Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

11.2.9. “Мусаххир ал-билод” 
“Мусаххир ал-билод” (“Мамлакатларни бўйсундирквчи”) номли 
асарнинг муаллифи Муҳаммадёр ибн Араб Катагондир. Унинг ҳаёти ва 
илмий-адабий фаолиятига оид маълумотлар кам. Ўзининг сўзларига 
қараганда, у ХVI асрнинг иккинчи ярми ва ХVII аср бошларида яшаб ўтган, 
Шайбний Абдуллахон соний ва Аштархонийлардан Боқи Муҳаммадхон 
(1603-1606 йй.)нинг хизматида бўлган. 
Муҳаммад ибн Араб Каттагон ва унинг “Мусаххир ул-билод” 
асари яқин вақтларгача илмий жамоатчиликка яхши маълум бўлмаган, 
қолаверса асар ҳақида турлича, кўп ҳолларда бир-бирига зид фикрлар ҳукм 
суради. Масалан, К.Г.Залеман (1849-1916 йй.) “Мусаххир ул-билод”ни Ҳофиз 
Таниш Бухорийнинг “Шарафномайи шоҳий” асарининг қисқартирилган 
нусхаси, деб айтган
42
бўлса, инглиз шарқшуноси Ч.А.Стори ҳамда “Собрание 
восточных рукописей АН УзCCР” кеталогини тузувчилари уни “Тарихи 
Шайбоний” 
деб 
атаганлар
43

Яқинда 
Санкт-Петербурглик 
олима 
М.А.Салоҳитдинова “Мусаххир ул-билод”ни мустақил асар эканлигини 
аниқлади ва асар ҳамда унинг муаллифи ҳақида қисқа илмий ахборот эълон 
қилди. 
“Мусаххир ул-билод” Шайбонийлар сулоласининг Абулхайрхондан 
бошлаб шажараси баёни бўлиб, Ўзюекистон ва Қозоғистоннинг ХV-ХVI 
асрлардаги тарихини ўрганишда муҳим қўлланмалардан бири ҳисобланади. 
Асар 1610 йил атрофида ёзилган. 
Китоб таркиби муқаддима ва олти бобдан иборат. 
Биринчи боб Абулхайрхоннинг ўғли ва тахт вориси Шоҳ Булоғ Султон, 
унинг ўғиллари Муҳаммад Шоҳбахт, Шайбонийхон ва Маҳмуд Султон ҳамда 
ударнинг авлоди тарихини ўз ичига олади. 
Иккинчи бобда Кўчкунчихон (Кўчумхон) ва унинг Самарқандда 
ҳукмронлик қилган авлоди тарихи баён этилган. 
Учинчи бобда Суюнчхожахон ва унинг Тошкент ҳамда Туркистонда 
ҳукмронлик қилган авлоди тарихи келтирилган. 
Тўртинчи бобда хожа Муҳаммадхон ва унинг Мовароуннаҳрда 
подшоҳлик қилган авлоди тарихи келтирилган. 
Бешинчи боб Абдулмўминхоннинг тахтга ўтириши (1598 й.) ва қисқа 
ҳукмронлиги ҳақида. 
Олтинчи бобда Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, муаллиф билан 
замондош бўлган ва Бухорода истиқомат қилган шайхлар, олимлар ва 
шоирлар ҳақида қисқача маълумот берилади. 
42
Умняков И.И. “Абдулла-наме” Хафиза Таниша и ее исслеователи//Записки коллегии востоковедов, У 
том.-Ленинград, 1930, стр. 322.
43
Стори Ч.А. Персидская литература. Био-библиографический обзор. 2 часть. Стр.117; Собрание восточных 
рукописей АН УзССР.-Т.: 1 том.1952. стр. 80.


“Мусаххир ул-билод” кам ўрганилган, қўлёзма нусхалари ҳам кам. 
Ҳозир унинг фақат қўлёзма нусхаси маълум: бири ЎзР ФА Шарқшунослик 
институтида (Инв.№ 1505), иккинчиси Россия ФА Шарқшунослик 
институтининг Санкт-Петербург бўлимида (Инв.№ С. 465) сақланмоқда. 
Афсуски, иккала нусха ҳам тўла эмас. Биринчи нусхада муқаддима ва 
биринчи бобнинг катта қисми етишмайди, иккинчи нусханинг эса энг 
керакли V-VI боблари йўқ. 
Асарнинг I-IV бобларида ХVI аср тарихига оид манбаларни, хусусан 
“Шарафномайи шоҳий”дек йирик асарларни ҳам маълум даражада 
тўлатувчи, уларда баён этилган воқеаларга аниқлик киритувчи қимматли 
маълумотлар кўп. Шайбонийхон томонидан 1507 йили ўтказилган пул 
ислоҳоти; Шайбонийлар ўртасида келишмовчиликлар ва ўзаро низолар, 
унинг сабаблари; Шайбонийлар билан қозоқ хонлари ўртасидаги сиёсий 
муносабатлар; ўша замонларда Сирдарё бўйида истиқомат қилган 
қорақалпоқлар ва уларнинг ХVI асрнинг охири ва ХVII аср бошларидаги 
аҳволи; Тошкент, Туркистон, Сайрам, Андижон ва Ахсикет каби 
шаҳарларнинг ХVI асрнинг сўнгги чорагидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи 
ҳақидаги маълумотлар шулар жумласидандир. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish