15-
мавзу:
БАЛАНС РЕФОРМАЦИЯСИ.................................................
15.1.
Баланс реформацияси тушунчаси.................................................
15.2.
Молиявий натижаларни шакллантириш......................................
15.3.
Якуний молиявий натижа ҳисоби...............................................
Зарарларни тақсимлаш ҳисоби......................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.......................................
6
СЎЗ БОШИ
Ушбу ўқув қўлланма Олий таълим Давлат таълими стандартлари асосида
магистратура мутахассисликлари учун яратилган бўлиб, унда “Молиявий
ҳисоб” фанидан ишлаб чиқилган дастурдаги 15 та мавзу қамраб олинган.
Одатда, бухгалтерлик касби ўз ишига ўта юқори масъулият билан
ёндошишни талаб этади, шунингдек, молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги
маълумотларнинг қанчалик тўғри, ишончли эканлиги фақат бухгалтерга
боғлиқ бўлади.
Замонавий бухгалтер ва ҳар бир раҳбар ходим томонидан банк ёки
компанияни ривожланиши ва молиявий барқарорлигини таъминлашида дуч
келинаётган иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ўз бухгалтерларига ишонч
ҳосил қилгани ҳолда, уларни юқори малакаси ва иш тажрибалари ҳалқаро
амалиёт, яъни молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартларига таяниб энг
яқин ёрдамчи деб қараши зарур. Бу эса республикамиз иқтисодиётини янада
ривожланишининг муҳим омилларидан бирига айланади.
Зеро,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.Мирзиёев
таъкидлаганидек: “
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат
бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх
даражаси
барқарор
бўлишини
таъминлаш-энг
муҳим
устувор
вазифамиздир
”
1
.
Ўқув қўлланмада молиявий ҳисоб ва унинг концептуал асослари, асосий
воситаларни қайта баҳолаш ва уларнинг инвентаризацияси, интеллектуал
мулк объектлари ҳисоби, ижара, товар-моддий захираларни баҳолаш, давал
хом-ашёларни ҳисобга олиш тартиби, идиш операциялари ҳисоби,
корпоратив қимматли қоғозларнинг бухгалтерия ҳисоби, хорижий валютадаги
активлар ва мажбуриятлар ҳисоби, мақсадли тушумларни ҳисобга олиш,
қарзлар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш, консолидациялашган
молиявий ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва баланс
реформацияси каби масалалар кўриб чиқилган.
Мазкур ишда баён этилган материал юзасидан барча хулоса ва
таклифларни Тошкент молия интстиути “Бухгалтерия ҳисоби” кафедрасига
юбориши мумкин. Ўқувчининг ушбу иш юзасидан фикрини билиш
муаллифлар учун қизиқарли бўларди.
Муаллифлар
1
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” . Тошкент-Ўзбекистон-2017, - 104 б.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |