– Қасам ичма.
– Лекин сезаман: Бўтабой Сўпи иплос одам.
– Как “ифлос”?
– А, қаердан бой бўлади у? Давлатни алдамаса?
– Давлат... ўзи бўлса-чи?
– Оҳ! Тилло гап!
– Қўявер... Бу ҳаётни тузатаман, деган одамлар “душман” бўлиб
чиқади.
– Точна!
– Тўйга редакциядан ҳам айтиш керак...
– Албатта.
Ултон “редакциядан...” деганда, албатта вилоят марказида бирга
ишлашган оғайниларини назарда тутган эди. Район марказидан
Мундиларнинг кеклиши тайин...
Шунда: “Тошкентдан-чи?” деди-ю, кўз олдига қотма, оққина...
Каромат келди ва Ултон бошини эгди: “Нима қилиш керак? – деди
ичида. Улар банкетда учрашмоқчи, Каромат телеграмма юбориши
керак эди. – Чатоқ бўлди. Ҳамма нарса ўзгариб кетди... Энди орқага
қайтиш йўқ!”
Шундай эса-да, Ултон Кароматга хиёнат қилаётгандай бўлди:
“Ахир, бу “иш”ни бирёғли қилиш керак эди-ку?” Туйқус эсига тушди:
кеча мана шу ўқувчисига нима деганди? “Йигит кишида субут бўлиши
керак!”
Тағин: қушлар, ҳайвонлар оламидаги жуфтлик вав жуфтга
садоқат бобидаям бир нималар деганди...
Йигитча шу топда домилласи ҳақида қандай фикрда экан?
Рост, у Баҳор тарафда...
181
... Шунинг учун Ултонни қучиб ўпди!
Шунинг учун ҳозир тоққа бораётир.
Бироқ, кўнглида...
Ҳа, Ултон бу “масала”ни зудлик билан “ҳал” этиши шарт. Токи
собиқ ўқувчисиям у ҳақда, масалан, “субутсиз экан”, “Баҳор опани
кўрди-ю, оғди-кетди!” деб ўйламасин...
Балки ўйламас-у...
– Наби, мен Тошкент билан бир гаплашсам, – деди Ултон, мошина
кўприкдан ўтаркан. – Сен мени тушунгин... Бизнинг орамиз узилиб
Do'stlaringiz bilan baham: |