53
Ёшлар орасида валеологик тарбиянинг аҳамияти
Ё. Муйдинова
биология кафедраси ўкитувчиси, ФДУ
Аннотация
Подросток занятый виртуальными играми на телефоне или компьютере отделяется
от сверстников и становится человека ненавистным. Самое плохое у него ухудшается
зрение.
Аннотация
Доим телефон ё компьютердаги ўйинлар билан банд ўсмир тенгдошларига
қўшилмайдиган, одамови бўлиб колади. Энг ёмони, унинг кўриш қобилятининг пасайиши
кузатилади.
Annotation
A teenager engaged in virtual games on a mobile phone or a computer is separated from peers
and becomes a man hated. The worse thing is that his ayesight gets worse.
Аждодларимиз маънавиятни инсон хаётини асосий мазмуни деб билган. Фарзанд
тарбияси качондан бошланади? деб савол беришганида машҳур олимлардан бири « Киз
танлашдан» дея жавоб қилган экан. Олим фарзанд тарбиясини, унинг онасини танлашдан
бошланишига ишора этаяпти. Отанинг фарзанд тарбиясидаги
хизмати энг олдин унга
солиха она танлаш, кейин халол луқма едириш, чиройли одоб ўргатиш билан тўкис бўлади.
Ота- онанинг вазифаси боласини соғлом вояга етказиш билан чекланмай, балки умр
давомида унинг ишлари ва ҳаракатларидан ҳабар олиб туриш керак.
Таълим муассасалари талабалари ахборот –
ресурс марказларида илмий, бадиий,
маънавий, маърифий китоблар, дарслик ва қўлланмалардан тўла фойдаланишмокда.
Замонамиздаги компьютер,
интернет, телефон ва телевизорлар воситасида ихчамлик,
тезкорлик каби имкониятлар шаклланди. Бугун кул телефон кулайликларини хеч ким инкор
этмайди. У узоқни якин қилиши яхши албатта, аммо улардан фойдаланишда меъёрларнинг
бузилиши купчиликни ташвишга соляпти. Кул телефонидан чикаётган
электромагнит
тўлқинлари фарзандларимиз саломатлигига кўпрок хавф солади, чунки болаларнинг бош
суяклари катталарникидан юпқарок бўлади. Тўлқин таъсири бола миясига чуқурроқ кириб
боради ва эшитиш аъзоларига зарар етказади. Қўл телефонининг бола руҳиятига ҳам салбий
таъсири катта.
Доим телефон ё компьютердаги ўйинлар билан банд ўсмир тенгдошларига
қўшилмайдиган, одамови бўлиб колади. Энг ёмони, унинг кўриш қобилятининг пасайиши
кузатилади. Телефонда кўп гаплашиш бола танасининг заифлашувига, мияда қон айланиш
маромининг бузилишига олиб келади. Нафакат болалар, балки қўл телефонидан
фойдаланиш қоидаларига риоя этмаган катталар ҳам кейинчалик асаб, қулок, бепуштлик,
ҳафақон хатто саратон касалликларига чалинишлари
мумкинлигини мутахассислар
исботлашган. Ҳар қандай илғор технологиядан фойдаланишда унинг ижобий ва салбий
томонларини ёдда тутишимиз, саломатлигимизга ва келажак авлодлар камолотига салбий
таъсир этишига асло йўл қўймаслигимиз керак. Бугун замон эркин, ҳар
ким билганини
қилади, қабилида эътирозлар ҳам бўлиши мумкин. Аммо бу эркинликлар ёшларимизнинг
қалби касалланишига, меҳрсиз бўлиб улғайишларига ҳизмат қилмасин.
Do'stlaringiz bilan baham: