Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

12.3.20. МАКТУБОТИ АЛЛОМИЙ 
73
“Темур тузуклари”.-Тошкент: 1996, 25-бет.
74
Аҳмедов Б. Юқ. асар. 93-95 бетлар.


“Мактуботи 
Алломий” 
–“Мактуботи 
Абулфазл”, 
“Иншойи 
Абулфазл” (”Абулфазл (Алломий) тарафидан битилган (ва кўчирилган) 
мактублар”)и деб ҳам аталади. Мактубларнинг асосий қисми Бобурийлар 
салтанати (1526-1858 йй.)нинг атоқли подшоҳларидан Жалолиддин Акбар 
(1556-1605 йй.) номидан, бир қисми вазир ва йирик тарихчи олим 
Абулфазл ибн Муборак Алломийнинг шахсий мазмундаги мактубларидан 
иборат. Тўплам уч қисмга бўлинган. Ундан бизга учдан икки қисми, яъни 
иккита дафтари етиб келган, халос. У Алломийнинг қариндоши Абдусамад 
ибн Афзал Муҳаммад тарафидан тузилган. 
“Мактуботи Алломий”да 1586-1596 йилларда Бухоро ва Балх 
хонликлари билан Бобурийлар давлати (Ҳиндистон) ўртасидаги сиёсий 
муносабатлар ҳақида ўта қимматли маълумотларни учратамиз. Маълумки, 
ўша йиллари Ҳиндистоннинг нафақат Бухоро ва Балх хлндиклари, балки 
Эрон билан ҳам муносабатлари жиддий тус олган эди. Агар Бобурийлар 
билан Шайбонийлар давлатлари ўртасидаги сиёсий муносабатлар 
Бадахшон туфайли, тўғриси Бадахшонни ўз ҳукмронлигига киритиб олиш 
хусусида бир қадар бузилган бўлса, Сафавийлар Эрони билан Ҳиндистон 
ўртасидаги муносабатлар катта сиёсий-стратегик аҳамиятга эга бўлган 
Қандахор хусусида бир мунча бузилиб қолган эди. 
Мажмуадаги мактубларда мана шу чигал масалаларнинг моҳиятини 
тушунтириб бера оладиган далилий маълумотлар кўп. Бу жиҳатдан 
Акбарнинг Абдуллахонга йўллаган учта мактуби ва Абдуллахоннинг 
мавлоно Мир Қурайш, Аҳмад оталиқ бошчилигида Ҳиндистонга юборган 
элчилиги, ва Бухоро элчиси олиб борган мактуб, ва Акбарнинг Балх билан 
Бухорога хожа Афзал, Ҳаким Ҳумом ва Мир Садрижаҳон бошчилигида 
йўллаган элчиликлари хусусида қимматли маълумотлар келтирилган. 
Яна бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтишга тўғри келади. 
Мактубларнинг бирида келгусида тутиладиган сиёсат хусусида икки давлат 
– Бобурийлар давлати ва Бухоро хонлиги ҳукмдорларининг махсус 
учрашувини уюштириш масаласи кўтарилади. 
“Мактуботи Абулфазл” мажмуасининг яхши бир қўлёзма нусхаси 
(тартиб рақами 290, 154 варақ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
Академиясининг Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish