237
фаолият борувчи олиб сохадаги давлат-хусусий шериклик асосидаги корхоналар фаолиятини
чуқур ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни чуқурлаштириш, минтақалар
иқтисодиётини ривожлантиришда туризм соҳасидаги кичик корхоналарни ташкил этиш,
минтақада туризм индустриясини ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб
вазифаларидан ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида туризм сохасида
давлат-хусусий шериклик шаклларини жадал ривожлантириш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан саналади.
Миллий иқтисодиё
тда туризмни ривожлантириш бугунги долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Ушбу соҳани ривожлантириш орқали меҳнат ресурсларининг аҳамиятли
қисмини бандлигини таъминлашга эришилади. Бу борда давлат-хусусий шерикликнинг
замонавий механизмларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.Бу эса “Мамлакатни
ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга
оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий
шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш” йўналишига мос келади. Чунки
ижтимоий соҳа объектларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни
қисқартиришнинг асосий манбаи бўлиб хусусий сектор вакилларини бу жараёнга фаол жалб
қилиш орқали эришиш мумкинлигидир. Ҳозирги кунда долзарб масала сифатида қаралаётган
туризмни ривожлантириш, туристик фирмаларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш
ва туризм инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини янада яхшилаш бўйича
комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Давлат-хусусий шериклик механизми
тамойилларини ижтимоий соҳаларга жорий этишда хорижий мамлакатлар тажрибасини,
иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш
мамлакатимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Юқоридаги
муаммоларнинг аксарияти Давлат-хусусий шериклик механизмини мамлакатимиз миллий
иқтисодиётининг ижтимоий соҳа объектларида жорий этиш йўли билан ўз ечимини топади. Бу
эса бозор муносабатларини тараққий этишида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш мақсадларига эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун
Президентимиз томонидан замонавий ва ҳалқаро андозаларга жавоб берадиган туристик
фирмаларни ташкил этишга давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш масаласи кўп
бора таъкидланиб келинмоқда. Давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этишнинг
аҳамияти ижтимоий соҳа харажатларини режалаштириш ва сарфлаш шаффофлигини ошириш
чораларини кўриш, фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг мустақиллигининг оширилиши
давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек,
ижтимоий соҳаларда хизмат кўрсатиш нархларининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш
мақсадида инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этилади.
Давлат-хусусий шериклик механизмини туризм соҳасига самарали жорий этиш мақсадида бу
борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнинг фикримизча давлат-хусусий шериклик механизми туристик хизматларнинг
сифати ва самарадорлигини оширишнинг бир усули бўлибгина қолмай ушбу соҳани
молиялаштиришнинг инновацион воситаси хамдир.
Ижтимоий соҳаларда хусусан туризм соҳасида Давлат-хусусий шериклик механизмини
жорий этиш орқали давлат ижтимоий соҳа объектларига давлат бюджети маблағларидан
харажатларини қисқартириш имкониятига эга бўлади. Давлат-хусусий шерикчилиги
ижтимоий соҳа объектларини молиялаштиришнинг инновацион воситаси сифатида давлат
бюджети учун манфаатлидир.Шунингдек, туристик фирмалар ўртасида соғлом рақобатни
йўлга қўйиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: