Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Андижон - 2017 


247 
 
М У Н Д А Р И Ж А 
№ 
ТАРКИБ МАЗМУНИ 
№ 
1. 
Кириш......................................................................................... 
2.
Реферат ва унинг турлари.................................................... 
3. ЭССЭ ва уни ѐзиш тартиб коидалари.................................... 
4. 
Илмий тарзда матн тайѐрлаш коидалари.............................. 
5. 
Такдимот утказиш шакллари …................ 
6. 
Ахборотни оғзаки узатиш..................... 
7. 
MS PowerPoint да лойиҳа тақдимотини тайѐрлаш бўйича
йўриқнома.............................. 
8. 
Технологик лойиҳалар устида ишлаш ва уларни презентация
қилиш................................................................................... 


248 
Кириш 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
ва 
ҳукумати 
ахборот 
технологиялари дастурий воситалари, маълумотларнинг ахборот базалари, 
мултимедиа асосида таълим жараѐнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим 
тизимини ахборот тармоғи билан таъминлаш асосида жаҳон андозаларига мос
келадиган кадрлар тайѐрлаш масалаларига эътиборни сусайтирмай 
келмоқда. Узлуксиз таълимга ўтиш шароитида таълим муассасаларининг бу 
соҳадаги асосий вазифаларини аниқлаб, педагогика фани ва амалиѐти олдига 
«...ўрта ва олий таълимнинг таълим стандартларига мувофиқ равишда 
электрон ўқитиш базасини яратиш, таълим муассасаларининг ахборот 
инфратузилмасини шакллантириш, барча ўқув муассасаларида инглиз тилини 
чуқур ўргатиш, шунингдек, республика ахборот тармоғида лотин алифбосига 
асосланган 
ўзбек 
тилидан 
фойдаланишнинг 
стандартлаштирилган 
механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш дастурий чора-тадбирлар...»
2
ни 
ишлаб чиқиш юклатилган. 
Таълим жараѐнидаги сифат кўрсаткичларини яхшилаш, яъни жаҳон 
андозаларига мос, рақобатбардош, юқори савияга эга бўлган мутахассислар 
тайѐрлаш бугунги куннинг долзарб бўлган жараѐнлардан биридир. Ушбу 
мураккаб муаммоларни ечимини топиб уларни амалда кенг қўллаш олий 
таълим тизими ходимлари олдига жуда катта вазифалар белгилайди. Бунда 
аниқ вазифалар сифатида бевосита ўқув жараѐнини яхшилаш, ўқув 
дастурларини янада такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий педагогик 
технологияларини амалга жорий қилиш, техник воситаларидан кенг 
фойдаланиш ва шу асосда масофадан ўқитишни кенг жорий қилишдан 
иборатдир.
Таълим сифати ва усулига қараб билим ҳосил бўлади. Бу ўқитувчининг 
маҳоратинигина эмас, балки тингловчининг истак-ҳохиши, қобилияти ва 
билим даражасини ҳам белгилайди. Таълим узоқ давом этадиган жараѐндир. 
Билим эса таълимнинг узлуксизлиги воситасида бериладиган мавҳум 
тушунчага эга бўлган ходисадир. Билим хусусийликка эга бўлса, таълим 
умумийликка эгадир. Таълим барча учун бир хилда давом этадиган жараѐн. 
Билим объектив борлиқдаги воқеа-ҳодисаларнинг инъикоси натижасида инсон 
миясидаги мушоҳадалар ва тасаввурлар натижасида ҳосил бўладиган 
тушунчалар йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади. Таълимдаги сифат уни 
беришда иштирок этадиган кишилар сифати билан белгиланса, билим 
индивидуалликка эга бўлади. Таълимни амалга оширадиган ѐки дарс 
берадиган кишиларнинг савияси турлича бўлиши мумкин. Лекин гуруҳдаги 
талабаларга бериладиган таълим бир хилдир, ўқитувчи билим эмас, балки 
таълим беради. Талаба эса ана шу таълим жараѐнида билимга эга бўлади. 
1. Ш. Мирзиѐев «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар 
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак». 16.01.2017й  


249 
Бунинг учун у мустақил ўқийди, тайѐрланади, мушоҳада қилади, 
тасаввурларга эга бўлади, эшитганлари ва ўқитганларини синтез қилади. 
Натижада билимга эга бўлади.

Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурини амалга оширишда Андижон 
машинасозлик институти профессор – ўқитувчилари ўқув фанлари бўйича 
яхлит таълим технологияларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш 
ишларини кенг қамровли олиб бормоқдалар.

Ушбу қўлланмада тавсия этилган янги ўқитиш модели 
қўйидагиларга асосланган:

таълимнинг ҳар бир шахсга йўналтирилганлик ва тизимли ѐндашув, 
таълим 
субъектлари 
муносабатларини 
демократлаштирилиши 
ва 
инсонпарварлаштирилишига; 

таълимда талабалар роли ўзгаришига: ўқув фаолиятини мустақил 
олиб борувчи таълим жараѐнининг тенг ҳуқуқли субъекти; 

таълимда 
ўқитувчининг 
роли 
ўзгаришига: 
мустақил 
ўқув 
фаолиятининг ташкилотчиси, талабаларининг саводли маслаҳатчиси ва 
ѐрдамчиси. Талабалар билими, кўникмалари, маҳоратларининг назоратини 
ҳамда эҳтимолли оғишларни ўз вақтида тўғрилаш мақсадида уларнинг билим 
даражаси диагностикасини таъминлайди; 

таълимнинг услублари ва воситаларининг ўзгаришига: (1) муаммоли 
ҳолатлар, фаол ижодий-тадқиқий фаолиятни яратишга асосланган, 
муаммоларни қидириш ва ечиш, билимларни амалда қўллашга йўналтирилган 
фаол ва интерфаол усуллар анъанали бўлиб қолмоқда; (2) жамоа ва гуруҳ 
ишлари кенг қамровли таълим шаклига нисбатан кўпаймоқда; (3) ахборот 
технологиялари таълимнинг анъанавий воситалари билан бир қаторда кенг 
қўлланмоқда; ўқув материаллари таълим олаѐтганлар томонидан билимларни 
мустақил қидириш учун фойдаланилмоқда; 

педагогик бошқариш услублари ва воситаларининг ўзгаришига: 
ўқитувчи муаммоларни аниқлашга, ғояларни регенерация қилишга, 
қарорларни қабул қилишга қодир ва уларнинг амалга ошишига масъул
менежерга айланмоқда. У нафақат педагогик балки талабаларнинг ўқув 
фаолиятини ҳам башоратлайди, лойиҳалаштиради ва режалаштиради, яъни 
қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва ўқув фаолиятининг 
режалаштирилган натижаларига эришиш бўйича қўшма фаолият тизими ва 
мазмунини ишлаб чиқади, башоратлаш, лойиҳалаштириш ва режалаштиришда 
ва ўқув фаолиятини ташкиллаштиришда талабаларни қўллаб-қувватлайди, 
таълим жараѐнини ўқув диалоги ва полилоги сифатини тузади. 

Шу билан бирга, ўқитувчилар – лойиҳалаштирувчилар 
талабаларнинг янги таълим моделлари бўйича қурилган таълим жараѐнига 
тайѐр эмаслигига дуч келашади. Бу талабаларнинг таълим субъекти сифатида 
таъсир этмаслигида ва ўқитувчилар томонидан таклиф этиладиган ўқув 
фаолиятининг услуб ва воситаларини амалий қўллаш қўникмаларининг 
йўқлигида намоѐн бўлади.


250 
Шу муносабат билан замонавий педагогика технологияларини амалга 
ошириш шароитларида биринчи босқич талабалари қуйидаги қўникма ва 
маҳоратларни эгаллаб олишлари зарур: 

(1) маъруза, семинар ва амалий машғулотларда мустақил 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish