4-мавзу: Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли
Мустақилликнинг қўлга киритилиши билан Ватанимиз ҳаётида тарихий
бурилиш содир бўлди. Энди Ўзбекистон олдида бошқа давлатнинг қош-
қовоғига қарамасдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий
тараққиёт масалаларини миллий манфаатларга мос равишда мустақил ҳал
қилиш, жамиятни янгилаш, демократик давлат қуриш йўлларини ишлаб чиқиш
каби долзарб ва масъулиятли вазифалар турарди. Мустақилликнинг дастлабки
кунларидаёқ Ўзбекистон қандай тараққиёт йўлидан боради, қандай жамият,
қандай давлат қуради, унинг қиёфаси қандай бўлади, деган саволлар кўндаланг
турарди. Маълумки, 90- йиллар бошларида мустақилликка эришган айрим
давлатларда эски тузумни рад етиб, уни бузиб, демократик жамият ва бозор
муносабатлари дастурини эълон қилиб, бирданига демократик давлат қурамиз,
бирпасда ривожланган мамлакатлар даражасига эришамиз, деб жар солган
эдилар. Ўша пайтдаёқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бундай шов-
шувларга хомхаёл, қуруқ гап деб баҳо берган эди, амалда ҳам шундай бўлиб
чиқди. Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ эски тузум ўз
ўрнини осонликча бермаслигини, унинг заҳарли мафкураси одамлар онгини тез
ва енгил ўз исканжасидан чиқармаслигини таъкидлаган эди. Энг муҳими, янги
ижтимоий муносабатларнинг зарур асосини, заминини, пойдеворини қуриб
олиш учун маълум вақт, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнини
бошқарадиган ва таъминлайдиган, янгича фикрлайдиган одамларни тайёрлаш-
тарбиялаш керак эди.
«Фаровон турмушга эришишнинг ҳам албатта ўз тош-тарозиси бор.
Бошқача айтганда, одамзод бир нарсага эришмоқ учун маълум вақт ҳузур-
ҳаловатдан воз кечишига ҳам тўғри келади».
Мустақилликка эришган ҳар бир мамлакат ўзига хос тараққиёт йўлини
излайди, янги жамият барпо этишда ўз андазасини ишлаб чиқишга интилади,
Ўзбекистон олдида ҳам назарий-илмий ва амалий жиҳатдан пухта асосланган
ўзига хос йўлни ишлаб чиқиш зарур эди. Ватан, миллат тақдири ҳал бўлаётган
Миллий тараққиётнинг мустақилликнинг дастлабки мураккаб, масъулиятли
палласида Президент Ислом Каримов ўзининг ҳаётий тажрибаси, бошидан
кечирган аччиқ-чучук воқеалардан олган сабоқлари ва ҳар бир воқеага илмий
асосда ёндашиш, келажакни кўра билиш қобилиятига таяниб Ўзбекистоннинг
ўзига хос тараққиёт йўлини ишлаб чиқишга бош-қош бўлди. Ислом Каримов ўн
иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан
ташқари тўққизинчи сессиясида (1992-йил 4-январда) сўзлаган дастурий
нутқида ҳамда 1992-йил август ойида нашр этилган «Ўзбекистоннинг ўз
истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини ҳар
томонлама пухта асослаб берди.
Ўз йўлимиз қандай шарт-шароит ва заминларга таянади? Ўзбекистон йўли,
биринчидан, бозор иқтисодиёти асосида тараққий топган давлатларнинг
тажрибасига таянган ҳолда ишлаб чиқилди. Бу бирон-бир тараққиёт йўлини
кўр-кўрона кўчириб олишни эмас, балки бошқа давлатлар тараққиёти
жараёнида тўпланган ва бизнинг мамлакатимиз шароитига татбиқ қилса
бўладиган барча ижобий ва мақбул тажрибалардан фойдаланиш, деган маънони
билдиради. Иккинчидан, сохта инқилобий сакрашларсиз, ижтимоий
ларзаларсиз, эволуцион йўл билан маданиятли тараққиётга ўтиш - танлаб
олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир. Учинчидан, Ўзбекистон йўли
ўзбек халқининг миллий хусусиятлари, давлатчилик тажрибаси, маънавий
қадриятлари,
Шарқ
маданиятига
мансублик,
ижтимоий
ҳамкорлик,
ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик каби фазилатларга мос равишда
белгиланди. Тўртинчидан, ўз йўлимизни белгилашда ислом дини, унинг жамият
маънавий ҳаётидаги ўрни, мусулмон давлатлар билан ўзаро алоқаларни
кенгайтиришдаги аҳамияти ҳисобга олинди. Бешинчидан, янги йўлни танлашда
Ўзбекистоннинг геостратегик мавқейи, мустақилликка эришган пайтдаги
иқтисодий имкониятлари, шарт-шароитлари, табиий ресурслари асос қилиб
олинди. Олтинчидан, республикадаги ўзига хос демографик вазият, аҳоли ва
меҳнат ресурсларининг тез ўсиб бориши ҳам инобатга олинди. Еттинчидан,
одамларнинг ижтимоий онги, дунёқараши ҳам эътиборга олинди. Негаки,
советлар замонида кишиларда шаклланган яхши ишласа ҳам, ёмон ишласа ҳам
давлат боқади, деган боқимандалик, тайёрга айёрлик, мулкка нисбатан
беписандлик руҳиятини тезлик билан ўзгартириб бўлмас эди, буни ҳисобга
олиш зарур эди, албатта. Миллий истиқлолнинг дастлабки куниданоқ чинакам
Мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, ҳар қандай "изм" лардан холи халқчил,
адолатли жамият қуриш бош мақсад қилиб қўйилди. Давлатимиз ички ва ташқи
сиёсатининг асосий йўналишлари ана шу бош мақсаддан келиб чиққан ҳолда
белгиланди. Ўзбекистон-келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик,
ҳуқуқий давлатдир. Бу - инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати,
дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъий назар фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб борадиган давлатдир. Халқ давлат
ҳокимиятининг манбайидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб
беради.
Келажаги буюк Ўзбекистон давлатининг сиёсати инсон ва жамиятнинг
еркинлигини, фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлашга қаратилган.
Юртбошимиз ўзининг мазкур асарида жамиятнинг сиёсий ва давлат
тузилишини инсонга сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини ўзи
еркин танлаб олишини кафолатлайдиган даражада ислоҳ этиш, тубдан янгилаш
вазифаларини белгилаб берди.
Сиёсий соҳада бу қуйидагиларни билдиради:
- халқ манфаатларига мос келадиган ҳақиқий демократия тамойилларини
қарор топтиришни, халқ ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат
ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ имкониятга эга бўлишини;
- қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини ажратиш
асосида миллий давлатчиликни барпо етишни, жамиятнинг сиёсий тизимини,
давлат идораларининг тузилмасини тубдан янгилашни, республика ҳокимияти
билан маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатларини аниқ белгилаб қўйиш ва
адолатли қонунчиликни вужудга келтиришни;
- барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг
устуворлигини, жамият манфаатлари ва аҳоли хавфсизлигини кафолатлайдиган
ҳуқуқий давлатни барпо этишни;
- Ўзбекистонда туғилган, унинг заминида яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳар
бир киши, миллий мансублигидан ва эътиқодидан қатъий назар
республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга муносибдир, деган
инсонпарварлик қоидасини рўёбга чиқаришни;
- озчиликдан иборат миллатларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш, уларнинг маданияти, тили, миллий урф-одатлари ва анъаналари
сақланиши ҳамда ривожланишини кафолатли таъминлашни;
- бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг якка ҳокимлигидан воз кечиш,
сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишни;
- чинакам демократиянинг зарур ва қонуний таркиби сифатида
кўппартиявийликни амалда шакллантиришни билдиради.
Иқтисодий соҳада:
- миллий бойликнинг кўпайишини, одамларнинг турмуш ва иш
шароитларини муносиб таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин
ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишни;
- ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич
шакллантиришни, ташаббускорлик ва ишбилармонликни ривожлантиришни;
- мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини
таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор
топтиришни;
- иқтисодиётни ўта марказлаштирмаслик ҳамда якка ҳокимликка барҳам
бериш, корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш,
давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишни;
- меҳнат қилиш, дам олиш, таътилга чиқиш, ишсиз бўлиб қолган тақдирда
ижтимоий муҳофазага бўлган Конституциявий ҳуқуқни рўёбга чиқаришни;
- табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланишга, атроф-муҳитга, экологик
вазиятга-зиён етказишга йўл қўймасликни билдиради.
Ижтимоий ва маънавий соҳада:
- умуминсоний қадриятларга, инсонпарварлик ғояларига содиқликни, инсон,
унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойини
танлаш ҳуқуқини, инсон ҳуқуқларига доир халқаро меъёрларни қарор
топтиришни;
- маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш, фуқароларнинг ватанпарварлик
ҳис-туйғуларини ривожлантириш, тарихий ёдгорликларни сақлаш ва
таъмирлашни;
- ўзбек тилини ривожлантиришни, бу тилнинг давлат мақомини тўлиқ
рўёбга чиқаришни;
- ҳурфикрлиликни, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор
топтиришни;
- ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор
қатламлари - кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи-
ёшларнинг давлат томонидан иқтисодий муҳофазага бўлган кафолатли
ҳуқуқларини таъминлашни;
- ҳамма учун маъқул сифатли тиббий хизматни таъминлаш, оналик ва
болаликни муҳофаза қилишни;
- янги демократик таълим концепсиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
умумий таълим олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни эркин
танлашда барчага баравар ҳуқуқ беришни;
- ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъдод ва
қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароит яратиш, маънавий мулкни
ҳимоя қилишни билдиради.
Мана шундай сиёсий, давлат ва Конституциявий тузумга эришишнинг
калити фуқароларнинг тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш,
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни қарор топтиришдир. Зеро ҳуқуқий давлатнинг
қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам , сўзи ҳам қонундир. Қонунни бузишга ҳесҳ
кимнинг ҳаққи йўқ.
Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли Ислом Каримовнинг кейинги
асарлари, маъруза ва нутқларида янги маъно-мазмун билан тўлдирилиб,
аниқлаштирилиб борилди. 1993-йилда нашр этилган "Ўзбекистон - бозор
муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли" номли асарида Ислом Каримов
янги жамият қуришнинг беш тамойилини асослаб берди.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли назарий ва
амалий жиҳатдан пухта белгилаб олинди. Тараққиётнинг "ўзбек модели"
бундан олдин яратилган ва мавжуд бўлган моделларнинг биронтасини
такрорламаган ҳолда ўз моҳияти ва мазмуни жиҳатидан бутунлай янги
тараққиёт моделидир. Бу йўл халқимиз томонидан ҳам, халқаро майдонда ҳам
тараққиётнинг "ўзбек модели" деб қабул қилинди. Танланган йўл енгил-елпи
юмуш эмас эди, у халқимиздан матонатни, машаққатли ва улкан бунёдкорлик
ишларини амалга оширишни талаб қиларди. Янги жамият қуриш ишларини бир
йўла, силтов йўли билан бажариб бўлмаслиги давлат раҳбарларидан бошлаб
оддий фуқароларгача ҳаммага тушунарли эди. Шошма-шошарликка йўл
қўймасдан, тадрижий йўл билан кенг қамровли сиёсий, иқтисодий ва маънавий-
маърифий ислоҳотлар ўтказиш лозим эди. Ўзбекистонга хос тараққиёт
йўлининг назарий, илмий, амалий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши бизнинг
энг катта ютуғимиздир. Танланган йўлнинг тўғрилигини халқимиз, дунёдаги
нуфузли давлат арбоблари, сиёсатчилар, иқтисодчи олимлар эътироф этдилар.
Юртбошимиз И. А. Каримов ана шундай кенг қамровли ислоҳотларнинг
ижодкори бўлди, уларни ҳаётга татбиқ этишга бош-қош бўлди. Мустақиллик
нурига тўлган Ўзбекистоннинг ўтган йиллари давомида сиёсий, иқтисодий ва
маънавий-маърифий ислоҳотлар, янгиланиш йўлидан бориб, ўзимиз тасаввур
этишимиз ҳам қийин бўлган улкан зафарларга эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |