Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


МСИЮтКнинг 217­моддаси учинчи қисми­



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

МСИЮтКнинг 217­моддаси учинчи қисми­
га асосан биринчи инстанция судида кўриб 
чиқиш предмети бўлмаган янги та лаб лар 
апелляция инстанцияси суди то мо ни дан қабул қилин майди ва кў­
рил майди.
Ёдда тутинг!
Янги илтимоснома ҳамиша янги талаб бўлавермайди. Масалан, 
апелляция шикоятини берган шахс судда гувоҳларни сўроқ қилишни, 
даъвони таъминлашни, далилларни текширишни илтимос қилади 
– бу янги илтимоснома, аммо даъво талаби эмас, шунинг учун бунга 
апелляция инстанцияси судида йўл қўйилади.
апелляция инстанцияси суди то мо ни дан қўшимча далиллар қуйидаги 
ҳолларда қабул қи ли ни ши мумкин:
агар аризачи қўшимча далилларни 
ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга 
кўра биринчи инстанция судига 
тақдим этиш имкониятига эга 
бўлмаганлигини асосласа
далиллар биринчи инстанция 
судида ишни кўриш вақтида мавжуд 
бўлган, аммо шахс унинг мавжуд 
бўлганлигини билмаган ёки билиши 
мумкин бўлмаган бўлса
далиллар биринчи инстанция судида ишни 
кўриш вақтида мавжуд бўлган ва уларни 
тақдим этган шахс буни билган, аммо ўзига 
боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра судга 
тақдим эта олмаган бўлса
биринчи инстанция суди иш учун 
аҳамиятга эга бўлиши мумкин 
бўлган далилларни текширишни 
асоссиз рад этган бўлса
қўшимча далиллар биринчи 
инстанция суди то мо ни дан ҳал қилув 
қарори чиқарилгандан сўнг пайдо 
бўлган бўлса
биринчи инстанция суди иш учун 
аҳамиятга эга бўлиши мумкин 
бўлган, шахс то мо ни дан тақдим 
этилган далилларни муҳокама 
қилмаган бўлса


105
IV БОБ
Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш. МСИЮтКнинг 213-мод-
да си га асосан, агар апелляция шикояти иш юритишга қабул қилин-
ганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга 
бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исм-шарифининг 
бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс то мо ни дан имзоланганлиги аниқ-
ланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини кўрмасдан 
қолдиради.
Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғ ри си да суд то мо ни-
дан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи 
шахсларга юборилади.
Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғ ри си да ги ажрим 
усти дан назорат тартибида шикоят қи ли ни ши мумкин.
Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолат лар 
бартараф этилганидан кейин шикоят судга янгидан берилиши мумкин.
Апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш. МСИЮтКнинг 
214-мод да си га кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти 
(протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар:
1) апелляция шикояти (протести) МСИЮтКга мувофиқ апелляция 
тартибида шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у 
апелляция инстанцияси суди то мо ни дан хатога йўл қўйилиб, иш 
юритишга қабул қилинган бўлса;
2) апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд 
ҳуж жати устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди то мо-
ни дан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса;
3) апелляция шикояти суд ҳуж жати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига 
эга бўлмаган шахс то мо ни дан берилган бўлса;
4) апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг 
шикоят берган шахс то мо ни дан шикоятдан воз кечиш тўғ ри си да 
ариза келиб тушган ва воз кечиш апелляция инстанцияси суди то-
мо ни дан қабул қилинган бўлса;
5) апелляция протести иш юритишга қабул қилинганидан сўнг 
протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор то мо ни-
дан протестни чақириб олиш тўғ ри си да ариза келиб тушган бўлса;
6) апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳуж жати қабул қилин-
гунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
7) апелляция шикояти (протести) бўйича суд ҳуж жати қабул қилин-
гунига қадар ишда тараф бўлган фу қа ро вафот этса, низоли ҳуқу-
қий му но са бат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.


106
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
Агар апелляция шикоятида (протестида) шикоят қилинаётган (про-
тест келтирилаётган) ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстан-
ция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар арз қилин ган 
бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг (протести-
нинг) шу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғ-
ри си да суд ажрим чиқаради, унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок 
этувчи шахсларга юборилади.Апелляция шикояти (протести) бўйича 
иш юритишни тугатиш тўғ ри си да ги ажрим устидан назорат тартибида 
шикоят қи ли ни ши (протест келтирилиши) мумкин.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган 
тақдирда, айни бир шахс нинг айни шу асослар бўйича апелляция 
шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл 
қўйилмайди.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish