Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
 
15 000 000 сўм; 
кредит 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счёти 15000000 сум; 
биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда: 
- ҳисобланган фоизлар бўйича харажатлар суммасига: 
дебет 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счёти
2 700 000 сўм; 
кредит 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счёти 
 
2 700 000 сўм; 
тўртинчи йил: 
- ҳисобланган фоизлар бўйича харажатлар суммасига: 


44 
дебет 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти 2 700 000 
сўм; 
кредит 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счёти 
 
2 700 000 сўм. 
 
Корхона устав капиталига улуш сифатида олинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қиймати деб, агар Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, корхона таъсисчилари 
(иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан 
олинади. 
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда устав 
фонди (устав капитали)га киритиладиган улуш сифатида пул, қимматли 
қоғозлар, бошқа нарса ёки мулкий ҳуқуқлар ёки пулда баҳоси мавжуд бўлган 
бошқа бериладиган ҳуқуқлар бўлиши мумкин. 
Жамиятни таъсис этилганда жойлаштириладиган акциялар таъсисчилар 
томонидан жамият давлат рўйхатидан ўтгандан кейин бир йилдан 
кечикмаган муддатда тўланган бўлиши. Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин 
таъсисчилар томонидан тўланмаган акциялар тугатилиши керак. Жамиятнинг 
қўшимча акциялар мазкур акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда 
кўрсатилган жойлаштириш муддатида тўланган бўлиши керак. Жамиятнинг 
акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини тўлаш қонунчиликда ўрнатилган 
тартибда пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда баҳоси 
мавжуд бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий) амалга оширилади. 
Жамиятнинг акцияларини тўлаш шакли уларни таъсис этишда жамиятни 
таъсис этиш шартномаси (қайта ташкил этиш қарори)да ёки жамиятнинг 
уставида, қўшимча акция ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаришда эса уларни 
жойлаштириш тўғрисидаги қарорда белгиланади. 
Улушларни пулсиз маблағлар билан тўланганда қонунчиликда 
қуйидагилар назарда тутилган: 
- хусусий корхоналарда мулкдор устав капиталига ўзи киритадиган 
мол-мулкни мустақил баҳолайди; 
- масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда 
иштирокчилар ва қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг 
устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул 
баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча 
иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан 
тасдиқланади; 
- акциядорлик жамиятларида жамиятни таъсис этиш чоғида акцияга 
тўланадиган ҳақ сифатида топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳоси 
муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ чиқарилиши аниқланади. Агар 
жамиятнинг шу йўсинда сотиб олинаётган акциялари ва бошқа қимматли 
қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам 
миқдордаги иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, 
жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида 


45 
топширилаётган мол-мулкнинг пулдаги баҳосини мустақил нархловчи 
чиқариши керак. 
Ушбу талаблар нима учун киритилган? Корхона ўзининг барча 
мажбуриятлари бўйича жавобгарликни ўзининг барча мол-мулки билан 
бажариши керак. Устав капитали ўз навбатида корхонанинг кредиторлари 
манфаатларини кафотлайдиган мол-мулкни минимал миқдорини аниқлайди. 
Шунинг учун ҳам устав капитали нотўғри (фиктив) ёки сунъий оширилмаган 
бўлиши керак. Яъни улуш сифатида киритилган мол-мулкни сотишдан 
маблағлар улушнинг номинал қийматига мос келиши керак. Мана шуни 
тасдиқлаш мақсадида пулсиз киритиладиган йирик улушларни мустақил 
баҳолаш амалга оширилади. 
Шу билан бирга оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган 
суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори, яъни 
акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган 
эмиссион даромад, шунингдек устав капиталини шакллантириш жараёнида 
вужудга келадиган курс фарқларини суммаси кўринишидаги қўшилган 
капитал мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар қўшилган капитал 
таркибида ҳисобга олинишига ҳам эътибор қаратиш лозим. 
Корхона устав капиталига улуш сифатида олинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қийматининг шаклланиши ва ушбу операцияларни 
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини қуйидаги мисолда кўриб 
чиқамиз. «Тараққиёт» корхонасининг устав капитали 50 000 000 сўм қилиб 
рўйхатдан ўтказилган. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ таъсисчи устав 
капиталига улуш сифатида қиймати 30 000 000 сўм бўлган асосий воситалар 
(ичимликларни қуйиш линияси)ни ва 20 000 000 сўм суммадаги пул 
маблағларини киритиши керак. 
Иккита ҳолатни (таъсис ҳужжатларда назарда тутилганга нисбатан 
устав капиталига улушни миқдори ва асосий воситаларни харид қилиш билан 
боғлиқ харажатларни амалга оширилишидан келиб чиқиб) кўриб чиқамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish