Тезпишарлик.
Чатиштиришларда қатнашган ота-она шакллардан Т-5/8 ва Т-26 тизмаларида
тезпишарлик кўрсаткичи мос равишда 117.3 ва 114.6 га тенг бўлган бўлса, G.barbadense L. турига мансуб
Pima S4 ва Термез 31 навларида бу мос равишда 126.4 ва 110.0 кунни ташкил қилди.
Дурагайларнинг биринчи авлодида тезпишарлик белгиси бўйича ота-она шаклларга нисбатан турлича
кўрсаткичлар қайд қилинди. Жумладан, бирмунча кечпишар бўлган ингичка толали нав қатнашган Pima
S4 x Т-5/8 ва Т-5/8 x Pima S4 дурагайларининг биринчи кўсаклари 119,3 ва 120,5 кунда очилди. Белгининг
доминантлик кўрсаткичи мос равишда -0.6 ва -0.3 га тенг бўлиб, бу дурагайларнинг ота-она шаклларга
нисбатан (ўртача кўрсаткичларга нисбатан) тезпишарлигини кўрсатади.
Кейинги чатиштириш гуруҳида (Термез 31 x Т-26, Т-26 x Термез 31) ота-она шаклларнинг
бирмунча тезпишарлиги туфайли дурагайлар кўсакларининг ҳам тез пишиб етилганлиги кўриниб турибди.
Бу ўсимликларда тезпишарлик мос равишда 115,6 ва 113,4 кунни ташкил қилди. Биринчи дурагай
комбинациясида белгининг устунлик даражаси 1.4 (салбий гетерозис), кейингисида 0.5 (оралиқ
ирсийланиш) га тенг бўлди. Барча комбинациялар бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти 1.8-4.0% га тенг
бўлди.
2010 йилда иккинчи авлод дурагайлари билан биргаликда ўрганилган ота-она шаклларнинг
аксариятида белги бўйича кўрсаткичлари олдинги йилга нисбатан ижобий бўлиб, бу 2009 йил об-ҳаво
шароитининг ноқулай келганлиги билан изоҳланиши мумкин. Хусусан, Т-5/8 ва Т-26 тизмаларида
тезпишарлик кўрсаткичи мос равишда 115.0 ва 112.6 кунга тенг бўлган бўлса, G.barbadense L. турига
мансуб Pima S4 ва Термез 31 навларида бу мос равишда 120.1 ва 110.0 кунни ташкил қилди.
Ғ
2
ўсимликларида биринчи кўсаклар 111.0-120.0 кунда очилди. Белги бўйича ўзгарувчанлик
бирмунча кенг бўлиб, 4.4-5.1% га тенглиги аниқланди.
Бир ўсимлик маҳсулдорлиги.
Чатиштиришларда қатнашган ота-она шакллардан Т-5/8 ва Т-26
тизмаларида бир ўсимлик маҳсулдорлиги кўрсаткичи мос равишда 73.3 ва 72.8 г га тенг бўлган бўлса,
G.barbadense L. турига мансуб Pima S4 ва Термез 31 навларида бу мос равишда 45.5 ва 56.4 г кунни
ташкил қилди.
Дурагайларнинг биринчи авлодида бир ўсимлик маҳсулдорлиги белгиси бўйича ота-она
шаклларга нисбатан турлича кўрсаткичлар қайд қилинди. Жумладан, бирмунча майда кўсакли (3.7 г)
бўлган ингичка толали нав қатнашган Pima S4 x Т-5/8 ва Т-5/8 x Pima S4 дурагайларининг бир ўсимлик
маҳсулдорлиги 36.0 ва 43.8 г га тенг бўлди.
Кейинги чатиштириш гуруҳида (Термез 31 x Т-26, Т-26 x Термез 31) ҳам деярли юқоридагига яқин
кўрсаткичлар олинди. Бу ўсимликларда бир ўсимлик маҳсулдорлиги мос равишда 45.6 ва 44.0 г ни ташкил
қилди.
2010
йилда иккинчи авлод дурагайлари билан биргаликда ўрганилган ота-она шаклларнинг
аксариятида белги бўйича кўрсаткичлари олдинги йилга нисбатан яқин бўлиб, Т-5/8 ва Т-26 тизмаларида
бир ўсимлик маҳсулдорлиги кўрсаткичи мос равишда 71.4 ва 82.5 г га, G.barbadense L. турига мансуб
Pima S4 ва Термез 31 навларида эса 45,6 ва 58,4 г га тенглиги аниқланди. Т-26 тизмасида кўрсаткичнинг
сезиларли равишда ортганлигини кўришимиз мумкин. Бу ушбу тизманинг ҳосилдорлик бўйича
имкониятлари катта эканлигидан далолат беради. Ғ
2
ўсимликларида бир ўсимлик маҳсулдорлиги 41,0-58,8
г ни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |