Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Криминалистик экспертиза. Жабрланувчи ва гумон қилинувчи-
нинг кийимларидан йиртилган парчаларни, пойабзалда ёки кийимларда 
ҳодиса жойидан олиб кетилган моддаларни ва бошқа изларни аниқлаш 
мақсадида криминалистик экспертизаси тайинланади. Бу экспертиза ёр-
дамида жабрланувчи ва гумон қилинувчининг ҳодиса жойида бўлганлиги-
ни, қолдирилган микроизларни аниқлаш мумкин. 
Тинтув. Гумон қилинувчидан нарсаларни олиш ва текшириш зару-


рияти тинтув ўтказишни тақозо этади. Тинтувда ҳодиса жойидан олиб ке-
тилган жабрланувчига ёки яқин қариндошларга тегишли нарсалар, 
шунингдек жабрланувчига таҳдид солинган вақтида гумон қилинувчининг 
устида бўлган кийимлар изланиши мумкин. Ушбу нарсаларни излашда 
уйнинг омборхоналарида мавжуд ҳар бир нарса синчковлик билан текши-
рилиши лозим.
Топилган ва олинган нарсалар ўша жойда баённомада қайд этилади 
(қаердан, қай ҳолатда олинганлиги) ва далилий ашё сифатида махсус 
идишларга солиниб муҳрлаб қўйилади. 
Номаълум жиноятчини топиш. Номаълум жиноятчини аниқлашда 
жабрланувчининг кўрсатмаларидан ташқари терговчи аниқ мослама асо-
сида жиноятчини топишни режалаштиради. Гумон қилинувчининг шах-
сини аниқлашда унинг ташқи кўриниши, белгилари асосида версия тузи-
лади. Жиноятчини ташқи кўриниш белгилари ўзига хос анатомик ва фун-
кционал белгилари, алоҳида белгилари, жиноят содир этилиш жараёнида 
шикастланганлиги, кийими, папкаси ва жиноятчи фойдаланган бошқа 
нарсалар ҳам аниқланади. Юқорида санаб ўтилган маълумотларни жабр-
ланувчи-гувоҳдан, шунингдек ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечи-
риш натижасида ҳамда тезкор- қидирув ҳаракатлари орқали олиши мум-
кин. 
Номусга тегиш жинояти бўйича жиноятчининг субъектив хусусият-
лари ўзига хос аҳамиятга эгадир. Масалан, жабрланувчи билан дастлабки 
танишишдаги одати қандай бўлганлиги, унинг машғулоти тўғрисидаги 
маълумотлар жиноятчини аниқлашга ёрдам беради. Субъектив хусусият-
лар шахслар билан муносабатда намоён бўлади. Буларга жабрланувчини 
танлаш (бу ерда ёши, руҳий ҳолати, таниш ёки нотаниш шахслиги) назар-
да тутилади. Тажовуз қилиш вақтини ва жойини танлаши (яшаш жойидан 
узоқ ва яқин жойда), жиноятни содир этиш усули (шафқатсизларча, 


маълум воситаларни қўллаб). Жабрланувчи билан бўлган жойда қолган 
излардан фақат жиноятчининг бўйи, вазни эмас, балки ўзига хос ҳаракат-
ланиши, одати, индивидуал белгилари ҳам аниқланиши мумкин. Ўғирлаб 
олиб кетилган (олиб кетилган) предметлар унинг эҳтиёжи, қизиқиши 
ҳақида гувоҳлик бериши мумкин. 
Шубҳаланган шахсни номусга тегиш жиноятини содир этгандан 
кейинги ҳулқи (яқин кишиларига бу ҳақида баён қилиши ёки сукут 
сақлаши) ҳам жиноятчи шахси тўғрисида версия юритишга асос бўлади. 
Жиноятчи шахси тўғрисида тўла маълумот олиш манбаи - гувоҳнинг 
кўрсатувидир. Шунинг учун терговчи терговни боришини режалаштириш 
жараёнида гувоҳларни топиш масаласига эътибор бериши лозим. Бу маса-
лани ҳал қилиш учун жиноятчи жиноят содир этгунга қадар ва ундан 
кейин қаерларда бўлганлигини аниқлашдан бошланади. Қайси ҳудуддан 
излаш кераклиги жабрланувчининг кўрсатмалари орқали билиш мумкин.
Терговчи бундай ҳудудни аниқлаб, қайси гуруҳдаги шахслар ичидан 
гувоҳлар бўлиши мумкинлиги юзасидан иш олиб боради. Бу мақсадда 
терговчи ички ишлар ходимларига ҳодиса содир бўлган жойда ҳодисани 
кўрган шахсларни сўроқ қилиш вазифасини топширади. Ундан ташқари, 
тергов органи иш юзасидан қидирув ҳаракатлари бўйича радио, телевиде-
ниеда, газета журналларда ҳалққа мурожаат қилади. Гувоҳ сифатида сўроқ 
қилинаётган шахсдан терговчи жиноятчининг анатомик ва функционал 
белгилари, унинг ва жабрланувчини ҳулқи тўғрисида, жиноятни тав-
сифловчи бошқа ҳолатлар тўғрисида маълумот олинади. Терговчи гумон 
қилинувчининг жиноят содир этган жойда бўлганлигини, жабрланувчи-
нинг қаршилигига қарамай зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилганлигини 
аниқлайди. Гумон қилинувчини ҳодиса содир бўлган жойда бўлганлигини 
гувоҳнинг кўрсатмаларидан, (кўрган ва таниган), ҳодиса содир бўлган 
жойда қолган излардан: қўл, оёқ ва пойабзал, тиш, қон, сперма, сўлак, 


кийим парчалари ва бошқа (майда зарралар, парчалар) предметлар 
аниқланади. Қолдирилган нарсалар айнан гумон қилинаётган шахсга те-
гишли эканлигини у билан бирга ишловчи ходимларга, қўшниларга кўрса-
тиб аниқлаш мумкин. Бундай предметларга футляр, кийим, пойабзал, 
тақинчоқ ва бошқалар киради. Ҳодиса жойидан топилган нарсалардан, 
қолган излардан экспертиза ёрдамида гумон қилинувчига ёки бошқа шах-
сга тегишли эканлиги аниқланади. Агарда жабрланувчи тажовуз қилган 
шахсни тавсифини сўзлай туриб, қандай предметлардан фойдаланганини 
аниқ айтиб берса, терговчи гумон қилинувчидан ушбу предметларни то-
пишга ҳаракат қилмоғи лозим. Гумон қилинувчини ёнидан ёки уйидан 
ушбу предметлар топилмаса қидирувни тўхтатмасдан бошқа жойлардан, 
яъни гумон қилинувчининг сақлаш камерасига қўйганлигини ёки сотиб 
юборганлигини аниқлаш керак. Бундан ташқари, гумон қилинувчи бу нар-
саларни ўртоғидан вақтинчага олган бўлиши мумкин. Буни ҳам назардан 
четда қолдирмаслик керак. Синчковлик ва махсус сўроқ қилиш бундай 
ҳолатларда ижобий натижалар беради. 
Гумон қилинувчи жабрланувчининг номусига текканлигини 
аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси (гумон қилинувчи ва унинг 
кийимлари) ўтказилади ҳамда гувоҳлар сўроқ қилинади. Гумон қилинувчи 
ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар хил версияларни келтириши табиий 
ҳол, албатта. Яъни танасида топилган тирналган жойлар бошқа аёл билан 
бўлган жинсий алоқа натижасида пайдо бўлган деб важлар келтириши 
мумкин. Бу версияни аниқлаш учун гумон қилинувчи сўроқ қилиниб, 
унинг олдига қуйидаги саволлар қўйилади: бошқа аёл билан жинсий 
алоқада бўлганми, бўлган бўлса охирги пайтда қачон, бундай ҳолатларда 
суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, гумон қилинувчи таърифлаган аёл 
ҳамда жабрланувчи аёлнинг жинсий аъзолари текширилади. Бу ҳолат со-
чларга ва топилган кийим парчаларига ҳам тааллуқлидир.


Жинсий алоқани аёлнинг эркига қарши амалга оширилганлигини ис-
ботлаш мақсадида терговчи суд-тиббиёт ходими иштирокида олишув из-
ларини, тирналган, гумон қилинувчи танасидаги тишланган жойларни, 
кийимлардаги шикастланган қисмини аниқлайди. Икки томон ҳам сўроқ 
қилинади жиноятчи мен фақат унинг табиий уялишини енгиб ҳаракат 
қилдим, аёл бунга қаршилик кўрсатмади ва менинг томонимдан тажовуз 
бўлгани йўқ, деган фикрни билдириши мумкин. Бу ҳолатни аниқлаш 
мақсадида гумон қилинувчига қуйидаги саволлар берилиши мумкин: ай-
нан аёл томонидан жинсий алоқа қилиш хоҳиши борлиги маълумотларини 
тасдиқловчи қандай асос бор, у танасидаги тирналган, тишланган ҳолатни 
жабрланувчига етказилган тан жароҳатларни қандай изоҳлайди. Юқори-
даги ҳолатларни аниқлашда нафақат ҳодиса содир бўлган жойдан изларни 
анализ қилиш орқали, балки қаршилик кўрсатишнинг давомийлиги, 
чақириқ, ёрдамга чорлаш каби ҳолатлар ҳам эътиборга олинади. Агар 
қаршилик аҳамиятсиз ёки умуман бўлмаган бўлса, бу гумон қилинувчи-
нинг жисмоний устунлиги билан боғлиқ эмасми (ҳодиса содир бўлган жой 
шароити қаршилик кўрсатиш бефойдалигидан далолат бермаганмикин). 
Бундан ташқари, жабрланувчи қўрқиш ёки жисмоний, руҳий ҳолати, ка-
саллиги туфайли қаршилик кўрсата олмаганлиги ҳам текширилиб кўрила-
ди. Суд психиологик ва суд-психиатрия экспертизалари терговчига 
бундай масалани ҳал қилишда ёрдам беради. 
Терговчи тажовуз жараёнида жабрланувчи ночор аҳволда бўлганли-
гини аниқласа, бу ҳолатга гумон қилинувчи олиб келдими ёки у бундан 
фойдаланганлик факти (гумон қилинувчи бу ҳолатни билган ёки ақли ет-
маган) аниқланади. Жабрланувчи руҳий касалликка чалинган ёки руҳий 
ҳолатига таъсир қилувчи бошқа воситалар (спиртли ичимлик, руҳиятга 
таъсир қилувчи моддалар)дан истеъмол қилган бўлса, тажовузчининг 
ҳаракатларини англай олмайди ва қаршилик кўрсатишга ожизлик қилади. 


Юқоридаги ҳолатлар бўйича жабрланувчидан гумон қилинувчи ва кўрган 
(бевосита ва билвосита) гувоҳлардан сўроқ орқали аниқлаштирилади.
Гувоҳлар сўроқ қилинганда жабрланувчининг ҳолатини таърифлов-
чи саволлар: юриши, гапириши сабабсиз бақириши, кулиши ёки йиғлаши 
каби далиллар аниқланади. Терговни объектив олиб бориш мақсадида 
қуйидаги ҳолат аниқланади: айбланувчининг ҳаракатини жабрланувчи 
иғво йўли билан тажовуз деб кўрсатмоқчи эмасми, у билан бирга спиртли 
ичимлик истеъмол қилмаганми. 
Шахсга туҳмат қилаётган бўлиши мумкин, деган версияни алоҳида 
текшириб кўриш лозим. Бундай версия юритишга асос қилиб аризани ке-
чиктириб берилиши, бундай қилишга яқин қариндошларининг таъсири 
бўлганлиги, тажовуз вақтини ва жойини тахминий тасвирлаши, жабрла-
нувчининг кўрсатмаси ва иш юзасидан йиғилган маълумотлар ўртаси, 
жиддий зиддиятлар мавжудлиги, айрим кўрсатмаларнинг нотўғри эканли-
ги, бўлиб ўтган воқеа тўғрисида эркин, бепарволик билан сўзлаш ҳолатла-
ри олинади. Бундан ташқари ушбу версияни текшириб кўриш учун 
қуйидаги масалалар: жабрланувчининг номусига тегилганлиги унинг яқин 
қариндошларга қандай маълум бўлди, аризани ўзининг хоҳиши билан ёки 
бошқа шахслар таъсирида берганлиги, тажовуз излари мавжудми, унинг 
кўрсатмалари ўртасида қарама-қаршилик мавжудми, жабрланувчи ва гу-
мон қилинувчилар ҳодисага қадар ўзаро муносабати, улар қандай тани-
шишган, туҳмат (иғво) мотиви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқла-
нади. Бу саволларга жавоб топиш учун нафақат гумон қилинувчи ва жабр-
ланувчи сўроқ қилинади, балки гумон қилинувчи ва жабрланувчини та-
нувчи гувоҳлар, улар аҳволидан хабардор (ҳодисага қадар ёки ҳодисадан 
сўнг ўз кечирмалари билан ҳам суҳбат бўлган) шахсларни топиб сўроқ 
қилиш лозим.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish