309
Республикамиз флорасидаги шилви турлари асосан тоғли ҳудудларда ва тўқай ўрмонларида ўсади.
Корольков шилвиси ёки учқат (Lonicera korolkavii) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 3000м гача бўлган
баландликларда ўсади. Асосан тошли, қумли–тупроқларда, тоғ ёнбағирларда, арчазорларда ва сойлар
бўйларида ўсади.
Шилви бутасининг илдиз тизими тупроқда тенг тақсимланган, тоғ ёнбағирларидаги тупроқларни
кўчишдан сақлайди, эрозияни олдини олади.Май
ойида гуллайди, гуллари оч–пушти, гуллаганда бутаси
буткул гулга бурканади ва манзарали кўриниш юзага келтиради.
Мевалари думалоқ, қизғиш, диаметри 5 мм, август ойларида пишиб етилади. Бу тур тупроқ
шароитларига талабчан эмас, манзарали бута сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Татар шилвиси, учқат (Lonicera tatarica) кенг ареалли тур ҳисобланади, МДҲнинг Европа қисмида,
Жанубий Сибир ва Марказий Осиёда кенг тарқалган. Асосан очиқ тоғ ёнбағирларида, арчазор ўрмонларда,
сойлар бўйларида бутазорлар ҳосил қилади. Баландлиги 2–3м, кўпинча зирк, наъматак, тоғолча ва ёввойи
олма турларига ҳамроҳ сифатида кўплаб ўсади. Гуллари пушти, май ойида гуллайди.
Мевалари жуфт
қизил ёки сариқ резавор–мева. Бу тур қурғоқчиликка чидамли, тупроққа талабчан эмас, тупроқ шўрига
ҳам чидамли. Мевалари аччиқ, истеъмол учун яроқсиз, лекин қушлар учун яхши озуқа ҳисобланади.
Бу шилви тури гуллаганда ва мевалари пишиб етилган даврида жуда хушманзара бўлиб, уни
кўкаламзорлаштириш мақсадларида кенгроқ қўллаш тавсия этилади.
Каприфоль шилвиси (Lonicera сaprifolia) чирмашиб ўсувчи лианасимон тур ҳисобланиб,
хушманзара ўсимлик сифатида кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади. Бу тур май ойида гуллайди,
гуллари қизил–бинафша, баъзан оқ–қизил бўлиб, йирик, хушбўй ва бандсиз резавор меваси новвоти ёки
қизил рангда бўлиб, унда 1–5та майда уруғи мавжуд.
Бундан ташқари оддий шилви (Lonicera xylosteum), мовий шилви (Lonicera сoerulea), истеъмолбоп
шилви (Lonicera edulus), Карелин шилвиси (Lonicera Karelini), Алъберт шилвиси (Lonicera Alberti),
тангасимон баргли шилви (Lonicera nummulariifolia) каби турлари ўрмон мелиорациясида ва
кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади. Камчатка шилвиси ва истеъмолбоп шилви мевалари ширин
ва улар боғдорчиликда резавор мевали бута сифатида ўстирилади. Қолган
шилви турлари хушманзара
ўсимлик сифатида кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади.
Селекция мақсадлари учун камчатка шилвиси, олтой шилвиси истиқболли турлар
ҳисобланадилар, улар қора–кўкиш рангли меваларга эга бўлиб, нордон–ширин
мевалари биологик фаол
моддалар ва витаминларга бой. Бута ҳосилдорлиги 1–2,5 кг.
Кўкаламзорлаштириш мақсадлари учун Максимович шилвиси, Маак шилвиси, Морроу шилвиси
истиқболли турлар ҳисобланадилар, улар бутун вегетация мавсумида хушманзара ўсимликлар
сифатида
сақланадилар, ва узоқ, қийғос гуллайдилар.
Шилви турлари табиатда уруғлари ҳамда вегетатив йўл билан кўпаядилар. Вегетатив йўл билан
кўпайтирилганда янги ўсимлик оналик ўсимликнинг барча қимматли хўжалик–биологик белгиларини
тўлиқ сақлаб қолади.
Шилвини бутасини бўлиш, яшил ва ёғочлашган новда қаламчаларидан кўпайтириш мумкин.
Новда қаламчалари кеч кузда, ўсимлик тиним даврига кирган вақтда 20–30 см узунликда тайёрланади ва
тупроққа
вертикал, қуйи қисмини пастга қаратиб кўмиб қўйилади. Баҳорги новдалар куртаклар
бўртмасдан тайёрланади ва дарҳол тупроққа экилади.
Экилган қаламчанинг 70% қисми тупроқ остида, 30%, яъни 1–2 куртаклари тупроқнинг устки
қисмида қолдириб экилади.
Вегетация даврида экилган қаламчалар парваришланадилар, ўз илдизига эга кўчатлар 1–2 йилда
доимий жойига экиш учун яқорли бўладилар. Ушбу кам ўрганилган турни манзарали ўсимлик сифатида
республикамиз шаҳар ва қишлоқларини кўкаламзорлаштириш учун кенг жорий этиш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: