See discussions, stats, and author profiles for this publication at


ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИНГ ХАЛҚАРО САВДОНИ



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   195
 
ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИНГ ХАЛҚАРО САВДОНИ
РИВОЖЛАНИШИДАГИ МОҲИЯТИ 
М.A. Куймуратова Наманган мухандислик-технология 
институтининг тадқиқотчиси
 
Туризм соҳасининг миллий иқтисодиётга кўрсатган ижобий таъсири мамлакатда у фақат 
ҳар томонлама ривожлангандагина кўринади, яъни туризм соҳасининг самарадорлигига унинг 
мамлакатдаги бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқлар билан параллел равишда ва ўзаро 
алоқада ривожланиши натижасида эришилади. Туризм соҳаси маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий 
фуқоролар борадиган мамлакат ёки минтақалар-нинг тарихи, у ердаги тарихий архитектура 
обектларлари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, ананалари, маросимлари бўйича 
билимларини ошириши, дам олиши ва даволанишига шароитлар яратиб бериши билан бир 
қаторда шу мамлакат ёки минтақа иқтисодиётига бевосита валюталар оқимини олиб кели-
шини, маҳаллий аҳолининг яшаш шароитини ошириш ва уларни иш билан таъминлашга 
кўмаклашади. 
Туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ўзига хослиги билан 
ажралиб туради, унинг маҳсулоти муайян турдаги хизматлардан фойдаланишга бериладиган 
хуқуқ бўлиб, бу хизматларнинг ўзи эса иқтисодиёт-нинг бошқа тармоқларида яратилади[1].
Туризм cоҳасини ривожлантириш йўлларини тўғри ва самарали белгилаш 
тамойилларини назарий жиҳатдан ассолаш учун туризм фанининг янги ютуқларига таянган 
ҳолда «туризм хизмат бозори» ва «миллий туризм хизмат бозори» тушунчаларининг 
иқтисодий-ижтимоий моҳиятини аниқлаб олиш керак бўлмоқда. Туристик хизматлар халқаро 
савдонинг энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади.
Туристик маҳсулотни сотиш ва ҳарид қилиш ҳаракати мақсад ва фойданинг мос 
келишини тақозо этади. Шу сабабли бозор ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ўзаро 
муносабатини мувофиқлаштирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Туризм хизмат бозори ўзига 


57 
хос ҳодиса бўлиб, унинг таъсир доираси туристик маҳсулотни яратувчи ва истеъмолчилар 
ўртасидаги иқтисодий муносабатлар билан ифодаланади. Туризм хизмат бозорида туристик 
маҳсулотни яратувчи ва истеъмолчи ўз иқтисодий мақсадига эга бўлиб, бу мақсадлар ҳар доим 
ҳам ўзаро бир-бирига мувофиқ келмаслиги мумкин. Аммо туристик маҳсулотнинг сотиш 
жараёни содир бўлиши учун томонлар мақсадининг мувофиқлашуви талаб қилинади.
Туризм хизмат бозорини кенг маънода туристик маҳсулотни (турларниалоҳида туризм 
хизматларини ёки туристлар учун товарларни) сотиш ва харид қилиш амаллари юзага 
келадиган ҳудуд ҳам, деб қараш мумкин бўлади. Бироқ бу жараёнлар ягона бир ҳудуд 
доирасида (масалан, бирор бир минтақада) кечиши шарт эмас. Ҳозирги ахборот асрида 
туристик маҳсулотни сотиш учун сотувчи ва харидорнинг бевосита учрашиши талаб 
қилинмайди, бу фаолият ахборот технологиялари, Интернет, телекс, факс, телефон воситаси 
орқали бажарилиши ҳам мумкин. Туризм хизмат бозори туристик хизматларнинг харидори 
(талабгор) ва сотувчиларни (маҳсулот билан таъминловчи) бирлаштирувчи институт сифатида 
қаралади. Бошқа товар бозорларидан фарқли ўлароқ, туристик хизматлар бозорида товарнинг 
сотувчидан харидорга кўчиш жараёни кузатилмайди, аксинча, бу жараён харидор-турист 
тайёрланган хизматлардан, яъни турмаҳсулот-дан фойдаланиш учун йўлланмада белгиланган 
манзилга боргандан сўнг содир бўлади. 
Туризм хизмат бозорида туристнинг истаган туристик маҳсулотга бўлган талаби билан 
туристик фирма тақдим этадиган таклиф ўзаро учрашади ва туристик бозорнинг амал қилиш 
механизми пул оқимларини туристик маҳсу-лотга, туристик маҳсулотга талаб ва таклифни 
тенглаштириш учун иқтисодий унсурлар ҳаракати тизимидан иборат бўлади. Бунда туристлар 
таъби, хохиши ва истаклари билан асосланган туризм хизматларига бўлган талаб 
туроператорлар ва турагентлар тамонидан таклиф қилинадиган турмаҳсулот воситасида 
қонди-рилади. 
Туризм хизмат бозори – туризм маҳсулотларини сотувчи ва ҳаридорлар учрашадиган 
ҳудуд бўлишдан ташқари, ушбу субъектлар мақсадларини мувофиқ-лаштирувчи восита, 
туристик маҳсулот тарқалишини таъминловчи, маҳсулотни яратувчи ва харид қилувчилар 
орасидаги иқтисодий муносабатлар фаоллашадиган майдондир. Туризм соҳаси 
Ўзбекистоннинг кўпгина, айниқса, рекреацион имконият-лари мавжуд минтақаларининг ҳар 
томондан ривожланиши учун сифат жиҳа-тидан янги давр бошланишига туртки бериши 
мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг Жанубий ҳудудлари бўлган Самарқанд, Бухоро, Ҳоразм, 
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва бутун Фарғона водийси учун муҳимдир. Ушбу воҳалар 
туризм соҳаси ҳисобига нафақат ўзларининг ривожланишини жадаллаштириши, балки 
тўпланиб қолган ижтимоий – иқтисодий масалаларини ҳам ҳал этиши мумкин бўлади. 
Туристик фаолиятнинг мажмуавий табиатга эгалиги туризмнинг кенг маънода тармоқлараро, 
тармоқлар ичидаги ва хўжаликлараро ҳолатини кўриб чиқишни тақозо этади.
Туризм хизмат бозорининг моҳияти ва таркибини аниқлашда туристик хизматларнинг 
ўзига хос хусусиятларини очиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Туристик хизматларнинг 
анъанавий моддий материал кўринишда эмаслиги, бевосита сезилмаслиги, истеъмолчининг 
бевосита сервис жараёнида иштирок этиши, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш амалларининг 
ажралмаслиги каби белгилар бу турдаги хизматларни тўлалигича ифодалайди. Туристик 
хизматлар-нинг хусусиятларини тадқиқ қилишнинг янги имкониятларини излаш уларнинг 
жамиятга фойда келтириши кўламини белгилаш ва унинг ташқи таъсири концепциясини 
қўллаш билан боғлиқ бўлади.
Туризм соҳасидаги баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, макон чегаралари фақатгина 
миллий ва жаҳон туристик бозорларида мавжуд бўлади, деб ҳисоблайдилар: бунда биринчи 
ҳолатда ҳар бир алоҳида ҳудуддаги бозорлар кўзда тутилса, иккинчи вазиятда барча 
давлатларнинг ҳудудларини қамраб олади. Бироқ, UNWTO (БТТ) маълумотларига кўра 
амалиётда алоҳида туристик бозорларни ҳисобга олишда ҳар доим ҳам бевосита давлатлар 


58 
кўриб чиқилмайди. “миллий туризм хизматлар бозори” тушунчаси ҳар бир алоҳида мамлакат 
ҳудудини хизматлар билан таминлайдиган бозор бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш-нинг хосиласи сифатида туризм индустрияси миллий иқтисодиётнинг 
таркибий қисми бўлган-лиги туфайли уни ривожлантириш унга турдош хўжаликларни 
ривожлантириш даражасига бевосита боғлиқ эканлиги билан белгиланади.
Тадқиқотлар натижасида миллий туризм хизматлар бозорининг ривож-ланишига 
иқтисодий ва ижтимоий омиллар бевосита таъсир қилиши аниқланди. Айнан мана шу омиллар 
хорижий туристнинг миллий туристик маҳсулотга бўлган талабини ва қизиқишини 
қондиришга ёрдам беради. Дархақиқат, туристлар фақат мамлакатнинг иқтисодий 
ислоҳотларга бўлган қизиқишини қондириш учун келмайди, балки мавжуд табий,тарихий 
объектларини кўришга ва унинг маданиятини, қадриятларини, турмуш тарзини ўрганиш 
мақсадида ташриф буюришади. 
Демак, миллий туризм хизматлар бозорининг моҳияти унинг вазифаларида, яъни миллий 
туристик маҳсулотнинг жозибодорлигига боғлиқ бўлиши маълум бўлди. “Миллий туристик 
маҳсулот” тушунчаси туризм фаолиятига жалб қилинадиган ва фойдаланиладиган мавжуд 
табиий, иқлим, маданий ва тарихий-архитектура ресурслари; туристик ва унга турдош 
инфраструктура; ўзга давлатлар туристларни ўзига жалб қилишга мўлжалланган манзилли 
туристик маҳсулот-ларни яратадиган ва уни реализация қиладиган туристик корхоналарнинг 
фаолиятидан иборат бўлган холатлар тўпламидан иборат экан. Бошқача қилиб айтадиган 
бўлсак, миллий туристик маҳсулот бу туристларга хизмат кўрсатиш бўйича ва шахсий нуфузни 
шаклантириш бўйича давлатнинг фаолият тури тушунилади. Ижобий нуфузга эга бўлиш 
нафақатгина туристик корхона учун, балки қўшимча маблағ келтириб хизмат кўрсатаётган 
минтақа учун ҳам ўта муҳим ҳисобланади. Ҳақиқатда, мазкур давлатга ташриф буюриш 
тўғрисида қабул қилинадиган қарор туристнинг тассавурида маданий, маиший, молиявий, 
танишув ва бошқа талабларини қондириш нуқтаи назаридан унга қай даражада 
жозибадорлигига бевосита боғлиқ бўлади.
Иқтисодий муаммолар мазкур тармоқлараро мажмуани таркибий қисмларининг ўзаро 
алоқалар миқиёсида таҳлил қилади(жумладан саноатни ҳам яъни оммавий ва экологик 
жиҳатлари билан бирга ишлаб чиқариш йўналишини). Замонавий иқтисодиёт фани туризмни 
мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида кўриб чиқади, туризм индустрияси, деб 
аталувчи кўп тармоқли ишлаб чиқариш мажмуаси унинг фақат таркибий қисмигина холос.
Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитасининг маълумотлари бўйича 2019 йилда 
туристик фирма ва ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилганлар сони бўйича асосий 
улушни Тошкент туристик минтақаси ташкил этиб (57% ), бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 
32,4 % га ошганлигини кузатишимиз мумкин. Аммо айрим минтақалар ўсиш кўрсаткичларига 
эришиш ўрнига камайиш тенденциялари кузатилган. Масалан, 2016 йилга нисбатдан 
Мирзачўл туристик минтақасида 59,7 %, Фарғона туристик минтақасида 44,9 %, Жанубий 
туристик минтақасида 16,6 % ва Қуйи Амударё туристик минтақасида 5,7 % камайиш, 
Зарафшон туристик минтақасида эса 44,4 % га ўсиш тенденциялари кузатилган.
Бундай ўсиш кўрсаткичлари ўз навбатида минтақа иқтисодиётига ижобий таъсир 
кўсатиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ошишига эришилди. Ушбу ҳол нафақат юқорида 
келтирилган минтақалар иқтисодиётига тааллуқли бўлиб, балки Республиканинг барча 
минтақаларида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ишлаб чиқилгани ва 
етарли шарт-шароитларнинг яратиб берилаёт-ганлигидан далолат бермоқда. 
Минтақаларда туризмни ривожлантиришда авволо унинг ижтимоий-иқтисодий 
вазиятини ҳамда бошқа минтақалар билан алоқаларини чуқур ўрганиш билан бир қаторда, у 
ердаги туристик ресурсларни мукаммал ўрганган ҳолда маълумотлар базасини яратиш лозим 
бўлмоқда. 


59 
Миллий туризм хизматлар бозорини барқарор ривожлантириш учун на фақат туризм 
соҳасини, балки унга турдош бўлган иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари фаолиятини ҳисобга 
оладиган мажмуавий ёндашув методикасини тайёрлаш талаб қилинмоқда. Бундай методика ўз 
таркибига ягона мақсадда турдош тармоқлар, ташкилотлар, корхоналарни бирлаштира 
оладиган туристик кластер усулини қўллаш орқали амалга ошириш мумкин бўлади

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish