Махкамов Бекмурод C-0604-20
Мавзу. Вохадаги жой номлари ва уларнинг узига хослиги
Қипчоқ маҳалласи. Маҳалла Жиззах шаҳрининг жануби-ғарб қисмида
Жиззах - Фориш йўлининг икки тарафида жойлашган. Маҳалла оқсоқоли,
ахборотчи Бўронов Нормурод отанинг берган маълумотига кўра қипчоқлар
Жиззахга тахминан 180-200 йил аввал Самарқанд вилояти Пойариқ
туманидаги Чанғароқли, деган жойдан кўчиб келишган. Ахборотчи ўзини
Жиззахга даставвал кўчиб келган Ашир ғончининг олтинчи авлоди, деб
ҳисоблайди. Қипчоқликлар ҳозир ҳам Пойариқдаги уруғ-аймоқлари билан
қариндошлик алоқаларини яхши йўлга қўйганлар, қуда-андачилик
муносабатлари ўрнатилган. .
Ахборотчи Хонимқулов Ҳасан отанинг айтишича, қипчоқлар Жиззахга кўчиб
келганларидан сўнг асосан чорвачилик, қўй ва қорамол савдоси, қассоблик
билан шуғулланишган. Маҳалла аҳли даставвал Жиззах Ўрдасида яшашган
ва бек ҳамда амалдорларнинг чорвасига мутасаддилик қилишган.
Қипчоқликлар Челак бозоридан кўплаб қўй-молларни кўтара савдо қилиб,
Жиззахга олиб келиб сотишган. Натижада Жиззахда мол ва гўштнинг нархи
ниҳоятда арзонлашган. Бунинг эвазига Жиззах беги қипчоқларга ҳозирги
яшаётган ерлари бўлган Амиртоғ (Етимтоғ - А.П.) ва Жилқи ҳайдар
оралиғидаги ҳудудни васиқа қилиб берган.
Тадқиқотлардан маълумки, «қипчоқ»лар эр. авв. 203 йилга тааллуқли хитой
йилномасида «кюеше» ёки «цзюеше» тарзидаги транскрипцияда
берилганАйнан «қипчоқ» атамаси эса VIII асрнинг ўрталарига оид Селенга
тош битикларида қайд этилган. Кейинчалик эса «қипчоқ» ёки «қифчоқ»
этноними араб ва форсий тилли мусулмон муаллифлари - ибн Хордадбеҳ (IХ
аср), «Ҳудуд ал - олам» (Х аср), Байҳақий (ХI аср), Гардизий (ХI аср), Аҳмад
ат - Тусий (ХII аср), ибн ал-Асир (ХIII аср) Рашид- ад-дин (ХIII - ХIV аср) ва
бошқамуаллифлар томонидан яратилган асарларда учрайди. Қипчоқ
сўзининг маъноси ҳақида турли фикрлар, афсона ва ривоятлар мавжуд.
Абдулғозий Баходирхон «Шажарайи турк» асарида «қипчоқ» сўзининг
маъносига оид қуйидаги ривоятни келтиради. Бароқхон билан бўлган жангда
Ўғузхон енгилиб, лашкари билан қочиб, икки дарёнинг ўртасидаги оролчада
жон сақлайди. Ҳаво совуқ бўлади. Жангда ҳалок бўлган бир бекнинг
хотинини тўлғоқ тутади ва аёл кун совуқлигидан бир катта ичи бўш чирик
ёғочнинг ичида ўғил фарзанд кўради. «қадим турк тилинда ичи бўш ёғочни
қипчоқ дерлар экандур. Анинг учун ўл ўғлонни ёғоч ичинда туғулди теб,
отин қипчоқ қўйдилар. Бу вақтда ҳам ичи бўш ёғочни қипчоқ дей турурлар.
Ул ўғлонни хон ўз қўлинда сақлади. Йигит бўлғондин сўнг урус ва улоқ
вамачар (мажар) ва бошқурд эллари ёғи эрдилар. Қипчоқга кўп эл ва навкар
бериб, ул ёқға Тин ва Атил (Итил) сувининг ёқасина юборди... Қипчоқ ул
ерларда подшоҳлик қилиб ўлтурди. Барча қипчоқ эли анинг наслидан
турурлар. Ўғузхоннинг замонидан Чингизхоннинг замонигача Тин ва Атил ва
Ёйиқ, бу уч сувнинг ёқасинда қипчоқдин ўзга эл йўқ эрди. Анинг учун ул
ерларни Дашти Қипчоқ дерлар Рус солномаларида IХ асрдан бошлаб
қипчоқлар ҳақида маълумотлар берила бошланади. ХI-ХIII асрларда улар
«половецлар», «куманлар» деб номланганс.
Ўрта асрларда яратилган рус йилномаларида қипчоқлар «сарачин», «срачин»,
«сорочинин» каби атамалар билан ҳам қайд этилган. И.Г.Добродомовнинг
таъкидлашича, «сарачин» атамаси икки қисмдан иборат бўлиб биринчи қисм
сифат «сарў» - «сариқ» дан, иккинчи қисм туркий сўз «кунн»дан иборат.
Туркчада «кунн» «халқ» маъносини беради. Яъни, қипчоқ сўзи «сари-кун»
қадим рус тилида «сорочин» тарзида ифодаланганДарҳақиқат «сари (қ)
этноними Ўрта Осиё туркий халқлари орасида масалан қозоқ ва қирғизларда
- саруу, туркманларда сарўқ, ўзбекларда сари, сариқ тарзида ҳозиргача
учрайди. Маълумки, қадимда Олтой ўлкаси ва Жанубий Сибирда яшовчи
туркий халқлар дунё томонларини ранглар билан ифодалаганлар. Яъни, қора
ранг - совуқ шимолни, қизил ранг - иссиқ жанубни, кўк ранг - шарқни, оқ
ранг - ғарбни, сариқ ранг - марказни ифодалаган. Ўрта асрларда қипчоқлар
асосан учта катта қабилавий гуруҳга - қора қипчоққа, оқ қипчоққа ва сариқ
қипчоққа бўлинишган. Лекин, юқорида таъкидланган дунё томонларини
ранглар билан ифодалаш қипчоқларда сўнгги ўрта асрларда амалда
қўлланилмаган. Лекин айрим қабилалар ўз географик жойлашувларига ҳамда
қадимги урф-одатларга кўра ранглар билан маълум уруғ қабилани аташни
давом эттиришган. Худди шундай фикрни қизил қанғли, қора қанғли, оқ
қанғли, сариқ қанғли, кўк қанғли каби рангли сифатлар билан аталган қанғли
уруғларига нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Қипчоқларнинг илк аждодларидан бир қисми VI асрда Ғарбий Олтойдан
кўчиб Мўғулистон ва Тува ерларига келиб ўрнашганлар. Иккинчи қисми эса
Иртиш дарёси яқинидаги даштларга кўчиб ўтиб қўмиқларга тобеъ бўлишган.
Х-аср охири ХI-аср бошида қўмиқлар давлати емирилгач, қипчоқлар қўшни
яшовчи бошқа туркий халқлар билан бирлашиб (хусусан, қанғлилар билан -
А.П.), кучайиб қадимги «Мафазит ал-ғуз» - «Ўғузлар ери»ни ишғол
қиладилар. ХI-аср бошларида қипчоқларнинг катта гуруҳи Волга бўйи
даштларига, бир қисми Сирдарё бўйларига келиб ўрнашадилар. Ғарбга
йўналган қипчоқлар ХI-асрнинг 60-йилларида Қора денгиз ва Азов денгизи
яқинидаги чўлларда ҳамда Шимолий Кавказ, Шимолий Дон, Днепр, Дунай
дарёлари бўйларидаги даштларда жойлашганлар. Оқибатда, Тянь-Шаннинг
ғарбий тармоқларидан Дунай соҳилларигача бўлган улкан ҳудуд қипчоқлар
қўлига ўтган ва бу ҳудуд «Дашти Қипчоқ», деб аталан
бошлаган.Қипчоқларнинг асосий хўжалиги кўчманчи чорвачилик бўлиб,
улар бир қанча ўтовлардан ташкил топган овулда яшашган. ХII асрда қипчоқ
уруғларида ҳунармандчиликнинг темирчилик, мўйначилик, этикдўзлик,
эгарчилик, ўқ-ёйчилик, тикувчилик соҳалар тараққий этган ва алоҳида соҳа
сифатида ажралиб чиқа бошлаган. Қипчоқ оилалари бий бошчилигидаги
уруғларга, бир неча уруғлар эса султон бошчилигидаги ўрдага бирлашган.
Бир қанча ўрдалар қабилани ташкил этган. Қабилалар иттифоқини эса ўз
навбатида олий ҳукмдор, деб тан олинган хон бошқарган.
Қипчоқлар 1223 йилда Шимолий Кавказ ва Калка дарёси бўйида икки марта
мўғуллардан қақшатгич зарбага учрайди ва натижада, уларнинг бир қисми
Олтин Ўрда таркибига киради, бир қисми Болгария ва Венгрияга кўчиб вақт
ўтиши билан у ерда маҳаллий халқларга сингишиб кетади. Олтин Ўрданинг
асосий аҳолисини ташкил этган қипчоқлар таъсирида мўғуллар ХIV аср
мобайнида ўз тилини унутиб туркийлашадилар. Кейинчалик, Олтин Ўрда
емирилгач ХVI асрда қипчоқларнинг катта гуруҳи шарққа силжиб
Қозоғистон ва Ўрта Осиё ҳудудига келиб жойлашадилар. Уларнинг
кўпчилиги аста-секин ўтроқлашиб деҳқончилик билан шуғуллана бошлаган.
Қипчоқларнинг айрим гуруҳлари эса ХХ аср бошларига қадар ярим ўтроқ,
ярим кўчманчи ҳаёт тарзида кун кечиришган ва асосан чорвачилик, қисман
деҳқончилик билан шуғулланишган. Ўзбекистонда яшовчи қипчоқлар ХХ
асрнинг биринчи чорагида 127 минг кишини ташкил қилган. Шундан 52
мингги Зарафшон водийсида, 42,4 мингги Фарғона водийсида, қолганлари
Тошкент, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида яшаган.
Қипчоқлар ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, татар, туркман, бошқирд, нўғай,
болқор, қўмиқ, олтой халқларининг шаклланишида уруғ-компонент сифатида
фаол иштирок этган .
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб айтганда, Жиззах шаҳри шаклланиши
ва унинг атрофидаги манзилларда кент, қишлоқ, маҳалллаларнинг ташкил
топишиузоқ давом этган ижтимоий жараён бўлиб, бунга қадимги даврларда
аҳолининг табақаланиши, миграция, демографик ўсиш каби омиллар сабаб
бўлса, хонликлар даврида асосан, сиёсий беқарорлик каби воқеликлар сабаб
бўлган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Абдулғозий Баҳодирхон. Шажарайи турк. Т: «Чўлпон», 1992.
2. Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в
древнейшие времена. Т. III, М-Л., 1953.
3. Гребенкин А.Д. Узбеки // Русский Туркестан. Сборник изданный по
поводу политехнической выставки. ВЫп. 11, М: 1872.
Do'stlaringiz bilan baham: |