Таълим вазирлиги


Валюта рискларини баҳолаш ва бошқариш усуллари



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

 
3. Валюта рискларини баҳолаш ва бошқариш усуллари. 
Одатда валюта рисклари банкларда турли усулларда бошқарилади. Банк ички 
тизимида валюта рискларини бошқаришнинг биринчи қадами бўлиб, валюта 
операцияларига лимитлар ўрнатилиши ҳисобланади. Хусусан қўйидаги бир қатор 
лимитлар кенг тарқалган: 
1.Хорижий давлатларда лимитлар (мижозлар ва контрҳамкорлар билан бир 
кун мабайнида операциялар ўтказиш учун ҳар бир алоҳида мамлакат суммасида 
максимал даражадаги қиймат ўрнатилади). 
2. Ҳамкорлар ва мижозлар билан операцияларга лимитлар (ҳар бир ҳамкор, 
мижоз ёки мижозлар турига операциялар ўтказиш учун максимал даражадаги 
қиймат ўрнатилади). 
3. Дастак лимитлари (савдо учун валюталар ва савдо дастаклари учун лозим 
бўлган рўйхатни белгиланган ҳолда фойдаланилган дастаклар ва валюталар бўйича 
чекловларни ўрнатиш). 
4. Ҳар бир кун ва дилерга лимит ўрнатилади (савдо қилинаётган хорижий 
валюта, ҳар бир алоҳида дилер ва ҳар бир алоҳида дастак учун кейинги кунга 
ўтказишнинг эҳтимолий улуши бўйича, одатда, эҳтимолий очиқ позитсиянинг 
максимал ҳажми ўрнатилади). 


129 
5. Зарар лимити (максимал даражадаги заралар ҳажми ўрнатилади, бундан 
сўнг эса, барча очиқ позитсиялар зарар билан қопланиши мумкин). Баъзи 
банкларда бундай лимит ҳар иш кунига ёки алоҳида даврга белгиланади, баъзи 
банкларда 7 алоҳида дастакларга тақсимланади, баъзиларида эса, алоҳида 
дилерларга ўрнатилиши мумкин. Лимитлардан ташқари жаҳон амалиётида валюта 
хатарларининг қўйидаги усуллари қўлланилади: 
- актив ва пассивлар бўйича валюта олди-сотдисининг ўзаро ҳисоби, у 
«МЕТчинг» усули деб аталиб, унла валюта чиқимининг кўрсаткичидан валюти 
кирими ҳисоб қилиниши ёрдамида банк уларнинг ҳажмига ва ўз навбатида ўз 
хатарларига таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади; 
- «неттинг» усулининг қўлланилиши, яъни бунда валюталарни мустаҳкамлаш 
эвазига битимлар миқдорини қисқартиришнинг максимал имконияти. Бунинг учун 
банклар бўлинмалар ташкил этиб, бу бўлимлар хорижий валюталарни олди-сотди 
қилиш бўйича буюртмалар тушишини мувофиқлаштириб боради; 
- ахборот маҳсулотларига эгалик қилиш ёрдамида қўшимча ахборотлар олиш, 
бунда ихтисослашган фирмаларнинг реал вақт тартибида валюта курслари ва 
сўнгги ахборотлари ҳаракатлари ифодаланган бўлади; 
- ҳар кунлик асосда валюта бозорларини чуқур ўрганиш ва таҳлил этиш. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига йўналтирилган молия тизими ўрнатилиши 
шароитида молиявий муносабатларни корхона даражасида мувофиқлаштириш 
механизми иқтисодий муносабатлар макрорегуляторлари каби муҳим аҳамиятга 
эга. Маълумки, риск сўзи барча луғатларда «зарар эҳтимоли» маъносида 
таърифланади. Хавф-хатар амалга оширилган битим, келишув ёки бозорнинг 
бошқа транзаксияси натижасида қатъий ишонмасликни билдиради. 
Бу табиий албатта, чунки тижоратда у ёки бу хўжалик операциялар 
хусусиятларидан келиб чиқадиган пул йўқотишлар хавфи доим мавжуд бўлган ва 
бўлади. 
Умумий ҳолда, рискни бошқариш деганда, кейинги зарар миқдорини 
чегаралашга олиб келадиган олдини олиш ҳатти-ҳаракатлар конкрет тўплами 
ёрдамида фавқулотда вазиятлардаги ҳимояланишни англатади. Рискни бошқариш 
методи деганда, 2 турдаги хатти-ҳаракатлар тушунилади: а) бир хил турдаги риск 


130 
остидаги тадбиркорлар ўртасидаги хатарни қайта тақсимлаш ёки б) суғурта 
фирмасига ёрдам учун мурожаат қилиш. 
Молиявий рискни бошқариш методлари амалга ошириш усулига кўра 
жисмоний ва иқтисодий ҳимояга ажратилади. Инвестор молиявий рискни 
пасайтиришнинг маълум бир турини танлаганида қўйидаги қоидалардан келиб 
чиққан ҳолда, иш тутиши лозим: 
- ўз капиталидан кўпроқ капиталга таваккал қилиб бўлмайди; 
- кичик иш учун катта маблағни риска қўйиш мумкин эмас. 
Мазкур тамойиллар амалиётда шуни англатадики, аввал мазкур тур риск 
бўйича мавжуд бўлган максимал зарарни ҳисоблаб чиқиб, уни ўз капитали ҳажми 
билан таққослаш лозим, кейин эса эҳтимолни максимал зарар ўз молия ресурслар 
умумий ҳажми билан солиштириш керак. Охирги босқичда мазкур риск 
банкротликка олиб келиш-келмаслигини аниқлаш лозим. Шундай қилиб, молиявий 
рискларни бошқариш назариясининг барча жамиятлари иштирок этади: 
режалаштиришдан тортиб то назорат қилишгача. 
Шундай қилиб, даромадлар ва харажатлар турли валютада акс этадиган ҳар 
бир корхона валюта риски таъсири остига тушади. Шу сабабли, валюта курсининг 
фавқулотда пасайиши жуда катта ютуққа ёки зарарга олиб келиши мумкин. 
Шундай экан, бу корхона ва ташкилотлар ўзларида валюта рискини баҳолаш ҳамда 
фаолиятини оптимал тарзда ташкил қилишлари мумкин. 
Фақатгина мазкур тизимлашган мақсадли тадбирлар орқали халқаро 
операциялар иштирокчилари нафақат ўз даромадлари қийматини сақлашлари, 
балки қулай шароитда қўшимча дарормадга ҳам эга бўлишлари мумкин. Бунинг 
учун албатта ҳар бир корхонада валюта рискини баҳолаш билан махсус эксперт 
мутахассислар шуғуллансалар мақсадга мувофиқ бўлади. 
Валюта рискини олдини олиш ёки ундан ҳимоя қилиш учун чет эл 
валютасининг қиймати кўтарилиш ёки қадрсизланиши рискидан турлича 
хеджирлаш усуллари тарқалмоқда. Валюта фючерс битимларини хеджирлаш 
усулларидан энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 
Валюта фючерс бўйича сотувчи белгиланган нарх бўйича чет эл валютасига 
келишилган суммани белгиланган нарх бўйича чет эл валютасига келишилган 
суммани белгиланган муддатда сотиш, харидор эса, сотиб олиш қимматининг 


131 
кўтарилиши таваккалидан хеджирлаш ва битимни тўлашга олинган валюта 
қийматининг пасайишидан хеджирлаш фарқ қилинади. Биринчи ҳолда, импортчи 
мижоз ўзини ташқи савдо битими тўловини бажариш мақсадида чет эл валютасини 
сотиб олиш пайтидаги қиймат кўтарилиш таваккалидан ҳимоя қилади. Импортчи 
тузилган битим бўйича экспортчига тўловни бажариш учун яқин келажакда чет эл 
валютасининг сотиб олиши зарурлигини олдиндан билиб, банк воситасидаги 
экспортчи билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида уни қониқтирадиган муайян қарз 
бўйича фючерсларни чет эл валютасида сотиб олади. Агар экспортчи билан ҳисоб-
китоб қилиш муддати этгунга қадар чет эл валютасининг нархи ёки курси 
кўтарилса, импортчи ўша ўзи сотиб олган фючерс битимини юқори курс бўйича 
сотади. 
Олинган фойда экспортчи билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида энди амалда 
сотиб олдинадиган чет эл валютасининг юқори қийматини қоплайди. Олинадиган 
чет эл валютасини қийматининг кутиладиган пасайиши рискидан ҳимоя қилиш 
лозим бўлган ҳолда экспортчи олдинига фючерс битимини ҳали ҳам юқори нархда 
сотади. Сўнгра кутилганидек, чет эл валютасининг жорий курси ҳақиқаттан ҳам 
пасайганда экспортчи фючерс валюта битимини энди нисбатан арзон нархда сотиб 
олади. Олинган фойда имконидан амалда олинган чет эл валютасининг пасайган 
қийматини қоплайди. 
Валюта рискидан ҳимоя қилишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд: - валюта 
опциони, валюта своплари, форвард битимлар. 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish