Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси» НМА-1 шакл бўйича 
расмийлаштирилиши лозим.  
Далолатнома номоддий активни қабул қилувчи гуруҳ ҳайъати 
томонидан ҳар бир объект учун бир нусҳада тузилади. Шунингдек, бир 
турдаги номоддий активлар учун олдин тузилган дастлабки далолатномалар 
умумлаштирилиб “Умумий далолатнома” тузилади. Масалан, саноат 
намунасига бўлган бир неча хил ишлаб чиқариш ҳуқуқига эгалик қилувчи 
патентлар ёки турли хил ўлчамдаги бир нечта ер майдонларидан фойдаланиш 
ҳуқуқлари 
учун 
руҳсатнома 
(лицензия) 
лар 
бўлиши 
мумкин. 
Далолатноманинг асосий воситаларни ҳисобга оладиган далолатномасидан 
фарқли томонлари шундаки, аввало бу шаклнинг содда ҳамда керакли 
реквизитларга эга бўлганлигидадир. 
Номоддий активларни қабул қилиш далолатномаси тузилиб сўнг 
бухгалтерияга топширилади. Далолатнома билан бирга объектларнинг бошқа 
ҳужжатлари ҳам тақдим этилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим 
номоддий активлар объектлари бўйича далолатномани тўлдириш активнинг 
ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб юритиш сиёсатида 
белгиланади. 
2. 
Номоддий 
активларни 
тугатилиши 
(ҳисобдан 
чиқариш) 
далолатномаси. (НМА- 2 шакл). 
Корхоналарининг ҳисоб юритиш сиёсатига мувофиқ улардаги мавжуд 
номоддий активларини ҳисобдан чиқариш бўйича «Номоддий активларни 
ҳисобдан чиқариш далолатномаси» деб номланаган далолатноманинг янги 
шакли (НМА-2 шакл) ишлаб чиқилди ва уни амалиётга жорий этиш мумкин. 
Ушбу шаклда номоддий активлар объектларини ҳисобдан чиқариш 
пайтида хўжалик юритувчи субъект раҳбари тайинланган ҳайъат томонидан 


115 
икки нусхада тузилади. Ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси 
бухгалтерияга, иккинчи нусхаси эса жавобгар шахсга берилади. 
Далолатномада номоддий активларнинг номи, санаси, инвентар (архив 
рақами), ҳисобдан чиқариш сабаби, баланс қиймати, амортизациянинг 
йиллик меъёри, амортизация суммалари акс эттирилади.
Томонлар ўртасидаги патент, лицензия олишга тузилган шартнома 
шартлари бажарилиб, саноат намунаси ҳуқуқи бўйича патент ёки табиий 
ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларига бўлган гувоҳномалар ўз кучини 
йўқотганда корхонада номоддий активларни тугатиш далолатномаси 
расмийлаштирилади. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш комиссия 
аъзоларининг хулосаларига асосланиб, ҳисобдан чиқарилади ва якуний 
молиявий натижа аниқланади. 
1. Номоддий объектларга амортизациясини ҳисоблаш қайдномаси 
(НМА-3 шакл). 
Корхоналарида номоддий активлардан фойдаланиш жараёнида улар 
ўзининг дастлабки қийматини йўқотиб боради. Ушбу активлар бухгалтерия 
ҳисоби миллий стандарт қоидаларига асосан номоддий активда 
мужассамлашган истеъмол хусусиятлари сарфланганда, баланс қиймати 
тегишли суммага камайиб боради. Бу эса, номоддий активларнинг бутун 
фойдали ҳизмат қилиш муддатлари давомида қолдиқ қиймати чегирилган 
ҳолда, дастлабки қийматини харажатга мунтазам ўтказиш ҳисобига амалга 
оширилади. Демак, номоддий активларга амортизация ҳисобланганда 
белгиланган меъёрларга асосан «Номоддий активларига амортизацияни 
ҳисоблаш қайдномаси» тузилиши керак. 
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, иқтисодий адабиётларда амортизация 
қайдномасининг тегишли бўлган устунларида номоддий активлар 
амортизация меъёрлари ҳам келтирилади. Лекин, ушбу меъёрлар илмий 
жиҳатдан тўлиқ асосланилмаган. Бунинг асосий сабаби амортизация 
меъёрлари ҳақидаги махсус ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган. Номоддий 
активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш қайдномасининг амалдаги 
намунавий шаклига амортизация меъёрларини қайд этувчи устунини 
киритиш мумкин.
Номоддий активлар амортизациясини ҳисоб-китоб қилишда ишчи 
жадвали корхона бўйича ҳисобот ойида ёзиладиган номоддий активлар 
амортизация суммасини белгилаш учун фойдаланилади. Ушбу жадвалнинг 
қўлланилиши амортизация ҳисоблаш жараёнини янада соддалаштиришга 
олиб келади. Бунда ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади: ой бошидаги 
амортизация суммасига келиб тушган номоддий активлар бўйича 
ҳисобланган амортизация суммаси қўшилиб, ўтган ойда ҳисобдан чиққан 
номоддий активлар бўйича амортизация суммаси чегириб ташланади. Бунда 
ҳисоб-китоб маълумотлари фақат амортизация қисмида келтирилиб, у 
номоддий активлар дастлабки қиймати асосида белгиланади.


116 
Номоддий активлар амортизациясининг қиймати гуруҳлашаган 
меъёрлар бўйича белгиланиб, булар патентлар, лицензиялар кабиларнинг 
турларига қараб ажратилади. Шунингдек, бу ишланма жадвалида
амотизация суммаси ҳар бир фойдаланиш объектлари бўйича белгиланади. 
Бунда амортизация ажратмалари харажатлар таркибига киритилади.
Номоддий активлар амортизациясининг қиймати патентлар, 
лицензиялар кабиларнинг турларига қараб ажратилади.
20
 
Номоддий активлар ҳаракатини ҳисобга олувчи дастлабки ва жамлама 
хужжатлар таркибида бизнинг фикримизча кўра қуйидаги ҳужжатлардан 
ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: 
Номоддий активларни ишлаб чиқариш жараёнида қўлланганиши 
бўйича корхона раҳбарининг буйруғи (НМА-4 шакл);
Номоддий активлар объектларидан фойдаланиш муддатлари 
тўғрисидаги баённома (НМА-5 шакл); 
Номоддий активнинг махфийлиги тўғрисидаги корхона раҳбарининг 
буйруғи (НМА-5а шакл); (8-илова). 
Бундай ҳужжатлар ўз мазмуни ва аҳамиятига кўра, бир-бирига мос 
келиши ва унда объектларни ҳужжатларда акс эттиришга асос бўлади. 
Номоддий активларнинг ўзини ёки унинг ишлатилиш тартибини баён этувчи 
ҳужжатлар, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг у ёки бу мулкий 
ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар ана шундай ҳужжатлар жумласига 
киради.
Саноат намунаси бўйича олган патент ёки гувоҳномалар махсус 
ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Хўжалик юритувчи субъект бирор 
бир ҳуқуқни сотиб олган тақдирда улар ана шу муаллифлик ҳуқуқларини 
сотган ҳуқуқий ва жисмоний шахс билан тузилган, кучга кирган шартнома 
асосдагина ҳисобда қайд этилади, шунингдек, юқорида кўрсатилган 
дастлабки ва йиғма хужжатларнинг сонини қисқартириш, тўлдириш 
тартибини соддалаштириш, сифатини яхшилаш ва уларни компьютер 
дастурларига мослаштириш керак.
Номоддий активлар харид қилиш баҳоси бўйича акс эттирилади. Харид 
қилиш қиймати барча харажатларни, шу жумладан, сотиб олиш баҳоси, 
ташиш бўйича харажатлар, шунингдек, сотиб олиш билан боғлиқ бўлган 
бошқа ҳар хил харажатларни ўз ичига олади. Номоддий активларнинг сотиб 
олинишинига оид бухгалтерия проводкалари қуйидагича:
Дт 6010 Кт 5110- Етказиб берувчига тўлов
Дт 0830 
Кт 6010-Капитал қўйилмалар ҳисобидан сотиб олиш 
Дт 0400 Кт 6010-Мол етказиб берувчилардан сотиб олиш. 
Агар номоддий активлар пулсиз ёки беғараз алмашиш (бартер) йўли 
билан сотиб олинса уларнинг қиймати бозор нархи асосидан келиб чиқиб, 
олинган ҳуқуқлар асосида аниқланиши мумкин: 
20
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 638- page,2014 


117 
Дт 0830 Кт 6010 Дт 0400
Кт 0830 
Номоддий активнинг фирманинг ўзи томонидан ташкил қилиниши 
вақтида ва харажатлар суммасини аниқ белгилаб олиш мумкин бўлса, ушбу 
актив ҳақиқий таннарх бўйича акс эттирилади. 
Дт 0830 Бошқа активларни сотиб олиш 
Кт 1010,6710,6520,2010Номоддий активнинг ташкил қилиниш 
харажатлари 
Дт 0400 Номоддий активларни ҳисобварағи 
Кт 0890 Бошқа активларни сотиб олиш 
Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилиши 
мумкин: 
- хизмат муддати тугагандан сўнг; 
- тўлиқ эскириши вақтида ; 
- бошқа жисмоний ва юридик шахсларга сотилиши вақтида ; 
- бошқа жисмоний ва юридик шахсларга текинга берилиши вақтида ; 
- бошқа жисмоний ва юридик шахсларга устав капиталига бадал 
сифатида берилиши вақтида . 
Ҳисобдан чиқаришга оид бухгалтерия проводкаларини келтирамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish