Амалий машғулот №4 Ўтишлараро ўлчамларга допусклар ҳисоби



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#182426
Bog'liq
4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 4 
ЎТИШЛАРАРО ЎЛЧАМЛАРГА ДОПУСКЛАР ҲИСОБИ. 
Назарий қисм 
Мосланувчан ишлаб чиқариш системаларини асосини РДБ дастгоҳлари 
ва саноат роботлари ташкил қилади.РДБ дастгоҳлари ва саноат роботларидан 
турли мақсаддаги роботлаштирилган комплекс (РК)лар тузилади. РКларни 
умумий автоматлашган траспорт- омбор системасига, бошқариш системасига 
қўшиб, турлича МИЧСлар компановка қилинади. МИЧСлар қўшимча ёрдамчи 
қурилмалар билан таъминланади. Буларга механизациялашган стол – 
тўплагич, дастгоҳлараро тўплагичлар ва ложоментлар(кутиб турувчи 
қурилмалар), қириндини йиғиштирувчи конвейер, бундан ташқари 
роботларни 
ишлаш 
зонасини 
фотоэлектрик 
химояловчи 
қурилма(эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш учун).
16К20Ф3 модулдаги РДБ дастгоҳи ва М20П40.01 моделдаги СР асосида 
қуриган 
РТК 
вал 
типидаги 
(Dғ120мм, 
Lғ500мм, 
mғ10кг) 
ва 
фланецлар(Dғ150мм, Lғ110мм, mғ5кг) деталларига ишлов бериш учун хизмат 
қилади. РТК нинг таркибига горизонтал ёпиқ айланма типдаги 12-24 заготовка 
жойлашувчи магазин –тўплагич хам киради. СР заготовкани қўйиш ва олиш 
ишларини бажаради ва ва дастгоҳни юргизиш командасини беради. 
РТКни ишлатиш. РТКни ишлатиш дастури бир нечта қуйи дастурлардан 
иборат бўлади. Улар исталган кетма кетликда ишлатилиши мумкин. Уларга 
дастгоҳни чақиришини кўтиш қуйи дастури (хар бир дастгоҳга талаб қилинган 
хизмат кўрсатилгандан кегин чақирилади.); дастгоҳни юклаш қуйи дастури; 
дастгоҳни бўшатиш қуйи дастури киради. Юклаш ва бўшатиш қуйи дастури 
дастгоҳдан, люнет ва тарадаги датчиклардан келаётган ахборотларга 
асосланиб тўғри келувчи қуйи дастурни чақиради.Дастгоҳни уни ишлаётган 
пайтда чақириб бўлмайди ва заготовкага ишлов бериш цикли тугагандан 
кегингина чақириққа жавоб беради. 
Дастгоҳни юклаш қуйи дастури қуйидаги харакатларни бажариш кетма 
кетлигини таъминлайди: дастгоҳ люнети остида СРни харакатлданишини 
таъминлаш; заготовкани люнетдан ёки оралиқ тарадан ушлаш; СРни қўлини 
ишлаш зонасига силжитиш; заготовкани патронга ўрнатиш; заготовкани 
орқанги марказ билан бошланғич қисиш; патрон муштчалари билан 
заготовкани қисиш; СРни қўлини ишлов бериш зонасидан чиқариш. Шу қуйи 
дастур тугаганидан кегин заготовкага ишлов бериш буйруғи берилгунча 
дастгоҳнинг химоя экрани беркитилади. Агар шу дастгоҳда ишлов берилувчи 
заготовка люнетда ёки оралиқ тарада йўқ бўлса дастгоҳни юклаш қуйи дастури 
беркилади. 
Дастгоҳни бўшатиш қуйи дастури қуйидаги харакатларни кетма кет 
бажаради: ишлов бериш зонасига СРни қўлини киргизиш; ишлов берилган 
детални ушлаш; патрон муштчаларини бўшатиш ва орқанги марказни орқага 
суриш; дастгоҳни ишчи юзасидан заготовка ушлаган қўлни чиқариш. 
СР шу операцияларни бажарганидан кегин РТК жихозларини холатига 
қараб қуйидагиларни бажариши мумкин: кейинги технологик жараён бўйича 


дастгоҳни юклаш(агар у бўш бўлса); заготовкани люнетга жойлаштириш; 
оралиқ идиш тўплагичда заготовкани элтиш;
Бўшалиш қуйи дастурлари тугаганидан кегин чақиришни кўтиш қуйи 
дастурига ўтитлади. СР магазин – тўплагич зонасига сурилгандан кегин 
қўлини люнет идишда жойлашган заготовка ўқи баландлигигача туширади. 
Шундан кегин СР кареткаси бўйлама йўналишда сурила бошлайди,СРни қўли 
эса заготовкани қидира бошлайди. СРни қўлида жойлашган холат датчиги 
УЧПУга сигнал беради яъни СРни ушлагичи заготовка ўқи бўйича жойлашиб 
турибди деган сигнал берилади. Шундан кегинСР заготовкани ушлайди ва 
керакли жойга олиб боради. 
Мисол ўрнида вал детали, детал материали - пўлат 20Х, вазни 4,9 кг, 
йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 1250 дона, 41 соатли иш маромида икки 
сменали иш ташкилланган. 
Чизмани технологиклик назорати. Детал поғонали вал ҳисобланиб, 
асосий юзаларининг аниқлиги 6..8 квалитетлар (синфлар) оралиғида. 
Узунлигини (325 мм) диаметрига (ўртача диаметри 50 мм га тенг) нисбати 6,5 
ни ташкил қилади. Вални етарлича бикир деб олиш мумкин, уни талаб этилган 
аниқликда тайёрлаш жараёни қийинчиликлар туғдирмайди. Ўтқазиладиган 
ариқчалар (бўғиз) ғадир-будирлиги 1,25 мкм орасида, юзаларнинг жойлашиш 
аниқлиги - 0,02 мм атрофида бўлади. Ø45 шаклли шейканинг хатолик допуски 
ўта кичик. Вал шейка диаметр ўлчамлари охириги борган сари камайиб 
боради. Валнинг тузилиши, кўндаланг ариқчаларнинг ўлчамлари турли 
типдаги токарлик дастгоҳларида ишлов бериш имкониятини туғдиради. 
Диаметрли юзалар аниқлиги ва юза ғадир-будирлигини таъминлаш 
қийинчиликлар 
туғдирмайди. 
Детал 
конструкциясининг 
айрим 
камчиликларини кўрсатиб ўтиш зарур. Валда учта шпонка аричаси мавжуд: 
иккита ёпиқ типдаги - 14Н9 ва 16Н9 ҳамда бир ярим ёпиқ типдаги - 5,8. Бундай 
констрўқторлик ечимининг тўғрилигига шубҳа туйилади. Кесувчи 
асбобларнинг номенклатурасини камайтириш учун битта ўлчамни қўллаш - 
14Н9 ёки 16Н9 мақсадга мувофиқ. Ø45 шейка учун таклиф этиладиган шпонка 
ариқчаларининг номинал ўлчами 14 га тенг. Шу сабабли иккала ҳолатда ҳам 
шпонка ариқчаларининг ўлчамларини 14Н9 қилиб оламиз. Валнинг резьбали 
охиридаги ариқчасининг номинал ўлчами - 5,8 мм констрўқтор томонидан 
яхши ўйланмасдан қилинган. 6 мм ўлчамни олиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Детал конструкциясининг бошқа жиҳатлари етарлича технологикликка эга. 
Валга технологик жараёнларни тайёрлаш юқорида айтиб ўтилган танқидий 
мулоҳазалардан сўнг амалга оширилиши зарур. Ишлаб чиқариш типини 
аниқлаш. Справочник маълумотларидан (жадвалларидан) фойдаланиб, ишлаб 
чиқариш типи сериали эканлигини топишимиз мумкин. Детал партиясининг 
қиймати а=6 кун, Н=1250 дона, м=254 кун бўлганда: 
Парития қиймати 30 дона эканлигини ҳисобга олиб, ишлаб чиқариш ўрта 
серияли 


еканлигини топишимиз мумкин. Заготовка турини танлаш. Ишлаб чиқариш 
ҳажмининг унчалик катта эмаслигиниҳисобга олиб заготовка сифатида 
қиздириб ёйилган прокат танланади. Заготовкалар прутокни дискали арра 
билан кесиш орқали олинади. Пруток диамтери деталнинг энг катта ўлчами ва 
ишлов бериш қўйимини ГОСТ 2590-88 га мос равишда стандарт диаметрлар 
қаторидан Ø65-1,1 ҳисобга олган ҳолда олинади. Заготовка узунлиги 328-0,8 
га тенг. 
Заготовканинг ҳажми 
бу ерда М - материал тан-нархи, сўм; Ст.ж. - заготовка жараёнларининг 
технологик иймати, сўм. Заготовкани тайёрлаш жараёнлари ва унинг 
технологик тан-нархни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади 
бу ерда Сс.х- заготовкани кесиш учун сарфланган харажатлар; Тд.ҳ-бир дона 
заготовкани кесиш жараёнини бажариш учун ҳисобланган вақт. 
Технологик маршрутни дастлабки тайёрлаш. Серияли ишлаб чиқариш ҳозирги 
вақтда қуйидаги хусусиятларга эга: 
1) серияли ишлаб чиқариш учун РДБ дастгоҳлари ва саноат роботлари кенг 
қўлланилмоқда; 
2) РДБ дастгоҳларини қўллаш бир ишчи ўрнида бир қанча жараёнларни 
жамлаш имконини беради. 
Жиҳозлар бошқа деталларни ишлаб чиқариш учун тез қайта созланиш 
имкониятига эга бо1лиши зарур. Асосан РДб дастголарини керакли жиҳозлар 
сифатида оламиз. Яратилган валга ишлов бериш технологик маршрути 8.1 
жадвалда кўрсатилган. 













Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish