See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   195
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА 
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
Рахимов З.О. – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути доценти,
Фаттаев Ж.Ф. – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис инчтитути магистранти. 
 
Аннотация: В статье рассматривается роль геоинформационных систем в туризме в 
условиях пандемии коронавируса. 
Annotation: The article examines the role of geographic information systems in tourism in 
the context of the coronavirus pandemic. 
Бугунги кунга келиб COVID-19 пандемиядан туризм соҳаси соҳалар ичида энг 
жабрлангани бўлди, десак адашмаган бўламиз. UNWTOнинг баҳолашича халқаро туризм 
оқими бутун жаҳон миқёсида 30 % га қисқариши мумкин. Шу қаторда UNWTO шуни 
эслатдики, ўтган кризис даврида ҳам туризм соҳаси кризисни юмшатишга катта ҳисса 
қўшганлигини. Бундан кўриниб турибдики, туризм соҳаси бўйича координациялашган 
сиёсатни юритиш орқали ҳозирги иқтисодий кризисни юмшатиш муҳим омил ҳисобланади.
ХХ асрнинг 70-80 йилларида дунё жамияти ривожланишнинг янги босқичига қадам 
қўйди, яъни жамият ҳаётида маълумотнинг ўрнини қай даражада муҳимлигини ҳал қилувчи 
ахборот жараёнига қадам қўйди. Туризм соҳаси ҳам бундан мустано эмас. Бугунги кунда 
ахборот жараёнисиз туризм маҳсулотларини шакллантириш ва сотиш учун етарли ахборотни 
амалга ошириб бўлмайди. Туризмни бошқариш органлари ва сайёҳлик фирмалари ўз 
фаолиятларида доимий равишда ахборот технологияларини ўзлаштириш муаммоларига дуч 
келадилар, бу эса сайёҳлик бизнесининг ахборот билан тўлдирилган соҳа сифатида халқаро 
бирлашув учун зарурий шарт ҳисобланади. Геоахборот тизимлари (ГАТ) – географик 
ахборотнинг барча турларини жорий этиш, сақлаш, янгилаш, манипуляция қилиш, таҳлил 
қилиш ва намойиш этишга қодир бўлган дастурий-техник мажмуа. ГАТ бу каби фазовий 
хусусиятларга эга; тузилган маълумотлар; муаммоли-амалий йўналиш; геосистемаларни 
геологик ўрганиш ва хариталашга комплекс ва тизимли ёндашувни таъминлаш
мослашувчанлик ва мултивариаслик масалаларини ҳал қилиш, геосистемаларни тавсифловчи 
муҳим параметрларни биргаликда таҳлил қилиш имкониятидан иборатдир. 
ГАТ маълум ҳудуддаги юзага келадиган ҳар қандай вазиятга зудлик билан жавоб 
беришга имкон беради, бу ҳақда барча керакли картографик ва тематик маълумотларни олиш 
имконияти ҳам мавжуд. Ҳар қандай хариталар, режалар ва схемаларни бир вақтнинг ўзида 
қуриш билан бирга картометрик тадқиқотларни ҳам амалга оширади.
Геоахборот тизимлар ҳудудий равишда тарқалган ахборот ишлатишда, ҳудудий 
баҳолашга эҳтиёж мавжуд бўлган ҳар бир жойда илмий ва амалий фаолиятларда жой топади. 
Бугунги кунда ГАТ технологиялари туризм ва туристик ресурсларни фойдаланиш жараёнида 
ва сайёҳлик саноатининг обектларида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Бироқ бугунги кунда 
Ўзбекистон туризм йўналишида бу борадаги улкан ютуқларга эга эмас. 
Россия заминида Москва ва Санкт-Петербургда катта ютуқларга эришди, ҳозирги кунга 
келиб маълумот электрон шаклда тақдим этилади. Аммо уларда айни пайтдаги ҳодисаларни 


260 
маълумотга боғлаб бериш имкони йўқ. Масалан, Москва харитасида Болшой театри 
топилганидан сўнг, бугунги томошалар рўйхатини, фасаднинг расмини ёки унинг расмий веб-
сайтига боғланишини дарҳол олиш мумкин эмас. 
Агар ГАТ харитасида ташкилот билан бирга ишлайдиган дам олиш жойлари ҳамда улар 
тўғрисида барча маълумотлар кўрсатилса бу туристик ташкилот учун фойда келтиради. Шунга 
ўхшаш қўшимча маълумотлар бошқа туристик ташкилотлар олдида устунроқ туришда ёрдам 
беради.
Картографик ва аттрибутив маълумотлар базалари реконструкция ва сайёҳлик 
соҳасидаги мутахассисларга (раҳбарлар, туризм бўйича ўқитувчилар) қаратилган табиий, 
ижтимоий-иқтисодий ва ихтисослашган умумий географик ва аниқ блокларга бўлинади, 
шунингдек махсус туристлар – чет эл мехмонлари, спортчилар мактаб ўқитувчилар ва 
бошқалар киради. 
ГАТ тизимларини тасаввур қилишдан ташқари, ушбу объектлар тўғрисида тўлиқ 
маълумот олиш мумкин. Масалан, уй-жой категориялари, туристик базаларда яшаш нарҳи ва 
бошқаларни қамраб олади. 
Бу тўплам шунингдек, археологик ёдгорликлар билан бирга, тош ҳайкаллар, чиройли 
тошлар, палапартишлик, минерал булоқларни ўз ичига олган “Қизиқарли нарсалар” мавзусини 
ҳам ўз ичига олади. ГАТдаги қизиқарли обектларнинг аксарияти “боғланиш” воситасидан 
фойдаланиб кўриш мумкин бўлган тасвирга эга. 
Мамлакатнинг турли минтақаларида ривожланган ГАТнинг юқоридаги мисоллари, 
географик ахборот тизимида географик ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича илмий ва 
амалий фаолиятлар географик илм-фан соҳасида ишлаб чиқилган ва кенг тарқалган бўлиб, уни 
режалаштириш ва мониторинг қилиш учун кенг кўламда ишлаб чиқилганлигини исботлайди. 
Юқоридагиларни инобатга олиб хулоса қилсак, бизнинг фикримизча ГАТнинг умумий 
хариталари билан бир қаторда дам олиш масканларини тавсифловчи махсус рақамли хариталар 
базалари ҳам киритса бўлади, буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 

рекреацион ва туристик мажмуалар; 

вилоятнинг рекреацион йўналиши; 

дам олиш масканлари ва ландшафтлар

туристик йўналишларнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари; 

автомобил ва темирйўл йўналишлари; 

табиий обидалар; 

тарихий обидалар жойлашуви; 

сув бўйига яқин бўлган дам олиш зоналари; 

миллий боғлар жойлашуви. 
Бундан ташқари, матн маълумотлар, албомлар, турли расмларга, фотосуратлар ва бошқа 
қўшимча маълумотлар ГАТ ичига киради.
Агар ГАТни ягона сайёҳлик-рекреация тизимини яратишнинг асосий компоненти 
бўлса, унда пандемия шароитида мамлакатнинг сайёҳлик ва рекреацион тизимини 
ривожлантириш бўйича услубий тавсиялар тайёрлаш керак. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 
сайёҳлик соҳасидаги барча ГАТ ривожланишини бирлаштирадиган бундай марказ йўқ, 
келгусида шундай марказларни ташкил қилишимиз керак. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish