Microsoft Word amir temur ugitlari ziyouz com doc



Download 246,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/27
Sana24.02.2022
Hajmi246,99 Kb.
#190738
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
2 1056713545686712576

 
* * * 
 
Қўл остимизга ўн тўрт мамлакат раияти жам
бўлғонда, Самарқанд келиб катта тўю 
томошалар бердик. Зиёфатларга яқин-йироқдин барчани чорладик. Одамлар кўп кунлар тўкин 
дастурхон атрофида бўлишиб, тўйғунча еб-ичишди. Зиёфатга келғонларнинг бариси шодумон 
эрди,
зиёфатлар тугади. Келғонларни янада хурсанд этмоқ ниятида (рўзғорига, бола-бақрасига 
яратар деган умидда) ҳар бир меҳмонга бир бошдан ҳисори қўй туҳфа этмоқни буюрдим. 
Баковуллар ҳар кишиға биттадан қўй тутқазиб, жўнатаверишди... Бехос, хаёл олди: 
меҳмонларим ростдан-да мамнунмикан? Усти-бошимни ўзгартириб, зиёфатдан қайтаётган 
одамлар тўдасига кирдим. Чаҳор йўлда одамлар куйманишар, дала-даштда 
ўсган қўйларни судраб, уддасидан чиқолмас эрди. Айниқса, беш-олти пудди ҳисори 
қўчқорни етаклаб олган киши қўйни ҳарчанд тортмасин ўрнидан қўзға- толмас эрди. Шунда ул 
киши тутоқиб деди: 
— Қўйнику беришга бердинг, бир қулоч арқонни қизғаниб нима қилардинг. Бир қулоч 
арқон билан бойиб қолармидинг, эй подшоҳи зиқна...
Бу киши фикрига қўшилғонлар бўлди. Шунда эл кўнглини, одамлар кўнглини олмоқ 
нақадар мушкул канини англадим. Кейин ушбу сабокдан хулоса олиб, нуқсонларга асло йўл 
қўймаслик тадорикини кўрдим. 


Амир Темур ўгитлари 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
* * * 
Шом сари юриш олдидан Қорабоғда чодир тикиб узоқ туриб қолдик. Ҳарбу зарб 
машкдарини пухталамоқ учун қўшин ичинда бўлиб, очиқ ҳавода тунадик. Кўп вақт ўтказиб, 
сафар олдидан чодирга қайтсам, ажиб манзаранинг гувоҳи бўлдик. Бизнинг йўғимизда чодир 
тўйнугидан икки кабутар тушиб, жуфту ҳалоллик қилмишлар. Улар бизнинг хос ўриндиққа хас-
хашак-ла ин қуриб, бири тухум босиб ётур эди Тангри таолонинг бу беозор жониворларига 
халал етказмаслик учун чодирни ўзга қилдик. Эртаси куни, сафарга жўнар аввалида, тўрт 
нафар навкарни мулозим бирла қолдирдик. Уларга тайин этдикким: 
— Тангри таолонинг беозор қушлари тухум очиб, палопонлари учурма бўлғунча, шу ёнда 
бўлурсиз. Полопонлар учиб чиққач, чодирни йиғиб, ортимиздан етиб борғайсиз... 
Шом сафарига отландик. Жониворлар борасида тузган тадбиримиз Тангри таолога хуш 
ёқиб, зафар туғини ҳилпиратди.. 
* * * 
Азиз авлиёлар, саҳобалар мақбараларини, қутлуғ қадамжоларни зиёрат этмоқни ҳам фарз, 
ҳам қарз билур эдим. Қайда бўлмай, зиёратгоҳлар олдида отдан тушиб, таҳорат олгач, яланг 
оёқ билан бориб, зиёратни ўринлатдим. Аркону давлат, барча мулозимларим ҳам 
зиёратгоҳларни ана шундай тавоф этмоқни одат билишди. 

Download 246,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish