Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Молиявий ва бошқарув таҳлили фанининг предмети



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

1.4. Молиявий ва бошқарув таҳлили фанининг предмети 
Бозор муносабатлари соҳасида ҳар қандай хўжалик юритувчи субьйектнинг ўз тасарруфидаги барча 
ресурслар — молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини 
тўғри бошқаришни таьминлаши зарур бўлади. Аммо, кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий 
мустақиллик ҳамда ички ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қўлга киритганларидан сўнг, хўжалик 
юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди. 
Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субьйектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг ўзи кифоя 
қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини 
ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бўлади. Самарали бошқаришда энг муҳими ахборот ва ундан 
фойдалана билишдир. 
Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, уни таҳлил қилишдир. Таҳлил 
давомида хўжалик фаолиятини ўрганишда ҳамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор 
кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг икки хил ёьналишини кўрсатиш мумкин: 
1. Саноат корхоналарининг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш. 
2. Халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини таҳлил қилиш. 
Бунда иқтисодий районлар, ҳудудлар ва бутун халқ хўжалигини таҳлил қилиш 
тушунилади.
Еркин иқтисодий муносабатлар шароитида молиявий ва бошқарув таҳлили жараёнида 
ўрганилаётган ҳодиса ёки жараён майдадан-йирикка, оддийдан мураккабга ёки аксинча, 
умумийликдан энг кичик омилга қадар ўрганилади ҳамда умумий бирлиги ва бир-бири билан 
узвий боғланиши эьтиборга олинади. Демак, молиявий ва бошқарув таҳлили фани фирма ва 
корхоналарнинг иқтисодий — ижтимоий фаолиятини обьйектив ва субьйектив омилларни 
эьтиборга олган ҳолда ўрганади. 
Фаннинг предмети дейилганда, шу фан нимани ўргатади деган саволга жавоб бериш 
лозим бўлади. Ҳар қандай мустақил фан ўзининг предметига эга. «Молиявий ва бошқарув 


таҳлили» фанининг предметига кенг маьнода қарайдиган бўлсак, у иқтисодий фан сифатида 
таҳлил қилинаётган обьйект хўжалик фаолиятининг барча соҳаларини ўз ичига олади. Лекин 
ҳар бир иқтисодий фан ўзига хос хусусиятга, ўзи ўрганадиган предметига эга. Бу фақат шу 
фанга хос бўлиб, имкони борича бошқа фанларда такрорланмаслиги лозим. Бу талаб шу 
фаннинг мустақил фан сифатида фаолият кўрсатиши учун асосий шартлардан бири 
ҳисобланади. 
«Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанининг предмети том маьнода таҳлил қилинаётган 
обьйектнинг хўжалик фаолиятидир. Аммо, «Бошқарув ҳисоби», «Молиявий ҳисоб», 
«Статистика», «Молия», «Аудит», «Маркетинг», «Менежмент» каби фанларнинг ҳам 
предмети кенг маьнода хўжалик фаолиятидир. Бу фанлар ҳам хўжалик фаолиятида содир 
бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг у ёки бу жиҳатини ўргатади. Демак, ҳар бир 
фаннинг, шу жумладан, «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанининг ўзига хос ва мос 
жиҳатини, унга тегишли предметини аниқлаб олиш лозим. 
Таҳлил фани хўжалик фаолиятида содир бўлаётган барча ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларни ўз ичига олади. Аммо, бу жараёнларнинг содир бўлиш пайтини эмас, балки 
унинг натижасини ўрганади, обьйектда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар унинг бизнес 
режасида кўзда тутилган маьлумотга асосланса, жараённинг содир бўлишини қонуний 
жиҳатдан ҳужжатлаштириш билан бошқарувни юритувчи субьйектлар фаолиятини жуда
кўп мутахассислар, мулкдорлар, давлат идоралари ходимлари таҳлил қиладилар. 
Таҳлил ишларини амалга оширувчи таҳлил субьйектлари таркибига корхона (фирма), 
ташкилот ва уюшмаларнинг барча бухгалтерлари, иқтисодчилари, менежерлари, бошқарув 
идораси, статистика идоралари, аудиторлар, молия ташкилотлари, техник хизмати, меҳнат 
биржаси, атрофни муҳофаза қилиш ташкилоти, маркетинг хизмати, банк ва биржалар 
ходимлари кабилар киради. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish