11-мавзу. ЎЗбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўЗ-Ўзини бошқариш( 4-соат)


Ўзбекистон Халқ демократик партиясидир



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#184250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
11-мавзу

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидир. Партияга 1991 йилнинг 1 ноябрида бўлиб 
ўтган таъсис қурултойида асос солинди. Ўзбекистон ХДП ўзини асосан ижтимоий адолат 
ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиши, мамлакат сиёсий 
кучларининг сўл қаноти сифатида фаолият юритишини эълон қилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: 
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга эҳтиёжманд 
фуқаролари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Булар – иқтисодиётда банд 
бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган ва 
ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган одамлар; доимий иш жойи ва муқим 
маошга эга бўлмаган аҳоли қатлами, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва 
мутахассислари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионерлар ҳамда 
имкониятлари чекланган кишилар. Ўзбекистон ХДП давлат томонидан ушбу тоифа 
кишиларининг манфаатларини кўзлаб изчил сиёсат олиб борилишига ҳаракат қилади, 
уларни ўзининг электорати деб ҳисоблайди ва сайлов кампанияларида уларнинг қўллаб-
қувватлашига умид боғлайди; 
–катта ҳаётга кириб келаётган ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, таълим олиши ва 
ўқишни битирганидан кейин иш ўрнига эга бўлиши учун адолатли, барча учун тенг ҳамда 
ижтимоий очиқ шарт-шароитлар яратиш; пенсионерлар, меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, 
ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга 
кафолат берадиган пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар тизимини шакллантириш; 
-халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳудудий иш 
ўринлари яратиш ҳамда ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш 
дастурларига мослаштирилган хизмат ва товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
доир ўрта муддатли инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш борасидаги 
ташаббусларини янада ривожлантириш; шу ўринда маҳаллий хом ашёдан рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд ресурс ҳамда талаб асосида хизматлар кўрсатишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда
11

Шунингдек, партия бутун жаҳон демократик ҳаракати сўл қанотида қабул қилинган 
ТЕНГЛИК, ОЗОДЛИК, АДОЛАТ, БИРДАМЛИК, ДЕМОКРАТИЯ ВА ИНСОН 
10
Ш.Мирзиёев. Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши керак
11
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида//http://www.elections.uz/uzb/events/political_parties /1548/.


ҲУҚУҚЛАРИ, ТИНЧЛИК принциплари ҳамда халқимизга хос бўлган миллий ва 
умуминсоний гуманистик ҳамда демократик қадриятларга амал қилишини асосий 
мақсадлардан бири сифатида қабул қилган. Партиянинг ижтимоий идеали – Ўзбекистонда 
ижтимоий демократик давлатни бунёд этишдир. “XXI асрда кучли Ўзбекистон!” ғояси 
партиянинг бу мақсадга эришишдаги асосий ғояси ҳисобланади
12

Ҳозирги даврда Ўзбекистон ХДП охирги сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд 
аъзолари билан қантнашди. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 9955 та 
бошланғич ташкилот фаолият кўрсатади. Партиянинг Қонунчилик палатасида 21 та 
депутатдан иборат фракцияси фаолият олиб боради. ЎзХДП марказий кенгаши раиси – 
Хотамжон Кетмонов. Партия уставида унинг асосий мақсади – давлат ҳокимиятининг 
вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва 
ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя 
қилишдан иборат эканлиги белгилаб қўйилган. 
Партия ўзининг оммавий ахборот воситаларига эга. Унинг марказий нашрлари: ўзбек 
тилида чоп этиладиган “Ўзбекистон овози” газетаси; рус тилида чоп этиладиган “Голос 
Узбекистана” ҳафталиги.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish