54
Соғлом овқатланиш ҳақидаги замонавий тасаввурлар
Ё. Муйдинова биология кафедраси ўкитувчиси
ФДУ
Аннотация
Питание это сложный процесс, в котором принимаемая в организм пища
расщепляется, рассасываеся и израсходуется на развитие клеток и тканей, а так же
восполняется потерянная энергия.
Аннотация
Овқатланиш - бу, озуқаларнинг организмга тушиши, хазм бўлиши, сўрилиши ва
ўзлаштирилиши билан кечадиган тўқима ва хужайраларнинг таркиб топишида зарур
бўлган, организмда сарфланган энергияни қопловчи ва унинг функциясини бошқарувчи
мураккаб жараёндир.
Annotation
Nutrition is a complex process in which the taken into the body is split, absorbed and uses
up for the development of cells and tissues, well as replenishes the lost energy.
Овқатланиш ҳаёт учун кураш шаклларидан бири
сифатида жамики жонзоднинг
олдида турган асосий масала хисобланади. Овқатланиш- бу, озуқаларнинг организмга
тушиши, хазм бўлиши, сўрилиши ва ўзлаштирилиши билан кечадиган тўқима ва
хужайраларнинг таркиб топишида зарур бўлган, организмда сарфланган энергияни
қопловчи ва унинг функциясини бошқарувчи мураккаб жараёндир.
Тўғри ва тартибли овқатланиш юрак қон томир касалликлари, буйрак, ошқозон -
ичак
хасталиклари, қандли диабет, баъзи хавфли ўсмалар ва қатор турли касалликларнинг
ривожланиш хавфини камайтириши исботланган. Соғлом овқатланиш ҳақидаги замонавий
тасаввур учта асосий ёндашувга асосланади: баланслашган, адекват ва оптимал
овқатланиш. Баланслашган овқатланиш истеъмол қилинган ва
сарфланган энергия
ўртасидаги баланс билан ифодаланади, бир кунлик ўртача овқат билан истеъмол қилинган
энергиянинг асосий қисми кун давомида сарфланиши лозим. Баланслашган овқатланишда
шахснинг ёши, жинси, касб фаолияти турмуш тарзи ва унга тегишли омилларни инобатга
олиш жуда муҳим ҳисобланади. Адекват овқатланиш кўп жиҳатдан индивидуал
хусусиятга боғлиқ бўлиб, одамни у ёки бу озиқ овқат махсулотларига муносабати билан
боғлиқ бўлади. Озуқа махсулотларнинг турли туманлиги сабабли организм уларни турлича
қабул қилади, шунинг учун соғлиқ учун фойдали, яхши хазм бўладиган, умумий аҳволни
яхшилаб кайфиятни кўтарадиган овқат одам учун адекват ҳисобланади.
Оптимал овқатланиш тушунчаси озиқ овқат маҳсулотларини турли туман бўлиши
билан характерланади. Бунда озиқ овқатлар таркибида турли туман ҳаёт фаолияти учун
керакли бўлган озиқ моддаларнинг мавжудлиги организм учун жуда фойдали ҳисобланади.
Фақат овқатланишда меёр қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз
эканлигини билишимиз зарур.
Ҳаракат омиллари – Ибтидоий одамнинг овқат топиши ва қорин тўйғизиш зарурати
уни ҳаракат қилишга, узоқ югуришга, дарахтларга чиқиб, тоғларга тирмашишга, сув кечиб,
қирлардан ошишига, ҳайвонлар билан олишишига мажбур қилган. Кейинчалик унинг бу
ҳаракати меҳнат билан алмашган. Худди ана шу турмуш машаққати
унинг баданидаги
модда алмашиниш жараёнини тартибга келтирган, ички аъзолар фаолиятини яхшилаган,
ҳужайраларни ва охир оқибатда бутун вужудини модда алмашиниш натижасида ҳосил
бўлган оралиқ махсулотлардан тозалашга, бўғимлар ҳаракатчанлигини
таъминлашга,
чидамлилик деган ниҳоятда муҳим бир таянч тизимни вужудга келишига ҳизмат қилган.
Демак, ҳар бир шахс доим ҳаракатда ва жимоний машқларни кўпроқ бажариб юриши унинг
соғлигига ижобий таъсир этганлигини гувоҳи бўлади.
55
Биоритмик омиллар - Инсоннинг эвалюцион ривожланиш жараёнидаги унинг
баданини такомиллашувига, ҳаётийлигини таъминлашга олиб келган яна бир, балки асосий
омил бу табиатдаги даврийлик, ботартиблик қонунияти. Кеча ва кундуз,
йил фаслларининг
деярли бир вақтда такрорланиб туриши, кун, ҳафта, ой, йил давомида биологик фаоллик ва
сусайишларнинг даврий ўзгаришлари, коинотдаги планеталар жойлашуви ва айланиши,
қуёшнинг ерга нисбатан ўзгариши, магнит майдони ва шу кабилар ердаги жамики жонзот,
жумладан одам танасида ҳам маълум қонуниятларни шакллантирган. Масалан, киши
баданидаги ҳаётий жараёнлар-ҳаракатчанлик, ички аъзолар, айниқса асаб тизимининг
фаоллиги кундуз кунлари юқори бўлиб, тунда асосан сусайган бўлади.
Бундай
ўзгаришларни нафақат ички аъзолар, балки хужайралар фаолиятида, улардаги модда
алмашиниш жараёнида ҳам кузатиш мумкин.
Шунингдек, баданимиздаги фаоллик ва
сустликнинг ўзгаришлари ҳафта, йил давомида ҳам содир бўлади ва бу ҳодиса биоритмик
ходиса деб юритилади. Шунинг учун биз турмуш тарзимизни ҳаётдаги ташвишларга қараб
эмас, балки баданимиздаги биоритмик қонуниятларга қараб тўғрилашимиз, кундалик
турмуш тарзимизни шунга мос равишда ташкил қилишимиз керак. Фақатгина шундай
ташкил қилинган турмушгина соғлиққа, узоқ умр кўришга ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: