See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   195
Туристик кластер субъектлари уюшмасининг вазифалари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади:

кластерни ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар 
режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

кластер ривожлантириш стратегиясига мувофиқ қисман бюджет маблағлари орқали 
молиялаштириладиган кластер лойиҳалар учун бизнес-режаларни танлаш ва экспертизадан 
ўтказиш; 

кластернинг потенциал стратегик имкониятларини аниқлаш ва улардан юқори унум 
билан қандай фойдаланиш мумкинлигини таҳлил қилишда корхоналарга ёрдам бериш; 

кластернинг асосий иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни ўрнатишнинг институционал 
ёки тармоқ механизмларини ишлаб чиқиш; 


283 

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари ўртасида ахборот алмашиш сифатини 
яхшилаш, шунингдек, ишланмаларни тижоратлаштиришни рағбатлантириш; 

кластердаги ички камчиликларни тўлдириш учун инвестицияларни жалб қилиш; 

қўшма лойиҳалар орқали инфратузилма сифатини яхшилаш; 

кластер иштирокчилари савиясини оширишга қаратилган таълим дастурларини 
шакллантириш ва амалга ошириш; 

таъминот занжирини ривожлантириш;

янги бизнес ташаббусларини юзага чиқариш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш. 
Тематик туристик кластерлар иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг асосий 
тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

барча кластер иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларини ўзаро ҳисобга олиш;

ҳамкорликнирнг стратегик барқарорлигини кафолатлаган ҳолда шартномалар ва узоқ 
муддатли келишувлар асосида кластер иштирокчиларининг узоқ муддатли ҳамкорлигини 
таъминлаш;

бозор талаби ва унинг тузилмасидаги мавжуд ёки кутилаётган ўзгаришлар билан боғлиқ 
кластер иштирокчилари учун хавф-хатарлар пайдо бўлиши шароитида муаммоларни 
биргаликда ҳал қилиш;

кластер ичидаги алоқа, ахборот алмашиш ва умумий лойиҳалар ва дастурларда иштирок 
этиш ижодкорлиги учун максимал очиқликка асосланган ўзаро ҳамкорликнинг бозор 
механизмларини ҳисобга олган ҳолда, туристик кластер иштирокчилари фаолиятини 
мувофиқлаштириш;

ҳудудий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг лойиҳалари ва дастурларида (шу 
жумладан, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган) иштирок этган ҳолда, ҳудуд 
аҳолисининг манфаатларини ҳисобга олиш (ижтимоий масалалар, иш ўринлари яратиш, 
экологик масалалар, инфратузилмани биргаликда шакллантириш));

кластер иштирокчиларининг ҳудуд, мамлакат ва халқаро даражадаги манфаатларини 
умумлашган ҳолда ифода этиш;

кластер иштирокчиларини инновацион ривожланишга йўналтирилиш. 
Шундай қилиб, ҳудуд иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида туризм индустриясини 
шакллантириш ва уни барқарор ривожлантиришни биргина, бозор механизмлари орқали 
таъмин этиб бўлмайди, бунинг учун албатта давлат кўмаги талаб этилади. Айнан шу ўринда, 
давлат-хусусий бизнес шерикчилиги алоқаларини кўзда тутувчи ҳукумат, бизнес сектор, 
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш 
асносида, ҳудуд даражасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастурлар ва инновацион 
лойиҳаларни изчил жорий этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим иқтисодий 
катализатор вазифасини ўтайди. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, кластерли ёндашув Самарқанд вилоятида 
туристик тармоқ ва у билан боғлиқ бўлган барча инфратузилмани таашкилий-иқтисодий 
жиҳатдан ривожлантиришда муҳим ўрин тутувчи механизм ҳисобланади. Кластер сиёсати 
ҳудуд туристик салоҳиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва мамлакат иқтисодий 
тараққиётини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Бунда тематик туристик кластерларни 
яратишнинг оқилона шакллантирилган концепцияси Самарқанд вилоятида туризмни 
ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish