171
Автоматика, электроника туркумига кирувчи тўгарак раҳбарлари
вазифалари, улар фаолиятини режалаштириш, тўгарак машғулотларининг
ўқув-мавзу режалари ҳамда машғулотларни ўтиш тартиби. Радио техника,
электроника, электротехника воситалари алоқа тарихи кашфиѐтлари ҳақида
ва унинг инсон ҳаѐти ва халқ хўжалигида тутган ўрни. Техник
ўйинчоқларнинг ривожланиш тарихи. Робототехника хақида умумий
маълумотлар бериш. Турли ўйинчоқ ва роботлар тайѐрлаш тартиби, эфирга
чиқиш усулларидан амалда фойдаланиш йўллари. Қисқа ултра, қисқа тўлқин
алоқаларининг замонавий турлари ҳақида тушунчалар бериш.
Радиотехника ва электроника фанининг ривожланиши натижасида
янги-янги фан соҳалари вужудга келмоқда. Радиотехника ва электроника
ютуқларида баҳраманд бўлмаган бирорта соҳа деярли йўқ деса, муболаға
бўлмайди. Радиотехника ва электрониканинг ривожланиш натижасида
радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, радиолакация, радионавигация,
радиоастрономия, радиотелебошқариш, электрон ҳисоблаш техникаси ва
бошқа мухим соҳалар пайдо бўлди.
Радиоалоқа имкониятлар жуда катта, хозирги кунда радио ер шарининг
хохлаган пункти билан ишончли алоқа ўрнатишга имкон беради. Радиоалоқа
радиотўлқинлари орқали икки ѐки бир неча пунктлар ўртасида алоқа
ўрнатишда сўзлашишдан ташқари, узоқ масофаларга суратларни,
хужжатларни ва бошқа қўзғалмас тсавирларни узатишга ҳам имкон беради.
Ҳозирги замон фан ва техникасининг тараққиѐтида радиотехника ва
электрониканинг роли жуда катта, демак, ѐшлар бу фан назариятлари билан
қуролланган бўлишлари керак.
―Радиотехника, электроника ва алоқа‖ тўгараги ўқувчиларга илм-фан
сирларидан ҳамда билимлар дунѐсининг ғаройиботларидан фойдаланишга
ўргатиш, ўқувчиларда ижодий фикрлаш қобилиятларини яратишга ѐрдам
бериш, ўзлари мукаммал янги радиотехника, электроника ва алоқа
мосламаларини ярата олиш, уларнинг чизмаларини чизиш техникаси,
радионинг тузулишини, ички деталлари ҳамда унинг ишлаш принципи билан
таништириш ва ясашдан иборат.
―Радиотехника, электроника ва алоқа‖ тўгарагига 12 ѐшдан 18 ѐшгача
бўлган ўқувчилар қабул қилинади.
―Радиотехника, электроника ва алоқа‖ тўгарагининг ўқув дастури икки
ўқув йилига мўлжалланган.
Мазкур ўқув дастури Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил
31 мартдаги 7-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган мактабдан ташқари
таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу ўқув дастурида берилган мавзулар ва мавзуга оид соатлар
миқдори (216 соатдан чиқмаган ҳолда) ҳудуднинг ва тўгаракларга жалб
қилинган болаларнинг ѐш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўгарак
раҳбари томонидан 25 фоизгача ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: