Амортизация воситалари - корхона асосий фондларини саклаш ва янгилаш учун маҳсус
ажратилувчи молиявий воситалар.
Амортизация фонди - асосий фондларни оддий ва кенгайтирилган тарзда такрор ишлаб
чиқаришга мулжалланган пул маблаглари.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари – маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи меҳнат
286
воситалари (бинолар, иншоотлар, курилма ва асбоб-ускуналар, траноспорт воситалари ва
хоказо). Улар ўзок муддат хизмат кўрсатиб, ишлаб чиқариш жараѐнида ўзининг натурал
шаклини саклаб колади ҳамда ўз қийматини эскириш мобайнида аста-секинлик билан тайѐр
маҳсулотга ўтказади. Капитал қўйилмалар ҳисобига тулдирилади.
Асосий фондларнинг эскириши – асосий фондларнинг (бинолар, курилмалар ва бошқа
меҳнат воситаларининг) аста-секинлик билан фойдали хусусиятларини йукотиши. Асосий
ишлаб чиқариш фондлари эскиришининг жисмоний ва маънавий турлари мавжуд.
Баланс - бирон-бир ҳолатнинг алохида томонларини таккослаш ва солиштириш йўли билан
тавсифланувчи кўрсаткичлар тизими.
Баланс фойдаси - корхонанинг балансида акс эттирилувчи фаолиятнинг барча турларидан
олинувчи умумий фойда микдори.
Банкротлик - касодга учраш, корхонанинг (ташкилот, банк) ўз мажбуриятлари бўйича
тўловларни маблаглар йуклиги туфайли амалга оширмаслигини англатувчи тушунча.
қоидага кура, корхонани ѐпиш ѐки мажбуран тугатиш ҳамда мол-мулкини карзларни тулаш
учун сотиб юборишга олиб келади.
Башорат қилиш - келажакда руй бериши мумкин бўлган турли ходиса ва жараѐнларни
статистиқ, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа турдаги тадкикотлар ѐрдамида илмий
асосланган ҳолда аввалдан айтиб бериш.
Бизнес - бозор иқтисодиѐти шароитларида субъектнинг маълум бир маҳсулот ѐки хизмат
турини яратиш ва сотиш йўли билан фойда олишга мулжалланган иқтисодий фаолияти.
Бизнес-режа - корхона фаолияти дастури, кутилаѐтган ҳаражат ва даромадлар ҳисобини
ўз ичига олувчи компания фаолиятининг муайян мақсадларига эришиш учун муайян чора-
тадбирлар режаси. Маркетинг тадкикотлари асосида ишлаб чикилади.
Векселғ - кимматбаҳо когоз тури, белгиланган тартибда ѐзма шаклдаги карз мажбурияти,
ўз эгасига (векселғ олувчига) векселғ берувчидан кўрсатилган пул микдорини белгиланган
муддатда гап-сўзсиз туланишини талаб қилиш хуқуқини беради.
Венчур фирма – тижорат билан шуғулланувчи илмий-техник фирма, янги технологиялар ва
маҳсулотларни даромадларни аввалдан белгиламаган ҳолда ишлаб чиқиш ва қўллаш билан
шуғулланади (таваккалчиликка асосланган капитал қўйилмаси).
Дивиденд - акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисми, ҳар йили соликларни тулаш,
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, захираларни тулдириш, облигациялар бўйича фоизлар
тулаш ва директорларни мукофотлашдан сунг акциядорлар ўртасида тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |