Key words: Karakul, natural pasture, categorizing, inventory
Кириш. Ўзбекистонда чўл ва ярим чўл табиий яйловлари 32 млн га ни ташкил қилади. Шундан
қоракўлчилик яйловлари майдони 17,5 млн га бўлиб, ҳозирги кунда “Ўзбекқоракўли” компаниясига
қарашли ширкат хўжаликлари тасарруфидаги яйловлар майдони 8,2 га дан иборат. Шунга қарамасдан,
ҳозирги кунда фойдаланиб келинаётган қоракўлчилик яйловлари майдони 17,0 млн га дан ортиқ
майдонни ташкил қилади. Яйловлар мамлакатимиз чўл чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб,
улардан йил бўйи фойдаланиш имконияти мавжуд.
Мавзунинг долзарблиги. Яйлов озуқаси энг арзон озуқа манбаи ҳисобланади. Лекин
қоракўлчилик яйловларининг ҳозирги ҳолати соҳани барқарор ривожлантириш талабига жавоб бермай
келмоқда. Чунки яйловлар ҳосилдорлиги паст, қуруқ моддага ҳисоблаганда 1,5-3,0 ц/га дан ортмайди.
Бундан ташқари, чўл яйловлари ҳосилдорлиги об-ҳаво шароитлари билан бевосита боғлиқ, шу боис,
ҳосилдорлик йиллар ва йил мавсумлари бўйлаб кескин ўзгариб туради. Ёғин-сочин миқдори кўп
йилларда чўл яйловларининг ҳар гектари ўртача икки маротабагача ортиши, қурғоқчил ерларда эса 1-
0,5 ц/га гача пасайиб кетиши кузатилади. Кўп йиллик кузатишлар шундан далолат берадики, ҳар ўн
йилда 3 йил ҳосилдор, 4 йил ўртача ҳосилли ва 3 йил кам ҳосилли йиллар такрорланиб туради.
Яйловлар ҳосилдорлиги ва озуқа сифати нафақат йиллар бўйлаб, балким йил мавсумлари бўйлаб
ҳам кескин ўзгариб туради. Масалан, яйловлардаги озуқа миқдори қиш мавсумига келиб 2,5 маротаба
камаяди. Озуқа таркибидаги протеин миқдори 20% дан-5% гача, оқсил миқдори эса 13% дан 4% гача
камайиб кетади. 100 кг яйлов озуқаси таркибида баҳорда 80-90 озуқа бирлиги мавжуд бўлса, қиш
мавсумида бу кўрсаткич 18,3 % дан ортмайди.
Кейинги йилларда тез-тез такрорланиб келаётган қурғоқчилик туфайли чорва ҳайвонларини чўл
худудининг узоқ минтақаларига ёппасига кўчириб бориш зарурати туғилиб, бу тадбирлар учун
каттагина маблағлар сарфланишига, соҳа самарадорлигинг кескин пасайишига сабаб бўлмоқда.
Яйловлар ҳосилдорлигининг пасайиши, озуқа сифатининг ёмонлашуви улардан узлуксиз фойдаланиш
натижасида ўсимлик қопламининг бузилиши, биологик хилма-хилликнинг камбағаллашуви
натижасида юзага келди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яйловлар ўсимлик қопламидаги турлар сони
ҳозирги кунда кескин камайган.
Табиий яйловлар ва пичанзорлардан тўла ва тўғри фойдаланиш учун улар хисобга олиниши
зарур. Яйловларни хисобга олиш учун инвентаризация ва паспортизация ўтказилади. Инвентаризация
қилинганда яйлов майдони ва уни чегаралари аниқланади ва махаллий номлари ёзиб олинади.
Паспортизация ўтказилганда яйловнинг рельефи, маданий холати, сув билан таъминланиши, ўсимлик
турлари, сони, хосилдорлиги, тупроқнинг фитосанитар холати, яйловни ахоли яшайдиган жойлардан,
туман марказидан узоқлиги аниқланиб ёзилади. Махсус ташкил қилинган хайъат аъзолари хулоса
чиқариб яйловдан қандай фойдаланиш мумкинлиги аниқлаб берилади ва шундан кейин яйловда техник
ва агротехник ишлар олиб борилади.
Яйловларнинг рельефи, маданий техник ва фитосанитар холати, ўсимлик тури ва сони қониқарли
даражада бўлса, уларнинг хосилини ошириш мақсадида юзани яхшилаш тадбирлари бажарилади.
Бунда табиий ўтзор сақланиб, бута ва дарахтлардан тозаланади. ДП-24, МТП – 13 машиналар ёрдамида
қуриган ейилмаган ўсимлик қолдиқлари юзада текисланади. Агротехник тадбирларни ўтказиш учун
нотекислик 20 см дан ошмаслиги лозим. Яйловларни маданий техник холати яхшилаганидан кейин
агротехник ишлари бошланади. Бунда ўғит солинади, ер хайдалади, ўт аралашмаси экилади. Яйлов
режа асосида 5 йил мобайнида яхшиланиб борилади. Энг мухим ўт аралашмасини тўғри тузиш, ўз
вақтида экишдир.
Сувли ерларда маданий яйлов ташкил қилиш мумкин. Яйловлар қисқа ва узоқ муддатли бўлади.
Қисқа муддатли яйловлар 1-5 йил, узоқ муддатли яйловларда 5-10 йил мобайнида мол боқиш мумкин.
Чорва молларини яйловлатишда ўтзорнинг сақланишига, яйловлатишни бошлаш муддатига
(айниқса янги яйловларда), яйловлатиш тизимига, кун тартиби, яйловлатиш тартибини ўтзорнинг
холатига, молларнинг ёшига ва турига қараб тўғри бажариш лозим. Янги ўтзорлар яйловлатиш вақтида
ўсимликларнинг ривожланиши даврига қараб аниқланади. Яйлов фермага яқин бўлса моллар дам
олишга, сут соғиб олишга, суғориш ва озиқланишига фермага хайдаб келинади. Яйлов фермадан анча
Do'stlaringiz bilan baham: |