1.3.2. Ксантин ҳосилалари гуруҳига кирган дори моддаларнинг миқдорини
аниқлаш усуллари.
Миқдорини аниқлаш.
Кофеин – сувсиз шароитда кислотали–асосли титрлаш усули ёки полийодид ҳосил
қилишига кўра аниқланади.
Теофиллин ва теоброминнинг миқдори бевосита алкалиметрик усул билан аниқланади
(фенол-қизил индикатори иштирокида қизил – бинафша ранггача).
Эуфиллин таркибидаги теофиллин билвосита алкалиметрик усул, этилендиамин эса
ацидиметрик усул билан аниқланади.
Эуфиллин таркибида теофиллин 80-85 %, 14-18% этиледиамин бўлиши керак.
Дипрофиллиннинг миқдори Къельдаль усули билан аниқланади.
Ксантинол никотинатнинг миқдори сувсиз шароитда кислотали асосли титрлаш усули
билан аниқланади.
3
.
.о
М
Э
;
Do'stlaringiz bilan baham: |