124
Тажрибамизда бошланғич ашё сифатида иштирок этган навлар чигитдаги мой миқдори
кўрсаткичлари бир-бирига ўзаро таққослаб ўрганилди (2-расм).
Мазкур белги бўйича олинган натижаларга кўра, ғўза навлари чигити таркибидаги мой миқдори
ўртача 16,5-22,3 % га тенг бўлганлиги кузатилди.
Чигит таркибидаги мой миқдори,%
16,5
19,1
22,3
19,4
0,0
10,0
20,0
30,0
С-6
532
На
ма
нга
н-7
7
С4
914
Ом
ад
2-расм. Навларнинг чигити таркибидаги мой миқдори, %
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, тажриба намуналари ичида 1000 дона чигит вазни юқори
бўлган (125,5 г) С-4914 нави мой миқдори бўйича ҳам энг юқори натижани (22,3 %) кўрсатди. Энг паст
чигит вазнига эга бўлган С-6532 навида чигит мойдорлиги ўртача 16,5 % ни ташкил қилиб, бу белги
бўйича ҳам энг паст кўрсаткичга эга бўлди. Чигит мойдорлигининг бундай ҳолатда шакилланиши барча
навлар учун хос бўлавермади. Олинган маълумотларга назар ташласак, қолган навлар чигитидаги мой
миқдори кўрсаткичлари 19,1% дан 19,4% гача бўлган оралиқда эканлигини кузатдик.
Шунингдек, изланишларимизда иштирок этган 4 та навнинг чигити таркибидаги оқсил миқдори
ҳам аниқланди. Олинган натижалар 3-расмда ўз ифодасини топган. Ўрганилган навларнинг чигити
таркибидаги оқсил миқдори кўрсаткичлари 29,3 % дан 38,0 % гача бўлди. Оқсил миқдори бўйича олинган
натижалар мой миқдорига нисбатан тескари ҳолатни намоён қилганлиги кузатилди. Яъни, чигит
таркибида юқори миқдорда мой тўплаган навларда оқсил миқдори кам бўлганлиги ёки аксинча, чигит
таркибида кам миқдорда мой тўплаган навлар юқори кўрсаткичли оқсилга эга эканлиги аниқланди.
Жумладан, С-4914 навида чигит мойдорлиги бўйича навлар орасида энг юқори кўрсаткични (22,3 %)
намоён қилган бўлсада, оқсил миқдори бўйича энг паст натижани (29,3 %) кўрсатди. Ғўзанинг С-6532
нави эса чигитида 16,5 % мой тўпланган бўлсада, энг юқори (37,7 %) оқсил миқдорига эга бўлган
натижалардан бирини намоён этди.
Уруғлик чигитнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги унинг экишга яроқлилигини белгиловчи
асосий кўрсаткичлардан ҳисобланганлигини ҳамда уни биологик потенциалига ва физиологик ҳолатига
боғлиқлигини назарда тутган ҳолда олиб борган илмий изланишларимизда навлар чигитини униб чиқиш
қуввати ва унувчанлиги ҳам ўрганилди. (жадвал).
Ўрганилган навларда уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати бўйича энг паст кўрсаткич (84,6
%) 1000 дона чигит вазни ва чигитдаги мой миқдори кам бўлган С-6532 навида қайд этилди. Жумладан,
ушбу белги бўйича юқори кўрсаткич С-4914 навида кузатилиб, тегишли равишда натижа 92,2 % ни
ташкил қилди. Қолган навлар уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати бўйича 89,8 % дан 91,0 % гача
бўлган оралиқдан ўрин олди.
Чигит мағзи таркибидаги оқсил миқдори,%
37,7
37,4
29,3
38,0
0,0
10,0
20,0
30,0
40,0
50,0
С-
65
32
На
ма
нг
ан
-77
С4
91
4
Ом
ад
Do'stlaringiz bilan baham: