автойиғинди
) ускунасининг яширин
рўйхатидаги
Другие
функции
(
Бошқа функциялар
) бандини танлаш билан:
3) функция киритиладиган катакчага формула киритишни бошлаб (= белгисини киритиб),
манзиллар сатри
да пайдо бўлган охирги ишлатилган функциялар яширин рўйхатидаги
Другие
функции
(
Бошқа функциялар
) бандини танлаш билан:
76
4) Формулалар сатрининг олд томонида жойлашган функциялар тугмасини чертиш билан:
Натижада экранда функциялар устасининг биринчи мулоқат дарчаси пайдо бўлади.
Бу дарчада учта майдонча бўлиб, улардан биринчиси керакли функцияни қидириш учун
мўлжалланган. Унда қидирилаётган функцияни таърифловчи бирор сўзни киритиб,
Найти
(
қидириш
)
тугмасини боссак, бу таърифга мос келувчи функциялар топилади. Мисол учун бу майдончага
Логарифм деган сўзни киритиб,
Найти
(
қидириш
) тугмасини босамиз ва топилган тўртта функциядан
кераклисини танлаб оламиз.
Иккинчи майдончада функцияларни уларнинг категорияларига қараб танлаш мумкин.
Масалан, синус функцияни танлаш учун аввал у тегишли бўлган
математические
(
математик
)
77
функциялар категориясини танлашга тўғри келади. Шу сабабдан ҳам, функцияларнинг қайси
категорияга тегишли эканлигини билиш жуда муҳим.
Танланган категорияга тегишли барча функциялар рўйхати мулоқат дарчасининг функциялар
майдончасида пайдо бўлади. Бу рўйхатдаги бирор функция устига сичқонча курсорини олиб келиб
чертсак, бу функция ҳақидаги қисқача маълумот мулоқат дарчасининг пастки қисмида пайдо бўлади.
Бу функция батафсил маълумот олиш учун
Справка по этой функции
(
Бу функция бўйича кўмак
)
тугмасини босиш етарли.
Керакли функцияни танлаб, ОК тугмаси босамиз ва мулоқат дарчасининг кейингисига ўтамиз.
Бу қадамда функциянинг аргументлари киритилади. Ҳар бир аргумент учун биттадан
майдонча ажратилади. Бу майдончаларга аргумент учун ифодани бевосита киритиш мумкин. Агар бу
ифодаларда катакчаларнинг манзиллари қатнашса, уларни жадвалда сичқонча ёрдамида танлаш
билан формулага уларнинг манзилини киритиш мумкин.
Мулоқат дарчаси жадвалнинг керакли қисмини тўсиб қўйган бўлса, дарчани унинг сарлавҳа
сатридан ушлаб судраш ёки ҳар бир аргумент киритиладиган майдончанинг ўнг томонидаги тугмани
босиб, мулоқат дарчаси ўлчамларини кичиклаштириш ва керакли катакча манзилини танлаб, яна
мулоқат дарчасига қайтиш мумкин.
Барча аргументларга керакли ифодалар киритилиб бўлингач, ОК тугмасини босамиз ва
функциялар устасидан чиқиб кетамиз.
Берилмаларни тартиблаш ва саралаш.
Жадвалдаги маълумотларни тартиблаш ва
саралаш уларни фойдаланувчи учун қулай кўринишда тасвирлашнинг яна бир
3.3
78
усулидир.
3.1. Асосий тушунчалар.
Маълумотларни
тартиблаш
деб бирон-бир мезон асосида уларнинг
кетма-кет жойлашишини ўзгартиришга айтилади. Масалан, гурухдаги талабаларни уларнинг
фамилияларини алифбо ҳарфларининг жойлашиши тартибида ёки уларнинг информатикадан якуний
назоратда тўплаган балларининг камайиши тартибида тартиблаб чиқиш мумкин.
Маълумотларни
саралаш
деб бирон-бир мезон асосида улардан кераклиларини ажратиб
олишга айтилади. Масалан, гурухдаги талабалар рўйхатидан информатика фанидан якуний
назоратдан ўта олмаган талабаларни ажратиб олиш саралаш амалига мисол бўлади.
Саралаш ва тартиблаш амаллари Excelда фойдаланиш учун жуда қулай тарзда ташкил
қилинган. Ундан дастурлашдан бехабар фойдаланувчилар ҳам фойдалана оладилар. Саралаш ва
тартиблаш амаллари бевосита илованинг асосий менюсига жойлаштирилган. Бу амаллар асосий
менюнинг
Данные
(
Берилмалар
) бўлимининг мос равишда
Фильтр
(
Фильтрлаш
) ва
Сортировка
(
Тартиблаш
) бандлари орқали амалга оширилади.
3.2. Тартиблаш амали
. Маълумотлар тартиблаб чиқилганда уларнинг жойлашиш тартиби бу
маълумотларнинг турига боғлиқ. Матн кўринишидаги маълумотлар ҳарфлар ва бошқа белгиларнинг
компьютер алифбосида келиш тартибига мос равишда тартибланади. Бу тартибда аввал рақамлар,
сўнг лотин алифбосининг ҳарфлари ва ниҳоят кирил алифбосининг ҳарфлари келадилар. Ўзбек
тилининг фақат унда учрайдиган тўрт ҳарфи ғ, қ, ў, ҳ лар мос равишда г, к, у, х ҳарфлари билан бирга
келадиган қилиб тартибланади.
Сонли катталиклар уларнинг сон ўқида жойлашишига қараб тартибланади. Бизга маълумки,
сон ўқида аввал манфий сонлар, сўнгра 0 ва кейин мусбат сонлар жойлашади. Мусбат сонлардан
модули каттаси ўнгроқда жойлашади, яъни каттароқ бўлади. Манфий сонлардан модули каттаси
чапроқда жойлашади, яъни кичикроқ бўлади. Мисол учун, ±5, ±3 ва 0 сонлари қуйидаги кўринишда
тартиблаб чиқилади: –5<–3<0<3<5.
79
Сана ва вақт кўринишидаги маълумотлар вақт ўқида жойлашиши бўйича тартибланади.
Масалан, маълумотлар ўсиб бориш бўйича тартибланганда 12.03.1990 сана 28.11.1990 санадан олдин
келади. 1900 йилдан олдинги саналар ва 30 феврал ёки 31 апрел каби мавжуд бўлмаган саналар матн
ўзгармаслари каби сақланади ва тартибланади.
Куннинг вақти ҳам ўсиб бориш тартибида тартиблаб чиқилади. Бунда мавжуд бўлмаган вақт
кўрсаткичлари матн ўзгармаси кўринишида бўлади ва матн катталиклар каби тартиблаб чиқилади.
Масалан, ўсиб бориш тартибида жойлаштирилганда 12:24:00 вақти 20:30:00 вақтдан олдин келади.
Агар вақт кўринишидаги маълумотларда фақат битта хато бўлса бу камчилик тўғриланади,
икки ёки учта хатога йўл қўйилганда хато вақт матн катталикка айлантирилади. Масалан, 12:65:00
кўринишидаги вақт 13:05:00 кўринишига, 16:14:90 эса 16:15:30 кўринишига, 24:00:00 эса 00:00:00
кўринишга келтирилади. Бунда шу нарсани ҳам эътиборга олиш керакки, агар вақт 24 соатдан ошиб
кетса, у кейинги кун ҳисобланади ва сана билан бирга ёзилади. Шунинг учун вақт ўсиб бориш бўйича
тартибланганда бундай саналар охирги қаторларга ўтиб қолади.
Формулалар қатнашган катталиклар уларнинг қийматлари бўйича тартибланади. Турли
турдаги катталиклар қатнашган рўйхат тартиблаб чиқилганда улар аввал сонли катталиклар, сўнг
матн катталиклар келадиган қилиб тартибланади. Бунда саналар бутун мусбат сонлар, вақт эса [0; 1)
оралиқдаги ўнли касрлар орқали ифодаланишини ёдда тутиш керак.
80
3.3. Excelнинг маълумотларни тартиблаш имкониятлари.
Юқорида айтиб ўтилганидек,
Excelнинг маълумотларни тартиблаш амали асосий менюнинг
Данные
(
Берилмалар
) бўлимида
жойлашган ва
Сортировка
(
Тартиблаш
) деб аталади.
Бу буйруқни беришдан олдин тартиблаб чиқилиши керак бўлган маълумотларни (катакчалар
диапазонини) ажратиб олиш керак бўлади. Агар бирон соҳа ажратиб олинмаган бўлса, Excel
тартиблаш буйруғи берилганда иложи борича катта соҳани ажратиб олишга ҳаракат қилади. Лекин
ажратиш курсор турган катакчадан бошланади ва бўш сатр ёки бўш устундан кейинги маълумотлар
ажратилган соҳага кирмай қолади. Шунинг учун ҳам тартиблаш буйруғини беришдан олдин
тартибланадиган маълумотларни ажратиб олиш тавсия қилинади.
Тартиблаш устунлар бўйича сатрлар устида амалга оширилади ва бунда сатрдаги барча
ажратиб олинган катакчалар биргаликда ўз ўрнини ўзгартиради. Тартиблаш кўрсатилган
устун(лар)даги маълумотлар бўйича амалга оширилади. Бу устунлар калит устунлар деб аталади.
Калит устунлар сони учтагача бўлиши ва тартиблаш ҳар бир устунда ўсиб ёки камайиб бориш
тартибида бўлиши мумкин.
Тартиблаш дастлаб биринчи калит устун бўйлаб амалга оширилади. Агар бу устунда бир хил
қийматли катакчалар учраса, бундай катакчалар иккинчи устундаги маълумотлар бўйича
тартибланади. Агар биринчи ва иккинчи калит устунлардаги маълумотлар ҳам бир хил бўлса, у ҳолда
улар учинчи калит устундаги маълумотларга қараб тартибланади. Қуйидаги жадвалда маълумотлар
дастлаб талабаларнинг фамилиялари, сўнг исмлари ва, ниҳоят, оталарининг исми бўйича
тартибланади.
Тартиблаш буйруғи:
F10→Данные (Берилмалар) →Сортировка (Тартиблаш)
берилганда
экранда унинг мулоқат дарчаси пайдо бўлади. Лекин агар тартиблаш керак бўлган соҳани юқоридаги
усулда кенгайтиришнинг иложи бўлса, дастур бу ҳақида экранга хабар чиқаради.
Экранга бундай хабар чиққанда жуда эҳтиёт бўлиш керак, чунки дастур, одатда, тартиблаб
чиқиладиган соҳани автоматик тарзда кенгайтириш (
автоматически
расширить
выделенный
диапазон
)ни таклиф қилади.
Бунинг ўрнига
Предпологаемое
действие
(
Кейинги
қадам
) алмаштиргичини
Сортировать в
пределах указанного выделения
(
кўрсатилган соҳа ичида тартиблаш
) га ўтказиб,
Сортировка
(
Тартиблаш
) тугмасини босиб, ажратилган соҳа ичида тартиблаш амалини бажаришимиз мумкин.
Тартиблаб чиқилиши керак бўлган соҳадаги устунларнинг биринчи сатрларида, кўпинча, бу
сатрларнинг номлари ёзилиши мумкин ва уларни тартиблаш пайтида бошқа сатрга ўтиб кетмаслиги
учун соҳа ажратилаётган пайтда уларни ажратилган соҳага кирмаслигига эътибор қаратиш керак.
81
Лекин тартиблаш амалининг мулоқат дарчасида устунларни стандарт номлари(A, B,C, D)дан эмас,
балки биринчи сатрга киритилган номлардан фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун тартиблаш буйруғининг мулоқат дарчасидаги
Иденцифировать диапазон данных
по
(
маълумотлар соҳасини кўрсатиш
) алмаштиргичини
обозночениям столбцов листа
(
варақ
устунларининг номлари
) дан
подписям
(
первая строка диапазона
) (
диапазоннинг биринчи сатридаги
номлар
)га ўтказиш керак. Агар диапазоннинг биринчи сатридаги маълумотлар тури бошқа
сатрлардаги маълумотларнинг туридан фарқ қилса (одатда устунларга ном берилганда шундай
бўлади), дастур автоматик тарзда бу алмаштиргични ўзгартириб қўяди ва буни эътибордан
қочирмаслик керак.
Тартиблаш амали ҳар бир калит устун учун ўсиб ёки камайиб бориш бўйича бажарилиши
мумкин. Бундан ташқари, тартиблаш амалининг бир неча параметрларини ўзгартириш мумкин.
Бунинг учун мулоқат дарчасидаги
Параметры
(
параметрлар
) тугмасини босиб, янги мулоқат
дарчасини экранга чақириш керак.
Бу дарчадаги
Сортировка
по первому ключу
(
Биринчи калит бўйича тартиблаш
) майдончаси
рўйхатлар бўйича тартиблаш учун мўлжалланган. Ундан керакли рўйхатни танлаб олиш ёки рўйхат
бўйича тартиблашдан воз кечиш (майдончадаги рўйхатнинг
Нет
(
йўқ
) банди) мумкин.
82
Қуйидаги мисолда дарс жадвалини ҳафта кунлари бўйича тартиблаб чиқамиз. Ҳафта
кунларининг алифбо тартибида эмас, балки кунларнинг келиш тартибида жойлашишига эътибор
беринг.
Тартиблаш параметрлари мулоқат дарчасида яна тартиблашда кичик ва катта ҳарфларни
фарқлаш байроқчасини ўрнатиш ҳам мумкин. Бунда бир хил сўзларнинг аввал кичик ҳарфлилари,
сўнг эса катта ҳарфлилари жойлашади, ҳар хил ёзиладиган сўзларга бу параметр таъсир қилмайди.
Тартиблаш параметрлари мулоқат дарчасида яна сатрларни тартиблаш ўрнига устунларни
тартиблаш мумкин. Бунда калит устунлар ўрнига калит сатрлар танланади. Бундай тартиблаш учун
Сортировать
(
Тартиблаш
) алмаштиргичини
Столбцы диапазона
(
диапазон устунлари
)га ўзгартириш
керак. Қуйидаги мисолда устунларни тартиблашга мисол келтирилган.
83
Бу мисолда ўзлаштириш жадвали устунлар бўйича икки марта тартибланган: аввал
фанларнинг номлари бўйича (10-сатр), сўнг ўзлаштириш даражасининг камайиб бориш тартибида
(25-сатр).
3.4. Маълумотларни саралаш
. Саралаш амали билан танишиш осонроқ бўлиши учун қуйидаги
жадвални яратамиз ва
F10→Данные(берилмалар)→Фильтр(саралаш)→ Автофильтр(автоматик
саралаш)
буйруғини берамиз.
Натижада экранга ҳеч қандай мулоқат дарчаси чиқмайди, лекин ҳар бир устуннинг биринчи
сатрида яширин рўйхат пайдо бўлади. Бу рўйхатлардан бирини, масалан A устундагисини очамиз:
Рўйхатнинг дастлабки иккита банди тартиблаш буйруқларидир. Улардан биринчиси
сатрларни шу устундаги маълумотлар ўсиб бориш, иккинчиси эса камайиб бориш тартибида қайта
жойлаб чиқади. Учинчи:
Все
(
барчаси
) банди барча сатрларни акс эттириш учун хизмат қилади.
Тўртинчи банд:
Первые
10
(
дастлабки 10 та сатр
) эса дастлабки 10 та сатрни акс эттириш учун хизмат
қилади. Бешинчи банд:
Условие
(
шарт
) эса сатрларни саралаб олиш учун шартлардан фойдаланишни
таклиф этади.
Кейинги бандлар бу устунда катакчаларга киритилган қийматлар рўйхати бўлиб, улардан
бирини танлаш билан қиймати унга тенг бўлган катакчалар жойлашган сатрларни саралаб олиш
мумкин. Мисол учун рўйхатдан 305-10 ни танлаймиз. Натижада жадвал қуйидаги кўринишни олади.
Энди жадвалда фақат 305-10 гуруҳга оид сатрлар қолди. Шунга ўхшаш бошқа гуруҳларга тегишли
сатрларни саралаб олишимиз мумкин. Лекин бу усулда фақат битта гуруҳга тегишли сатрларни
ажратиб олиш мумкин. Саралашнинг анча мураккаб усулларини яширин рўйхатнинг
Условие
(
шарт
)
банди беради. Рўйхатнинг бу банди танланганда экранда мулоқат дарчаси пайдо бўлади. Мулоқат
дарчасида иккита солиштириш ва битта мантиқий амалини танлаш мумкин. Бундай комплекс шарт
асосида саралашнинг бир қатор вариантларини яратиш мумкин. Уларни санаб ўтамиз:
1. қиймати берилган иккита миқдордан бирига тенг бўлган сатрларни саралаш;
2. қиймати берилган миқдоргача бўлган катакчалар жойлашган сатрларни саралаш;
3. қиймати берилган миқдордан катта бўлган катакчалар жойлашган сатрларни саралаш;
4. қиймати берилган оралиқда бўлган катакчалар жойлашган сатрларни саралаш;
5. қиймати берилган оралиқда бўлмаган катакчалар жойлашган сатрларни саралаш;
84
Юқорида келтирилган саралаш турларининг ҳар бирига мисол келтирамиз.
1) фақат 305-10 ва 307-10 гурухларига тегишли талабаларни саралаб оламиз. Бунинг учун
мулоқат дарчасида чап юқори бурчагидаги майдончанинг яширин рўйхатидан
равно
(
тенг
)ни, ўнг
юқори бурчакдаги майдонча рўйхатидан
305-10
ни, дарча ўртасидаги алмаштиргичдан
ИЛИ
(
ёки
) ни,
пастки чап бурчакдаги майдонча рўйхатидан яна
равно
(
тенг
)ни, пастки ўнг бурчакдаги майдончада
эса
307-10
ни танлаймиз ва
OK
тугмасини босамиз.
Натижада берилган жадвалдан қуйидаги сатрлар саралаб олинади:
2. 306-10 гурух ва ундан кейингиларига тегишли сатрларни саралаб оламиз:
85
3) 307-10 гача бўлган гурухларга тегишли сатрларни саралаб оламиз. Бунинг учун чап юқори
бурчакдаги майдон яширин рўйхатидан
меньше
(
кичик
) ни, ўнг юқори бурчагининг яшириш
рўйхатидан 307-10 ни танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз.
Натижада экранда 305-10 ва 306-10 гурухларга тегишли сатрлар қолади. Бу сатрлар
тартибланган тарзда эмас, балки жадвалда учраши бўйича жойланганлигига эътиборингизни
қаратамиз.
4) 305-10 дан кейинги, лекин 308-10 дан олдинги гурухларга тегишли сатрларни саралаб олиш
учун А устунннинг биринчи сатридаги яширин рўйхатдан яна
условие
(
шарт
) бандини танлаймиз ва
мулоқат дарчасидаги биринчи рўйхатдан
больше
(
катта
), иккинчи рўйхатдан 305-10, учинчи рўйхатда
меньше
(
кичик
), тўртинчи рўйхатда 308-10 ни танлаб, алмаштиргични
И
(
ва
) ҳолатда қолдирамиз.
Бундай саралаш 306 ва 307 гурухларга тегишли сатрларни экранда қолдиради.
86
5) экранга 306-10 гача ёки 307-10 дан кейинги гурухларга тегишли сатрларни чиқарамиз.
Бунинг учун яна А устундаги яширин рўйхатнинг
условие
(
шарт
) бандини танлаймиз. Мулоқат
дарчасининг биринчи майдончасида меньше (кичик), иккинчи майдончада 306-10 ни, учинчи
майдончада больше (катта), тўртинчи майдончада 307-10 ни, алмаштиргичда эса ИЛИ (ЁКИ) ни
танлаймиз.
Натижада қуйидаги сатрлар саралаб олинади.
Юқоридаги мулоқат дарчасининг биринчи ва учинчи майдончаларининг яширин рўйхатида
тенг
,
тенг
эмас
,
катта
,
кичик
,
катта
ёки
тенг
,
кичик
ёки
тенг
каби солиштириш амалларидан ташқари
начинается с
(
дан бошланади
),
не начинается с
(
дан бошланмайди
),
заканчивается на
(
билан тугайди
),
не заканчивается на
(
билан тугамайди
),
содержит
(
ни ўз ичига олади
),
не содержит
(
ни ўз ичига
олмайди
) каби шартлар ҳам мавжуд.
Бу шартдлардан фойдаланишни қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Берилган жадвалда иқтисод
ва бошқарув факультетининг биринчи курс гурухлари 305-10, 306-10, 307-10 ва 308-10 лардан
ташқари, шу факультетнинг иккинчи курсига тегишли 300-09, 301-09, 302-09 гурухлар, йўл қурилиш
факультетининг биринчи курсига тегишли 401-10, 402-10 гурух талабаларига тегишли бўлган сатрлар
ҳам бўлсин. Бу жадвалдан фақат иқтисод ва бошқарув факультетининг биринчи курси талабаларига
тегишли сатрларни саралаб олиш учун 3 дан бошланадиган ва -10 билан тугайдиган гурухларни
ажратиб оламиз.
Иккинчи ва тўртинчи майдончаларда қийматларни яширин рўйхатдан танлаб олиш билан
бирга уларга янги қийматлар киритиш мумкинлигига эътиборингизни қаратамиз. Шарт тури
танланадиган биринчи ва учинчи майдончаларда бундай имконият кўзда тутилмаган.
87
Excel ва бошқа иловалар орасида маълумот алмашиш.
Excel билан ишлаганда у ва бошқа иловалар орасида маълумот алмашишга тўғри
келади. Бунда Windows операцион тизими, Office пакети ва Excelнинг ички имкониятларидан
фойдаланишга тўғри келади. Бу имкониятлар турли усулларни таклиф қилади ва улардан ўз ўрнида
фойдаланиш фойдаланувчига катта қулайликлар яратади. Бу усуллар ёрдамида жадвалга турли
иловаларда яратилган объектларни жойлаш, унга турли манбалардан олинган маълумотларни импорт
қилиш, аксинча, жадвалдаги маълумотларни бошқа иловаларга импорт қилиш мумкин.
4.1. Маълумот алмашишнинг уч тури. Иловалар орасида маълумот алмашишнинг DDE, OLE
деб аталувчи ва файл тизими орқали алмашиш усуллари билан танишиб чиқамиз.
DDE қисқартмаси Dynamic Data Exchange (маълумотларни динамик алмашиш) иборасидан
олинган бўлиб, бу усулдан биз авваллари ҳам фойдаланганмиз. Бу усулда иловалар маълумот
алмашиш учун операцион тизимнинг стандарт имконияти: буфер обмена (алмашиш буфери)дан
фойдаланади.
OLE қисқартмаси Object Linking and Entering – Объектларни боғлаш ва жойлаш технологияси
Windows операцион тизимининг яна бир кенг тарқалган технологиясидир. Бу технологияни қўллаб-
қувватлайдиган ихтиёрий иккита илова ўзларининг объектларини бир-бирлари билан алмаша
оладилар.
Иловаларнинг ўзаро маълумот алмашишларининг яна бир қулай усули хужжатларни бошқа
иловаларнинг форматида ёки улар тушунадиган форматда сақлашдир. Натижада бу хужжатлар
сақланган файлларни бошқа иловаларда очиш ва уларни қайта ишлаш мумкин.
4.2. Динамик тарзда маълумотларни алмашишдан ҳар гал Ctrl+C ва Ctrl+V қўштугмалари
ёрдамида маълумотларни нусхалашда фойдаланамиз. Бу қўштугмалар ёрдамида битта иловадан
кўчирилган маълумотни иккинчисига жойлаш мумкин. Бунда маълумотларни янги форматда жойлаш
ёки уни боғлаш мумкин. Жойланган маълумот янги хужжатнинг бир бўлагига айланади ва унинг асли
ўзгарганда ҳам ўзгармайди.
Маълумотни жойлаш ўрнига унинг асл нусхасини янги илова хужжатига боғлаб қўйилса, асл
нусха ўзгариши билан унинг хужжатга боғланган нусхаси ҳам ўзгаради. Лекин маълумотнинг асл
нусхасининг жойи ўзгарса ёки у ўчириб ташланса, унга боғланган нусхалари ҳам йўқолади.
Алмашиш буферига жойланган маълумотни жойлаш ёки боғлаш учун асосий менюнинг
Правка
(
таҳрирлаш
) бўлимидаги
Специальная
вставка
(
махсус жойлаш
) буйруғидан фойдаланиш ҳам
мумкин.
Махсус жойлаш буйруғи хужжатга киритиладиган маълумотларни қай тарзда ва уларнинг
нималарини жойлаш кераклигини танлаб олиш имконини беради. Маълумотларни тўлиқ ёки ундаги
фақат формулаларни ёки формулаларни эмас, балки уларнинг қийматларини ёки маълумотларнинг
форматларини ёки катакчаларнинг фақат ўлчамлари ва бошқа параметрларни жойлаш имкониятлари
мавжуд. Бундан ташқари, жойланаётган ва жойланадиган катакчалардаги маълумотларнинг ўзаро
муносабатини, масалан уларни бир-бирига қўшиш, айириш, кўпайтириш ёки бўлиш белгилаб олиш
имконияти ҳам кўзда тутилган.
Зарурат бўлганда жойланадиган маълумотлар диапазонини транспонирлаш мумкин.
Шунингдек, бу ерда маълумотларни жойлаш ўрнига уларнинг асл нусхасини маълумотлар
жойланадиган жой билан боғлаш мумкин.
3.4.
88
Махсус жойлаш буйруғи Офиснинг асосий иловаларининг барчасида мавжуд бўлиб, улар ҳар
доим асосий менюнинг
Правка
(
Таҳрирлаш
) бўлимида жойлашган бўлади. Улар тузилиши ва
имкониятларига қараб бир-биридан бир оз фарқ қилиши мумкин.
4.3. Объектларни боғлаш ва жойлаш. Объектларга ёндашган дастурлаш бир вақтлар (бундан
чорак аср олдин) дастурий таъминотда инқилоб ясаб, Windows операцион тизимининг кенг
оммалашувига олиб келган эди. Объектларга ёндашган дастурлаш асосида яратилган амалий
иловалар ўз табиатига кўра объектларни боғлаш ва жойлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди,
лекин бу иловалардан баъзиларида бу технологиядан фойдаланиш илованинг фойдаланувчи
интерфейсига чиқарилмаган бўлиши мумкин.
Бу технологиядан Microsoft Office иловаларида ҳам кенг фойдаланилади ва биз улардан
аввалроқ ҳам фойдаланганмиз. Масалан, Word матн муҳарририда хужжатга формулаларни ёки
чизмаларни жойлашда ва уларни таҳрирлашда айнан OLE технологиясидан фойдаланилган. Бунда
матнга жойланаётган объект бошқа иловада яратилади ва таҳрирланади. Баъзи объектларни фақат
тайёр ҳолда хужжатга жойлаш мумкин ва уларга ўзгартириш киритиш имконияти кўзда тутилмаган
бўлади.
Формулаларни хужжатга киритганимизда уларни яратувчи ва таҳрирловчи илова ишга тушиб,
ундан биз уни чақирган илованинг ички имконияти каби фойдалана олар эдик. Шунга ўхшаш, Excel
катакчасига Wordнинг хужжатини жойлашимиз ва уни таҳрирлаш учун Wordдан фойдаланишимиз
мумкин. Шунга ўхшаш, Word хужжатига Excelда яратилган электрон жадвални жойлашимиз ва уни
таҳрирлаш учун Excelдан фойдаланишимиз мумкин.
Электрон жадвалга бирор объект жойлаш учун асосий менюнинг
F10→Вставка(жойлаш)→
Объект
буйруғидан фойдаланамиз. Экранда пайдо бўлган мулоқат дарчасининг иккита жилди бор.
89
Мулоқат дарчасининг
Новый
(
Янги
) жилдининг
Тип
объекта
(
Объект
типи
) майдончасидаги
рўйхатдан керакли объект турини танлаб олиш мумкин. Бу рўйхатда йигирмадан ортиқ объект
турлари бўлиб, бу объектлар электрон жадвалга киритилганда уни яратадиган илова ҳам ишга
тушади ва унинг ёрдамида жадвалга киритиладиган объектни яратиш ва уни тайёрлаш мумкин.
Дарчадаги
В
виде
значка
(
Белгича
кўринишида
) байроқчаси ўрнатилганда жадвалга жойланган
объект белгича кўринишида бўлади ва уни сичқонча билан икки марта чертиш билан экранга
чақириш ёки фаоллаштириш мумкин.
Жадвалга тайёр объектларни жойлаш учун мулоқат дарчасининг
Из файла (Файлдан)
жилдидан фойдаланилади. Бунинг учун
Имя файла
(
файл номи
) майдончасига объект жойлашган
файлга олиб борадиган йўл ва унинг номи киритилади.
Обзор
(
кўриб чиқиш
) тугмаси ёрдамида файл
тизимини кўриб чиқиш ва ундан керакли файлни танлаб олиш мумкин.
4.4. Файл тизими орқали маълумотлар алмашиш.
Иловалар орасида маълумот алмашишнинг
яна бир усули бу операцион тизимнинг файл тизимидан фойдаланишдир. Электрон жадвалларни
сақлашда уни сақлаш форматини танлаб олиш мумкин. Бу форматлар орасида бошқа иловаларнинг
форматлари, оддий матн форматлари, бошқа электрон жадвалларнинг форматлари ва бошқа
форматлар мавжуд бўлиб, улардан зарурини танлаб олиш ва бошқа иловалар ундан фойдала олишига
эришиш мумкин.
Бунинг учун асосий менюнинг F10→Файл→Сохранить как (га сақлаш) буйруғидан
фойдаланиш ва унинг мулоқат дарчасининг Тип файла (файл типи) майдончасидаги рўйхатдан
файлнинг керакли форматини танлаб олиш мумкин.
90
Шунга ўхшаш, электрон жадвалга файлни юклашда бошқа форматда сақланган файлни
юклаш ҳам мумкин.
4.5. Иловалар орасида маълумот алмашишга мисол
. Иловалар орасида маълумот алмашиш
билан амалий танишиб чиқиш учун қуйидаги масалани ечамиз.
Инглиз тилидаги бадиий адабиётлардан бирининг, масалан Марк Твеннинг Юрак амри (
The
Call of Wild
) асарининг лингвистик таҳлилини амалга оширамиз, яъни унда нечта сўз борлигини,
уларнинг ҳар бири неча марта учрашини текшириб чиқамиз. Ҳисоб-китобларни камайтириш учун
асарнинг биринчи ўн варағини оламиз. Бунинг учун қуйидагича иш тутамиз.
1) Интернетдаги бирор электрон кутубхонадан, масалан
Greylib.uz
,
txt.uz
ёки
megabook.uz
ларнинг биридан керакли асарни юклаб оламиз.
2) Уни Word да очамиз ва алмаштириш буйруғи ёрдамида ҳарф бўлмаган белгиларни бўш
жой белгиси билан алмаштириб чиқамиз. Уларга қуйидаги белгилар киради: . , : ; ! ? ( ) ‘ “ -
3) Яна алмаштириш буйруғи ёрдамида иккита бўш жой белгисини битта бўш жой белгиси
билан алмаштирамиз. Бу амални бир неча марта бажариб, кетма-кет келган бир неча бўш жой
белгиларини ҳам битта бўш жой белгиси билан алмаштириб чиқамиз. Сўнг қолган бўш жой
белгиларини абзац белгиси билан алмаштирамиз. Натижада асардаги ҳар бир сўз алоҳида сатрга
жойлашишига эришамиз.
4) Бу хужжатни матн форматида сақлаймиз ва уни Excel электрон жадвалида очамиз. Бунинг
учун асосий менюнинг
Файл
бўлимида жойлашган
Открыть
(
Юклаш
) буйруғидан фойдаланамиз.
Унинг мулоқат дарчасидаги
Тип файла
(
файл тури
) майдончасидаги рўйхатдан
текстовые файлы
(
матн файллари
) турини танлаймиз ва керакли файлни танлаймиз.
5) Юкланган файлда битта устун бўлиб, унда асарнинг сўзлари асарда келиш тартибида
жойлашган. Бу устунни тартиблаш амалидан фойдаланиб, сўзларни алифбо тартибида жойлаштириб
чиқамиз.
6) Иккинчи устунга биринчи устундаги сўз нечанчи марта учрашишини билдирувчи сонларни
жойлаб чиқамиз. Бунинг учун биринчи сатрни бўш қолдирамиз ва иккинчи қаторнинг иккинчи
устунига =ЕСЛИ(A2=A1;B1+1;1) формулани киритамиз ва уни иккинчи устуннинг барча
катакчаларига нусхалаймиз. Бу формула жорий сатрнинг биринчи устунида турган сўзнинг шу
устуннинг битта олдинги сатрида турган сўз билан солиштиради. Агар бу сўзлар бир хил бўлса,
иккинчи устуннинг битта олдинги сатридаги сонни биттага ошириб жорий сатрга ёзади. Акс ҳолда,
жорий сатрнинг биринчи устунидаги сўз биринчи марта учраётган бўлади ва унинг рўбарўсига, яъни
жорий катакчага 1 ни ёзади.
91
7) Учинчи устунга мос сатрнинг биринчи сатридаги сўзнинг охирги марта учрашишини
текширувчи шартни текширувчи формула: =ЕСЛИ(B3=1;1;0) ни киритамиз. Бу шартни текшириш
осон бўлиб, бунинг учун иккинчи устуннинг кейинги сатрида турган соннинг бирга тенглигини
текшириш етарли. Агар у катакчадаги формуланинг қиймати 1 га тенг бўлса, бу ундаги сўз биринчи
марта, ундан олдинги сатрдаги сўз охирги марта учрашини билдиради. Бу шартни =ЕСЛИ(B3=1;1;0)
формула ёрдамида ёзамиз ва уни учинчи устундаги барча катакчаларга кўчирамиз. Натижада учинчи
устундаги катакчаларда фақат иккита қиймат учрайди. Бу қиймат 0 бўлса, биринчи устундаги сўз яна
учрашини, 1 эса бошқа учрамаслигини билдиради. Учинчи устунида 1 турган сатрларнинг иккинчи
устуни эса биринчи устундаги сўз асарда неча марта учраганини билдиради.
8) Энди жадвалнинг учинчи устунида 1 турган сатрларини саралаб оламиз. Сўнгра саралаб
олинган сатрларни ажратиб олиб, уларда жойлашган катакчалардаги формулаларнинг қийматларини
Специальная вставка
(
махсус жойлаш
) буйруғи ёрдамида янги вараққа кўчирамиз. Бу варақни
иккинчи устун бўйича тартиблаб чиқиб, асардаги энг кўп учрайдиган сўзларни топамиз.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |