Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Таомлар узатишнинг асосий йўллари (закускалар, яхна



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

7.3. Таомлар узатишнинг асосий йўллари (закускалар, яхна 
таомлар, биринчи ва иккинчи) 
Таом тарқатиш официант хизматида энг мураккаб ва муҳим 
ишдир. Ресторан иш фаолиятида таомлар тарқатишнинг учта асосий 
усули қулланилади: 
— буюрилган таомни махсус анжомлар ёрдамида хуранда 


178 
тарелкасига солиб берилади (франц ўз усули); 
— столга битта идишда таом келтириб тақсимланади (рус усули); 
— газак ва таом мижознинг идишига ёрдамчи столда солинади 
(инглизча усул). 
Француз усули бўйича хизмат кўрсатиш техникаси умумий тарзда 
қуйидаги ишлардан иборат: 
— таом солиш анжомлари - ошхона қошиқлари, вилкалар, 
куракчалар, қисқичлар олиб қелинган таомда бўлади; 
— чап қўлга сочиқча ташланган, енг четини беқитиб туради. ўнг 
қўл билан таомни олиб сочиқча устига қуяди ва мижозга тутади, таом ва 
унинг ушлагичи мижозга қаратилади; 
— ҳамма таомлар — идишларда, гулдонларда, салат идишларида 
келтирилган маҳсулотлар чап қўлда бўлади, мижознинг чап томонидан 
борилади ва чапдан таом қуйилади; 
— таомни тирсақ баробарида қўтарган официант мижоз орқасида 
тўхтайди, сўнгра, чап қўлидаги таомни кўтариб чап оёги билан бир 
қадам ташлайди ва таомни столга олиб келади, одоб қоидасига биноан 
ўнг қулни орқасига қилиб туради. Таомлар кўп ва огир бўлса, ўнг қўл 
билан ҳам ушлайди; 
— таомни мижозга олиб келиб, унинг тарелкасига яқинлаштиради, 
тарелкага тегмайди, официант идиш чети мижоз тарелкаси устига 
тўғриланади ва таом солинади; 
— таомни чап қўли билан ушлаб ошхона қошиги ва вилка 
ёрдамида таомни мижозларнинг хар бири тарелкасига солади.
Бу усул официантдан мадсулотни бир идишдан иккинчисига сола 
билишни талаб қилади. Бунинг учун қуйида-гиларни изчиллик билан 
амалга ошириш лозим: 
— қошиқ сопини ўртасидан бармоқлар орасига олинади, вилка 
сопини урта тагидан бош бармоқ, билан ушланади, сопининг учи 
чинчалоқ бармоқ, асосига тегиб туриши керак. Кўрсаткич бармоқ, билан 
вилканинг тиш томони қўтарилади, қршиқ билан таом олинади, сўнгра 
бош бармоқ билан таомни илган вилка қисилади ва мижоз тарелкасига 
солинади; шу билан бирга официантнинг ўнг қўл тирсаги мижоз 
гавдасига тақалади, шу пайт қандай-дир эстетик туйгу досил бўлади. 
Таом беришнинг юқори-да айтилган таркибига ўз- ўзига хизмат 
кўрсатишни дам киритиш мумкин; мижоз тарелкасига таомни ўзи 


179 
солиб олиши дам мумкин. Бундай долатларда официант таомни мижоз 
тарелкаси ёнида ушлаб туради. Таомни стол устига қўйиш ёки жуда 
баланд қўтариб юбориш дам мумкин эмас. Официант таомни мижоз 
тарелкасига томон сал қийшайтиради. Мижоз тарелкасига таом 
солинаётганда таом анжомлари официант қўлида бўлиши, бироқ 
таомдан баландда ушлаб туриши лозим; тирсақларни ўз биқинига яқин 
тутиши, таом солишда албатта ошхона анжомларини ишлатиши керак. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish