Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жабрланувчиларни ва моддий жавобгар шахсларни сўроқ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Жабрланувчиларни ва моддий жавобгар шахсларни сўроқ 
қилиш. Жабрланувчилар ва моддий жавобгар шахсларни сўроқ қилиш 
ўғирлик жиноятларини тергашда ўтказиладиган дастлабки тергов ҳаракат-
ларидан ҳисобланиб, у орқали нафақат жиноятчини аниқлаш, ҳатто ушбу 
ишлар бўйича муҳим бўлган дастлабки маълумотларни ҳам олиш мумкин. 
Кўрсатилган шахсларни сўроқ қилиш ўғирлик жинояти қандай ҳо-
латларда содир этилганлигини аниқлашдан бошланади. Сўроқ қилинувчи-
дан ўғирланган мулкни ёки моддий қийматликларни қачон кўрганлиги ва 
қачон йўқолганлигини аниқлаб олиш зарур бўлади. Жабрланувчини сўроқ 
қилишда ўғирлик қачон ва қаердан содир этилганлигини, нима ўғирланга-
нлигини, уларнинг номи, қиймати аниқланиши лозим. Ўғирланган мул-
книнг баҳосини (суммасини) баъзи вақтларда жабрланувчи ёки моддий 
жавобгар шахслар ўз нархидан ошириб айтишлари ҳам мумкин, ҳатто 
ўғирланган мулкнинг ўзига хос белгиларини айтолмаслиги ҳам мумкин. 
Бундай ҳолларда бошқа оила аъзоларини ҳам сўроқ қилишга тўғри келади. 
Агар хонадондан соат, радиоприёмник, магнитафон, фотоаппарат каби 
буюмлар ўғирланган бўлса, уйда уларнинг техникпаспортлари бор ёки 
йўқлиги ҳам аниқланиши лозим. 
Сўроқ вақтида жабрланувчидан ўғирликда кимни гумон қилишлиги-
ни сўраб билиш керак. Турар-жойлардан ўғирлик содир этилганда жабр-


ланувчидан у билан қўшни бўлиб шубҳали шахслар яшаш ёки яшамасли-
ги, уйида қимматбаҳо буюм ёки предметларнинг борлигини кимлар би-
лиши мумкинлигини, уйида охирги марта ким бўлганлиги, уйдаги қийма-
тликлар билан кимлар қизиққанлиги каби масалаларни аниқланиши ло-
зим. Агар жабрланувчи ўғирликни кимлар содир этиши мумкинлиги, ҳат-
то аниқ шахснинг исми шарифини айтса, унда гумон қилиш асослари 
аниқланиши лозим. 
Моддий жавобгар шахсни сўроқ қилишда қуйидаги ҳолатлар 
аниқланиши лозим: ўғирлик содир этилганлик вақти ва ким хабар берган-
лиги; ташкилотнинг иш тартиби қандайлиги; мулк сақланадиган жойга 
кимлар кириш ҳуқуқига эга эканлиги; объектнинг қўриқланиш тартиби; 
ушбу ташкилотда шубҳали шахслардан ишлаши ёки яқинда кимлар ишдан 
бўшатилганлиги; терговчи келгунча умумий ҳолат ўзгармаганлиги; нима 
ўғирланганлиги ва қаерда турганлиги; агар пул ўғирланган бўлса, улар 
қанча эканлиги ва қаерда сақланганлиги. 
Гумон қилинувчини сўроқ қилиш ўғирлик жинояти содир этилган 
пайтда унинг қаерда эканлигини аниқлашдан бошланади. Жиноятни со-
дир этиш вақтида ушланган жиноятчилар асосан тўғри кўрсатув бериша-
ди. Гумон қилинувчи сифатида ушланган шахслар эса жиноят содир 
этилган вақтда бошқа ерда эканлигини айтиб жиноятга ҳеч қандай алоқаси 
йўқлиги тўғрисида кўрсатув беришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда 
унинг берган кўрсатувлари деталлаштирилиб, текширилиб кўрилади. Бу-
нинг учун воқеа жойидан топилган излар, тинтув вақтида олинган ашёвий 
далиллар, ўғирлик жинояти содир этилаётганини ўз кўзи билан кўрган гу-
воҳлар кўрсатувлари жиноятчиларнинг ёлғон кўрсатувларини фош этиш 
мақсадида фойдаланилади. Агар гумон қилинувчи ўз айбига иқрор бўлиб, 
жиноят содир этилганини тан олса, жиноятни содир этиш билан боғлиқ 
бўлган барча ҳолатлар, унга тайёргарлик кўриш, қандай қуроллардан фой-


даланганлиги, иштирокчилар аниқланади. 
Гумон қилинувчи (айбланувчи) ларни сўроқ қилишда қатор масала-
лар ҳал этилиши лозим. Уларга қуйидагилар киради: гумон қилинувчи 
(айбланувчи) нинг шахси тўғрисидаги маълумотлар, ўғирликнинг қаердан 
содир этилганлиги, уни содир этиш вақти ва усули, ўғирланган буюмлар 
ва уларнинг ўғирлангандан кейин қаерда сақланаётганлиги каби масала-
лар аниқланиши лозим. 
Агар иш бўйича бир неча гумон қилинувчи иштирок этаётган бўлса, 
унда терговчи қайси бирини биринчи тергов қилиши масаласини аниқла-
ши керак. Бунинг учун ушланган шахснинг шахсий хусусиятлари ўргани-
лиши лозим. 
Айбини тан олган жиноятчиларни сўроқ қилишдаги асосий шарт-
шароитлардан бири уларнинг берган кўрсатувларини деталлаштириш ҳи-
собланади. Ўғирлик содир этилган жой аниқлангандан кейин сўроқ қили-
наётган шахсдан ўғирлик содир этилган объект қаерда жойлашганлиги, 
унинг ташқи кўриниши, унга бориш йўллари ва ўғирлик содир этилган 
хона, дўкон, омбор ва бошқаларнинг ички ҳолати қандайлиги ҳам аниқла-
ниши лозим. Ўғирлик жиноятини содир этиш усулини аниқлаш пайтида 
терговчи нима учун айнан ушбу усул танланганлиги, тўсиқдан қандай 
ўтганлиги, тўсиқдан ўтишда, уни бузишда қандай қурол ва предметлардан 
фойдаланганлиги, уларни қаердан олганлиги ва ўғирлик содир этилгандан 
кейин буюмларни қаерга қўйганлиги аниқланиши лозим. Сўроқ жараёни-
да қандай буюм ва моддий қийматлар ўғирланганлиги, улар хонанинг, 
дўконнинг қаерида турганлиги, ўғирланган буюмнинг ўзига хос хусусият-
лари аниқланиши лозим. Кўрсатувнинг бундай деталлаштирилиши, уни 
тергов ва тезкор қидирув ҳаракатларини амалга ошириш даврида тўплан-
ган маълумотлар билан солиштириб кўриш назарда тутилади. 
Тинтув ўтказиш гумон қилинувчи ушлангандан кейин дарҳол шах-


сий тинтув қилинади ва унинг турар жойида тинтув ўтказилади. Агар гу-
мон қилинувчи сифатида бир неча шахс ушланган бўлса уларнинг турар 
жойларида бир вақтнинг ўзида тинтув ўтказилади. Шахсий тинтувни 
ўтказишда асосий эътибор ўғирлик содир этилишида фойдаланилган 
қуроллар ёки мосламаларни, турли ҳужжатларни, ўғирланган буюмлар, 
предметларни қидириб топишга қаратилмоғи лозим. Тинтув ўтказилаётган 
шахсларнинг чўнтагидан унинг шахсини билдирувчи ҳужжатлар, тўсиқни 
бузишда (эшик, ром, девор ва ҳ.к.) кийимларида, баданида турли чанг, ме-
талл қириндилари қолиши мумкин. Бу масалаларга асосий эътиборни
қаратмоқ лозим бўлади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish